Тарбиянинг умумий методлари
Ўз-ўзини тарбиялаш методлари
Download 100.03 Kb.
|
Тарбиянинг умумий методлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўз-ўзини таҳлил (назорат) қилиш
- Ўз-ўзини баҳолаш
Ўз-ўзини тарбиялаш методлариЎз-ўзини тарбиялаш методлари. Ўқувчида ўз-ўзини тарбиялашга, яъни, ўз устида онгли, бартартиб ишлашга эҳтиёж пайдо бўлгандагина тарбия жараёнини самарали деб ҳисоблаш мумкин. Тарбия жараёнида ўз-ўзини тарбиялаш методларидан фойдаланиш самарали ҳисобланади. Ўз-ўзини тарбиялаш методлари ўқувчиларнинг ўзини ўзи идора қилишлари, турли ўқувчилар органлари фаолиятида фаол иштирок этишларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий мавқеларини ошириш мақсадида қўлланилувчи усуллардир.
Ўз-ўзини таҳлил (назорат) қилишЎз шахси, мавжуд фазилатлари, хатти-ҳаракати, хулқ-атворини таҳлил қилиш, мавжуд сифатларни бойитиш ёки салбий одатларни бартараф этишга қаратилган фаолият усули.Ўз-ўзини таҳлил (назорат) қилиш учун ўқувчи ўзининг юриш-туриши, интизоми, ижобий фазилатларининг ортиб бориши ва аксинча, салбий одатларининг камайиб бориши ҳақида мунтазам равишда кундалигига ёзиб боради.Ўз-ўзини баҳолашМавжуд фазилатлари, хатти-ҳаракати, хулқ-атворини таҳлил қилиш асосида ўз шахсига баҳо беришга йўналтирилган фаолият усули.Ўқувчининг қобилиятини ўз кучи билан юзага чиқишига ёрдамлашиш зарур. Ўз-ўзини баҳолаш қийин, лекин ўқувчини бунга етарли тайёрлаш мумкин. Шу боис ўқувчи иродали бўлиши, ўз бурчини тушуниши, таҳсил ва тарбия олиш учун сабабли асос бўлиши, яъни, тарбияланишни хоҳлаши, ўзини ўртоқлари, атрофдагиларнинг кўзи билан кўриш ва ўз-ўзини такомиллаштиришга интилиши лозим.Download 100.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling