Тарбиянинг умумий методлари


Download 100.03 Kb.
bet2/6
Sana31.10.2023
Hajmi100.03 Kb.
#1735504
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Тарбиянинг умумий методлари

Бу гуруҳ усулларининг моҳияти шундаки, улар орқали ўқувчилар онгига жамиятда устувор ўрин тутувчи ижтимоий ғоя ва мақсадлар сингдирилади. Ёшлар дунёқарашини шакллантириш, уларнинг ҳаёт мазмунини тушуниб олишларига кўмаклашиш учун ижтимоий онгни шакллантирувчи усуллар қўлланилади.

Ўқувчиларда ғоявий онглилик ва ижтимоий фаоллик, яъни, давлатнинг ичик ва халқаро сиёсати мазмунини тушуниш ва идрок қилиш кўникмаларини тарбиялаш лозим. Тушунтириш ижтимоий онгни шакллантиришда энг кўп ишлатиладиган усулдир. Тушунтиришнинг вазифаси ўқувчиларни юксак маданиятли, миллий ғурур туйғусига эга бўлиб вояга етишларини тарбиялашга ёрдам беришдан иборат.

Тушунтиришда ўқувчиларга мамлакат фуқаросининг давлатга нисбатан муайян ҳуқуқ ва бурчлар асосида боғланганлиги борасида маълумотлар берилади. Бунда давлат байроғи, герби, мадҳияси ҳамда Конституциясига садоқат руҳида тарбия беришнинг аҳамияти катта. Шу сабабли давлат байроғи, герби, мадҳияси ҳамда Конституциясининг моҳияти тушунтириалди.

Суҳбат


Суҳбат мавзулари
этик мавзулар (ижтимоий маънавий-ахлоқий меъёрлар, жамиятда устувор ўрин тутувчи ижтимоий муносабатлар, жамоа орасида ўзини тутиш қоидалари ва бошқалар)
эстетик мавзулар (табиат гўзаллиги, шахслараро муносабатлар, инсон гўзаллиги)
сиёсий мавзулар (давлатнинг ички ва ташқи сиёсати, дунё воқеалари, халқаро муносабатлар ва бошқалар)
таълим ва билишга оид мавзулар (коинот, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси, электроника ва бошқалар)

Ҳикоя.

Ўқувчилар одатда ҳаёт ва турли адабиётлардан олинган аниқ мисоллар билан бойитилган ҳикояларни катта қизиқиш билан тинглайдилар. Уларга ахлоқ меъёрлари, халқ ўтмиши, табиий бойлар, қаҳрамонлар ҳаёти ва жасорати, шунингдек, тарих, адабиёт ва санъат ҳақида ҳикоя қилиб бериш мумкин. Бадиий адабиёт намуналари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари - радио, телевидение, газета ва журналлар саҳифаларида эълон қилинган маълумотлар ҳам ўқувчилар учун қимматли материал бўлади. Суҳбат ҳам, ҳикоя ҳам ўқувчиларнинг ёшига мос мавзуларда улар тушунадиган сўзлар воситасида адабий тилда ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Суҳбат ёки ҳикоя мавзусининг ўқувчилар томонидан белгиланиши, уларнинг самарали кечишини таъминлайди, бунинг натижасида ўқувчилар илгари сурилаётган мавзуга бефарқ қарамайдилар.


Download 100.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling