Тарбиявий мақсад: талабаларда мустақил, доимо фикрлаш,беморларни кўрилганда олинган маълумотларни баҳолай олиш, беморларни кўрганда жавобгарлик сезиш каби кўринишларни шакллантиришдир


Download 0.53 Mb.
bet4/6
Sana30.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1417077
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6.Yaralangan va kontuziya Kuyish

\ ■ ■

БУЙРАК КАСАЛЛИКЛАРИ
Ярадорларда жароҳатланишдан сўнг тез орада реф-лектор равишда сийдик тутилиши мумкин. 1—2 кун ўтгач сийдик чиқариш фаолияти асли ҳрлига келади.
Жароҳат инфекцияси замирида кўп ҳолларда юқумли-токсик нефропатия кузатилади. У жароҳатланишнинг даст-.лабки кунларидаёқ бошланиб, буйракдаги кичик ўзгариш-лар (сийдикда битта-яримта гиалин ва доначали цилиндр-лар, бироз оқсил пайдо бўлиши) билан ифодаланади. Касаллик бир ойча давом этади ва жароҳатдаги юқумли асорат кетиши билан буйрак фаолияти тикланади.
Нефритлар одатда жароҳатланишдан сўнг анча вақт ўтгач кузатилади. Касалликнинг дастлабки кунларида бемор шишиб кетади, қон босими кўтарилади (систолик босим 200 мм с. у., диастолик босим 100—120 мм. с. у.). Сийдик таркибида оқсиллар, қон ҳужайралари, кўплаб гиалин цилиндрлари, доначали цилиндрлар учрайди. Баъ-зан буйрак етишмовчилиги' (уремия) бемор ўлимига сабаб бўлади.
Ватан уруши даврида нефритлар буйрак хасталиги би-лан оғриган ярадорларнинг тахминан ярмида кузатил-ган.
Нефрозлар камроқ (буйрак касалликларининг 6,4 фоизи) учрайди. У кўпроқ йирингли остеомиелит билан оғриган ярадорларда кузатилади. Беморда турли даражадаги шишлар пайдо бўлади. Сийдик таркибида оқсиллар, гиалин, донадор ва мумсимон цилиндрлар кўпаяди. Ге-матурия нефрозларда учрамайди.
Баъзи ярадорлар буйрагида тош ҳосил бўлиши туфай-ли уларнинг буйраги санчиб оғрийди. Бу ҳол уруш шарои-тида кўп кузатилган.
Буйрак касалликларини ўз вақтида аниқлаш, ярадор-ларнинг тезроқ сафга қайтишларига имкон бериши шуб-ҳасиз.
МЕЪДА-ИЧАК КАСАЛЛИҚЛАРИ
Улуғ Ватан уруши йиллари терапевтлар ярадорларда гастрит, колит, меъда яраси каби меъда-ичак касаллик-ларини ҳахМ аниқладилар. Гастритлар кечиши одатдагидай эди. Бунда ярадорлар тўш суяги остида оғриқ туриши, оғизда бемаза таъм сезиш, ич қотиши, қўнгил айниши ва қайт қилишдан шикоят қиладилар. Жанговар жароҳатлар« оқибатида сурункали гастрит қўзғалади. Гастритни меъда ярасидан фарқ қилиш керак, чунки ҳар иккаласи ҳам жароҳатланишнинг биринчи ҳафтасидаёқ юзага келади.
Қолитлар шикастланишдан анча кейин пайдо бўлиши мумкин. Бунда қоринда оғриқ туриши, метеоризм, ич ке-тиши, баъзида тана ҳарорати кўтарилиши кузатилади. Колитларни ичбуруғ, ичак силидан фарқлаш керак.



Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling