Тарих дарсларида педагогик технологиялардан фойдаланиш
Технология – бу бирон-бир ишда, маҳоратда, санъатда қўлланиладиган услублар тўпламидир (талқинли луғат). Педагогик технология
Download 234.5 Kb.
|
Tarix darslarida pedagogik texnologiyalardan foydalanish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Педагогик технология
- Технология
Технология – бу бирон-бир ишда, маҳоратда, санъатда қўлланиладиган услублар тўпламидир (талқинли луғат).
Педагогик технология – бу ўқув жараёнини амалга ошириш мазмунли техникасидир (В.П.Беспалько). Педагогик технология – бу ўқитишда режалаштирилган натижаларга эришиш жараёнини тасвирлашдир (И.П.Волков). Педагогик технология – бу ўқитиш, тарбиявий воситалар, шакллари, методлари, усул, услубларининг махсус тўплами ва тузилишини белгиловчи психологик-педагогик кўрсатмалар йиғиндиси, у педагогик жараённинг ташкилий методик қуроли демакдир (Б.Т.Лихачев). Педагогик технология – бу таълим шаклларини оптималлаштириш масалани қўювчи, техник ва инсоний имкониятларни ва уларнинг ўзаро муносабатларини ҳисобга олиб ўқитиш ва билимлар ўзлаштириш бутун жараёнини яратиш, қўллаш ва белгилаш системали ёндошишидир (ЮНЕСКО). Технология – бу санъат, маҳорат, мохирлик, ишлаб чиқиш методлари тўплами, ҳолатини ўзгартиришдир (В.М.Шепель). Ўқтиши технологияси - бу ўқувчилар ва ўқитувчилар учун сўзсиз қулай шароитлар яратиб бериш билан ўқув жараёнини лойиҳалаштириш, ташкил эти шва олиб бориш бўйича ҳар томонлама ўйлаб чиқилган ҳамкорликдаги педагогик фаолият моделидир (В.М.Монахов). Педагогик технология – бу педагогикада фикрлашнинг системали усулидир (Т.Сакамото). Педагогик технология – ўқув жараёнининг ташкилий шакли, методлари, мазмунини ўзгартирувчи унинг ривожланиш янги системасидир (Э.Бистереки ва Ж.Целлер). Педагогик технология педагогик мақсадларга эришиш учун фойдаланиладиган ҳамма шахсий, инструментал ва методологик воситалар системали тўплами ва ишлатилиши тартибини билдиради (М.В.Кларин). Педагогик технология – бу таълим мақсадига эришишга қаратилган ўқитувчи ва қувчининг фаолиятини системали, коцептуал, қоидали, объективлаштирилган, инвариант тасвирлашдир (Ф.А.Фрадкин). Педагогик технология билимлар эгаллашда режалаштириш, бошқариш ва таъминлашшни тахлил қилиш учун фаолиятни ташкил этиш усулини, одамлар, ғоялар, воситаларни ўз ичига олувчи комплекс интеграл жараён демакдир (Педагогик коммуникациялар ва технологиялар бўйича АҚШ ассоциацияси). Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, “Педагогик технология” - таълим максадларини аниқлаштириш ва таълим натижаларини қисман кафолатлаш, таълим жараёнидаги самарали алока имкониятлари каби мухим таълим муаммоларини ҳал қилиш имконини беради. Ушбу муаммони ишлаб чиқишда “педагогик технолгия”даги таълим тизимларини кўришдаги тажрибасини ҳисобга олиш ва танқидий таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир. Ўқувчиларни сифат жиҳатидан замон талаби даражасида тайёрлашга аввало уларга аниқ билимлар бериш, касбий кўникма ва малакаларни шакллантириш, уларни келгуси фаолиятларида унумли кўллашга ўргатиш орқали эришиш мумкин. Шундай экан, ўқув-тарбия жараёнини таълим назарияси фаолияти нуктаи назаридан кўриб чиқиб, барча таълим-тарбия ишларини “педагогик технология” йуналишига ўтказиш, мактаб амалиётидаги ихтиёрийлик билан унинг ҳар бир элементини жиддий асослаш лозим бўлади. Download 234.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling