Тарбияси =ийин, быш ызлаштирувчи ы=увчилари ырганиш, =айта тарбиялашда тасвирий санъат ва чизмачилик дидактик ыйинлар ор=али самарадорликка эриш усуллари
Тарбияси қийин, бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларни ўрганиш
Download 0.52 Mb. Pdf ko'rish
|
darslarda didaktik ojinlar orqali samaradorlikka erishish usullari
Тарбияси қийин, бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларни ўрганиш, қайта тарбиялашда тасвирий санъат, чизмачилик ва меҳнат таълими дарслари дидактик ўйинларни қўллаш орқали самарадорликка эришиш усуллари. Тарбияси қийин, бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларни аниқлаш бўйича қатор тадқиқотлар амалга оширилган. Уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқламасдан туриб, профлактика ишларини олиб бориш мумкин эмас. Шунинг учун тарбияси қийин, бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларда юзага келишга сабаб бўлган омилларни, уларни генетик илдизини аниқлаш ғоят зарур, ножўя ҳатти-ҳаракатларининнг келиб чиқиш сабабларини ва уларни бунга мажбур қилган турткилар нималардан иборат эканлигини аниқлаш мураккаб жараёндир. Кундалик ҳаётда телевидения орқали намоимиш этилаётган кино филмлар (видео кассеталар), турли мазмундаги савол- жавоблар, қўл телефони каби шахсий буюмларни ўзига майл қилиши, рағбатлантиришларнинг тескари таъсири, тобе этиш, синфдаги ажратишлар, қўрқитишлар ўқувчини бўш ўзлаштиришига сабаб бўлади. Ўзига хос методларга тўхталиб ўтамиз. Бинобарин: 1. Тарбияси қийин, бўш ўзлаштирувчиларга ўзлари қизиққан ёки акс таъсир этувчи воқеаликни тасвирловчи ҳикоялар ўқиб бериш. 2. Сюжетли фотография ва расмлардан фойдаланиш, бунинг асл мақсади ўқувчиларда қандай мативлар мавжудлигини аниқлашдан, қайси таъсирларга берилиши юзасидан маълумот олишдан иборат. Бунда ҳар бир ўқувчи расм сюжетини ўзлаштиришида ундаги воқеани тўғри идрок қилмасдан, балки ўз қараши ва интилишини ифодалашга ҳаракат қилади. 3. Индивидуал (якка тартибда) суҳбат ёрдамида тарбияси қийин, бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларнинг қандай кечинмалар билан яшаётганликларини аниқлаш, бу каби болалар хусусиятларини ўрганишга қўл келади, ана шундай методлар орқали уларни турли ҳатти-ҳаракатлари юзасидан кенг кўламда маълумот олинади. Ҳатти– ҳаракатларини баҳолаш ҳам талаб этилади. Ўқувчилар билан ўтказилган суҳбатлар, уларнинг руҳий дунёсига шундай таъсир қилиши керак-ки, натижада унда фанга, билимга бўлган муносабат, майл, истак, қизиқиш, қобилият пайдо бўлсин ва ўзгарсин. Суҳбат қуриш орқали боланинг келажак режалари, орзу-умидлари, интилишлари, жисмоний ва ақлий меҳнат қилишга яроқлилиги аниқланади. Буларнинг барчаси улар билан якка тартибда ишлаш, таълим-тарбия жараёнини қайта ташкил этиш учун муҳим маълумотларни тўплаб беради. Бинобарин, якка тартибдаги суҳбатнинг тарбиявий аҳамияти тарбияси қийин, бўш ўзлаштирувчига ижобий таъсир кўрсатади. Тарбияси қийин, бўш ўзлаштирувчиларни тўрт гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳга; балоғатга етмаган қайсар ўқувчилар киради. Бундай болаларни шахсий қарашлари, ўзга кишиларга ёки тенгқурларига баҳо беришлари ахлоқ нормасига зид бўлганлиги учун қонун ёки қоида бузилади. Қайсарлиги туфайли у ҳар қандай эҳтиёжини мактаб, оила ва жамоатчиликка қарши қўйишга уринади. Иккинчи гуруҳга; беқарор ёки субитсиз, яъни мустақил шахсий фикрга эга бўлмаган ўқувчилар киради. Булар аҳлоқан тубанликка кетмаган бўлиб, қандай йўл тутиш мумкин ва қандайлари мактаб томонидан таъқиқланади, деган мулоҳазаларни тушуниб етади. Уларнинг юриш-туришлари, маънавий эътиқоди, қарашлари, кишиларнинг ҳатти-ҳаракатларини баҳолашлари фавқулоддаги вазиятга, яъни кимнинг кетидан бараётганлигига боғлиқдир. Учинчи гуруҳга; Бошқа типларда учрамайдиган хусусиятлар, кечинмаларга бой бўлган ўқувчилар киради. Тўртинчи гуруҳга; жамоада ўзини кўрсатиш қобилиятига эга бўлмай юрган ўқувчилар кўп, улар пассив ҳаракат қиладилар. Кўпчилик назаридан четда қоладилар. Инжиқ табиатли, хафахон бўладилар. Тарбияси қийин, бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларнинг вужудга келишига ижтимоий муҳитдан ташқари педагогик-психологик сабаблар ҳам мавжуд. Тарбияси қийин, бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар ҳатти-ҳаракатини ижобий йўнилишга буриб юбориш учун уларда маъсулият, ғурур, жавобгарлик, ишонч каби инсоний хислатларни таркиб топтириш лозим. Бу улуғвор мақсадни амалга ошириш учун уларнинг ёшига, кучи, қобилияти ва қизиқишлари қараб топшириқлар бериш ва уларни бажаришга ўргатиш, кичик жамоа ва гуруҳларга раҳбарлик қилишни ишониб топшириш орқали салбий феъл-атворини ижобий томонга ўзгартириш мумкин. Тасвирий санъат, чизмачилик ва меҳнат таълими фанларида тарбияси қийин бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларни ижобий томонга ўзгартиришда яна бир йўналишни қуйидаги муаммоларни ечишга қаратиш керак: - ўзлаштиримасликнинг олдини олишда уй вазифасининг роли; - ўқувчини мустақил ишларини уюштириш, билим олишга ўргатиш; - дарс жараёнида улгурмовчи ўқувчилар билан ишлаш; - касб-ҳунарга йўналтириш; - бўш ўзлаштирувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш масалалари; - дидактик ўйинлар орқали бўш ўзлаштирувчиларга ижобий таъсир ўтказиш. Ўзлаштириш ўз моҳиятига кўра нисбий тушунча бўлиб, таълимнинг мазмунига қўйилаётган Давлат талабларига мос равишда ўзгариб боради. ДТС ўқув дастурида келтирилган материалларни (параграфлар, боблар) ўқувчиларнинг белгиланган вақт (дарс, чораклик, ярим йиллик, йиллик) оралиғида қаноатланарлидан паст бўлмаган баҳо, балл нормативи даражасида эгаллашларига ўзлаштириш дейилади. ДТСнинг муайян талабларини бажарилмаслик ўзлаштирмасликдир. «Ўзлаштириш» ва «ўзлаштиримаслик» тушунчалари бир жараённи икки қарама-қарши томони бўлгани каби, «ўзлаштиримаслик»нинг олдини олиш ҳам айни тушунчалар бўлмасдан, биринчиси натижавий, иккинчиси профлактик характердаги тушунчалардир. Ўзлаштирмасликнинг олдини олишдагина бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар ижобий томонга ўзгарадилар. Тарбияси қийин бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар топшириқни бажариши ўша топшириқнинг қандай тартибда берилишига, ўқитувчининг уй вазифасини беришга қандай даражада тайёрланганлигига ҳам боғлиқ. Бўш ўзлаштиришга яна бир сабаб, ўқитувчи томонидан топшириқларни етарли даражада тушунтирмаяпганлигидир. Бунда ўқувчиларни тасвирий санъат, чизмачилик ва меҳнат таълими фанларидан ўзлаштиришларига қараб қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин. 1) Тасвирий санъат, чизмачилик ва меҳнат таълими фанлари бўйича қобилиятли ўқувчилар; 2) Яхши ўзлаштирувчилар; 3) Ўртадан юқори ўзлаштирувчилар; 4) Ўрта ўзлаштирувчилар; 5) Бўш (суст) ўзлаштирувчилар; 6) Жуда бўш (суст) ўзлаштирувчилар. Келтирилган гуруҳларни ҳар бири учун дарсликда режалаштирилган уй вазифасини миқдори бир тарзда сақланиб мазмунига ўзгартиришлар киритилади. Бизнингча тарбияси қийин, бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларга алоҳида топшириқлар, якка тартибда тестлар, савол топшириқлар бериш тавсия этилади. Ўқитувчи мавзулар кетма-кетлигига, материаллар ўзаро боғланганлигига эътибор қаратиши, тушунарсиз сўзларатама ва луғатлар дарс жараёнининг ўзида изоҳлаб бериши зарур. Тарбияси қийин, бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларнинг мустақил ишлашларини ташкил этишда бир қатор усулларни қўллаб келинмоқда. Шулардан бири бўш ўзлаштирувчиларни ижодий ишлаш, улар тафаккурини ўстиришга қаратилган тестлар, махсус топшириқлардан (тарқатмалар) фойдаланиш усулидир. Топшириқлар ҳар бир синф бўйича алоҳида мавзу материаллари асосида ўқувчиларнинг билимларини такрорлаш, мустаҳкамлашга қаратилган. Тарбияси қийин, бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларга топшириқлар тузишда қуйидаги тавсияларни асос қилиб оламиз. 1. Ўқув дастурини ҳар бир мавзуси ёки бўлими бўйича тузиладиган айни бир топшириқни уч вариантда: А) бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларга мўлжаллаб тузилган топшириқлар. Б) ўртача ўзлаштирувчи ўқувчиларга мўлжаллаб тузилган топшириқлар. В) яхши ўқийдиган ўқувчиларга мос ҳолда тузилган якка ҳолдаги топшириқларни такомиллаштириш зарур. 2. Топшириқларнинг ҳар бир вариантида қуйидаги тўрт хил характердаги вазифаларни бўлишини таъминлаш: А) ўқув дастурини асосий ўқув материалини ўзлаштиришга қаратилган вазифалар. Б) ўқувчиларнинг тасвирий санъат, чизмачилик ва меҳнат таълими фани бўйича ўқув ва малакаларини шакллантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган топшириқлар; В) тасвирий санъат, чизмачилик ва меҳнат таълими фанини дидактик томондан таъминланганликка ундайдиган вазифалар. Г) ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини ва мустақил равишда билим олиш малакаларини ўстиришга қаратилган вазифалар белгиланиб тарбияси қийин, бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларни мустақил ишларини уюштириш усуллари орқали ижобий натижаларга эришиш лозим. Демак, ўқитувчилар ўз мавзулари хусусиятига қараб турли усуллардан, тажрибали, моҳир ўқитувчилар эса бир дарсда бир неча илғор методлардан фойдаланадилар ва тарбияси қийин, бўш ўзлаштирувчиларга ижобий таъсир кўрсатадилар. Тарбияси қийин, бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларни ижобий натижаларга эришиш усулларидан бири таълим- тарбиянинг самарадорлиги дарснинг қай даражада сифатли ва самарали ташкил этилишига боғлиқ, мазкур тасвирий санъат, чизмачилик ва меҳнат таълими фанларидан ўқувчи паст билимларга эга бўлсада, кўтариб баҳо қўйилиши уларнинг ўзлаштириш даражасига салбий таъсир этишини кўрсатади. Умумтаълим мактабларини мазкур фанларни кузатиш юқоридаги камчиликларга қуйидагилар сабаб эканлигини кўрсатади: - аввало кўпчилик ўқитувчилар дарсдаги таълим жараёнини тўғри режалаштиришни билмайдилар. Натижада ҳар бир дарсда берилиши лозим бўлган асосий ва қўшимча билимлар ўқувчиларга ажратиб берилмайди. Бу эса асосий билимларга эътиборни сустлаштиради; - амалий машғулотлар сифати паст (МСНИ) баъзан асосий, бажарилиши лозим бўлган ишлар ўқитувчи ҳикояси билан алмаштирилади; - ўқувчилар билимини аниқлаш ва баҳолаш усулларини такомиллаштириш лозим. Сўнгги пайтларда ўқув дастурлар бирмунча ўзгарди, унга янги материаллар киритилди. Лекин мактабларда кўпчилик ўқитувчилар дарслик билангина чекланиб қолиб, қўшимча материаллардан фойдаланмай янги материалларни ўқувчиларга етказа олмайдилар. Афсуски, тасвирий санъат ва меҳнат таълимидан янги дарсликлар йўқлиги шунингдек, ўқувчига кундалик ҳаётда юзага келадиган билимлар вақтида етказиб берилмаслиги, дарсда ўтилиши лозим бўлган мавзулар айрим сабабларга кўра ўқитилмай қолиши, яхши самарадорлик бермайди. Натижада бўш ўзлаштирувчилар сони кўпаяверади. Дарсларда самарадорликни оширишда қуйидагилар ўқитувчиларга ёрдам бериши мумкин: I. Дарсларни тўғри режалаштириш ва лойиҳалаш, ҳар бир мавзуга оид материални тўғри тақсимлашга, дарс ишланмани, ҳар бир синфнинг билим даражасини, ўқувчиларнинг мавзуларни қай даражада ўзлаштира олинишини ҳисобга олиши, катта мавзуга ажратилган соатни кичик мавзуга тўғри тақсимлай билиши зарур. Энг муҳими, ўқитувчи ўқувчиларга асосий ва қўшимча билимларни ажратиб тушунтиришлари керак. Шундагина асосан билимларга ўқувчилар диққати кўпроқ жалб қилинади. Дарслар мавзусини режалаштириш вақтида ҳар бир дарс мақсади, мазмуни, унинг ўзига хос хусусиятлари аниқланади. Бинобарин режалаштиришда қуйидагиларга эътибор бериш керак: 1) Дарсдан қандай таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадлар кўзда тутилиши; 2) Қандай билим, кўникмалар ҳосил бўлиши ва уларни мустаҳкамланиши; 3) Қўйилган мақсад ва вазифаларни ҳал этишда қандай методларни қўллаш лозимлиги; 4) Қандай таълим воситаларидан фойдаланиш зарурлиги; 5) Ўқувчилар томонидан бажарилиши лозим бўлган амалий ва мустақил ишларга. II. Дарс самарадорлигини оширишдаги муҳим омиллардан бири ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил қилишдир. Ўқувчиларнинг бу фаолияти кўп жиҳатдан таълим методларини танлай олишга боғлиқ. Маълумки, таълим методларини танлашда дарсни мақсади, мазмуни, ўқувчиларнинг якка тартибдаги қобилиятлари ҳисобга олинмоғи керак. Масалан, дарс мазмунларида назарий билимлар устун бўлса, ўқувчиларда бу мавзуни ўзлаштириш учун зарур бўлган таянч билимлар ҳам етарли бўлиши лозим. Бундан ташқари янги мавзуни мустақил ўрганиш асосида ҳам ўрганиш мумкин. III. Дарсларни режалаштиришда турли таълим воситаларидан оқилона фойдаланиш, дарс самарадорлигини оширишда муҳим омиллардан бири ҳисобланади. IV. Дарс самарадорлигини оширишда ўқувчиларга бериладиган уй вазифалари, топшириқларининг ҳажми ва бажарилиши муҳим рол ўйнайди. Уйга бериладиган топшириқлар олдиндан режалаштирилиши ва унинг муҳим хусусиятлари тушунтирилиши керак. Бериладиган вазифалар режалаштириш жараёнидаёқ аниқланиб қўйилиши лозим. Масалан, оддий чизмалар, схемалар, жадваллар чизиш ва тўлдириш вазифаларини бериш тавсия этилади. Ўқувчиларнинг топшириқни қизиқиш билан бажаришга эришишда уларга индивидуал (якка тартибда) ёндашиш тарбияси қийин, бўш ўзлаштирувчиларга ижобий ёрдам беради. Тарбияси қийин бўш ўзлаштирувчиларни тарбиялаш ва ўзлаштириш даражасини фаоллаштириш учун бўш вақтларини тўғри ташкил этиш талаб этилади. Ўқувчиларнинг бўш вақти уларнинг ўз савияси ва хохишига кўра фойдаланадиган вақтидир. Ўқувчиларни бўш вақтини қуйидагича таснифлаш мумкин: 1. Ўқувчиларининг ижтимоий ахборотларни ўзлаштириш билан боғлиқ фаолиятлари: (бадиий китоб, рўзнома, журналлар ўқиш, кинофильмлар, телевизон кўрсатувлар, театр томошаларини кўриш, музей ва кўргазмаларга бориш); 2. Ўқувчиларнинг ижтимоий муносабатлар билан боғлиқ фаолиятлари (суҳбат, ўртоқлари билан сайр, муҳокама, учрашувлар, жамотчилик ишлари, турли байрамлар, кечалар, саёҳатлар ва ҳоказо); 3. Ўқувчиларнинг спорт билан боғлиқ фаолиятлари (жисмоний тарбия дақиқалари, миллий ҳаракатли ўйинлар, спорт ўйинлари, ўқувчиларнинг хоҳишлари кўра ўтказиладиган ўйинлар); 4. Ўқувчилар бўш вақтини индивидуал ўтказишлари (бадиий ҳаваскорлик машғулотлари, пассив дам олиши, якка ҳолда сайр қилиши); 5. Ўқувчиларнинг бошқа фаолиятлари (тўгарак машғулотлари, мактаб ховлисида ишлаш «Камолот» ва бошқа ишлар). Ўқувчиларнинг бўш вақти масаласини ҳал этишда қуйидаги тадбирлар роль ўйнайди: 1) бўш вақтни кўпайтиришнинг энг қулай йўналишларини аниқлаймиз; 2) ўқув ва бўш вақтнинг бир-бири билан боғлиқлиги ва алоқадорлиги қонуниятларини очиш; 3) ўқувчиларнинг мактабда ва мактабдан ташқари (якшанба, байрам ва таътил кунлари) машғулотлар тизимини ишлаб чиқиш; 4) бўш вақт машғулотларини ўтказишнинг моддий-техника базасини яратиш йўллари ва мазмунини белгилаш; 5) ўқувчиларнинг бўш вақтини уюштиришда ўқитувчилар, тарбиячилар, ота-оналар ва жамоатчилик ҳамкорлигини йўлга қўйиш. Бўш вақтни сифат жиҳатдан кўпайтириш эса бўш вақт машғулотларини такомиллаштириш ўқувчиларни ундан самарали фойдаланишга ўргатишдан иборатдир. Бўш вақтнинг уюштиришнинг йўналишлари иҳтиёрийлик, мустақиллик ва рамантикадир. Иҳтиёрийлик - бўш вақт мазмунидан келиб чиқади, чунки бундай вақтда болаларнинг характери уларнинг истаги ва ташаббуси бўйича амалга ошади. Ҳар қайси ўқувчига барча имконият ва лаёқатини кўрсатиш учун шароит яратилади. Болалар бўш вақтида ўтказиладиган тадбирларнинг ташкилотчилари ва ижрочилари бўладилар. Бу шароитда ўқувчининг ташаббускорлик, ишчанлик, мустақиллик, ташкилотчилик малакаси, жамоатчилик каби хислатлари таркиб топади. - мустақиллик дам олиш ўйнаш, бирор нарса билан шуғулланишни ўқувчиларни ўзлари ўз хоҳишлари билан белгилайдилар; - романтика болаларнинг эҳтиёж ва қизиқшларидан келиб чиқади. Болаларнинг бўш вақтларини уюштиришда унинг моддий-техник базасини вужудга келтириш катта аҳамиятга эга. Ўқитувчилар ўқувчиларнинг уйларига бориб уларнинг оилавий шароити билан танишишлари, ўқувчиларнинг уйдаги бўш вақтларини уюштиришлари учун ота-оналарга педагогик маслаҳатлар беришлари фойдалидир. Тарбияси қийин бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар билан олиб бориш зарур бўлган фаолият соҳаси касб танлашдир. Танланган касб кишидан маънавий қониқиш ҳиссини уйғотиши, жамият учун наф келтириши ўқувчилар томонидан англаб етилган тақдирдагина ижобий натижа бериш мумкин. Тарбияси қийин бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларнинг касб танлашда уч муҳим жиҳатга эътибор қилиш зарур: Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling