Тарих дарсларида педагогик технологиялардан фойдаланиш


Мавзунинг мақсад ва вазифалари


Download 234.5 Kb.
bet2/15
Sana17.02.2023
Hajmi234.5 Kb.
#1204632
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Tarix darslarida pedagogik texnologiyalardan foydalanish

Мавзунинг мақсад ва вазифалари. Битирув малакавий ишида тарих таълими жараёнига педагогик технологиялардан фойдаланиш ва ундан унумли фойдаланишнинг методик ҳамда амалий асосларини яратиш тадқиқотимизнинг мақсадини белгилайди.
Ушбу мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:
- Педагогик технология ҳақида тушунча ва педагогик технологияларнинг ривожланиш тарихини ёритиш;
- Тарих фанини ўқитишда педагогик технологиялардан фойдаланиш давр тақозоси эканлигини ўрганиш;
- Ижтимоий – гуманитар фанларга ихтисослашган академик лицейларда тарих фанини ўқитишда педагогик технологиялардан фойдаланиш методлари ва усулларини ўрганиш;
- Дарснинг бир соатлик ишланмасини бир неча мавзу мисолида очиб бериш;
- Услубий тавсияларни ишлаб чиқиш.
Мавзунинг ўргананилганлиги даражаси.
Мавзуни методик жиҳатдан ёритган биронта махсус адабиётни кўрсата олмаймиз. Аммо педагоглар томонидан педагогик технологияларга доир адабиётлардан биз мавзуни чуқурлаштириб ўрганишга қаратилган, мавзунинг моҳиятини англашга хизмат қиладиган технологияларни ўрганиб, уларни тарих фанлари мавзуларига ўгиришимиз мумкин. Шундай адабиётлардан, Н.Азизходжаева1, М.Очилов2, Б.Л.Фарберман3, В.П.Беспалько4, Ж.Ғ.Йўлдошев ва С.А.Усмонова5, Ў.К.Толипов ва М.Усмонбоева7нинг педагогик технологияларга бағишланган китоблари бор.
Муаммони илмий янгилиги. БМИда илгари сурилган илмий ғоя - таълим жараёнига замонавий педагогик ва ахборот технологияларини жорий этишнинг методик, ҳамда амалий асослари яратилди.
Тарих фанини ўқитишда педагогик технологияларан фойдаланиш давр тақозоси эканлиги кўрсатиб берилди. Булар Академик лицейдаги дарс мавзулари мисолида ёритиб берилди.
Дарснинг бир соатлик ишланмаси тайёрланди. Методик тавсиялар берилди.


I Боб. Тарих фанини ўқитишда педагогик технологиялардан фойдаланиш

Download 234.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling