Тарих дарсларида педагогик технологиялардан фойдаланиш


Download 234.5 Kb.
bet1/15
Sana17.02.2023
Hajmi234.5 Kb.
#1204632
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Tarix darslarida pedagogik texnologiyalardan foydalanish


Тарих дарсларида педагогик технологиялардан фойдаланиш

Режа
Кириш


I Боб. Тарих фанини ўқитишда педагогик технологиялардан фойдаланиш
1.1. Педагогик технология ҳақида тушунча ва педагогик технологияларнинг ривожланиш тарихи.
1.2. Тарих фанини ўқитишда педагогик технологиялардан фойдаланишнинг аҳамияти


II Боб. Ижтимоий – гуманитар фанларга ихтисослашган академик лицейларда тарих фанини ўқитишда педагогик технологиялардан фойдаланиш методлари ва усуллари.
2.1. Дарснинг бир соатлик ишланмаси (бир неча мавзу мисолида)
2.2. Тарих дарсларида педагогик технологиялардан фойдаланиш бўйича методик тавсиялар
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


Ёмон ўқитувчи ўқувчиларга материални тайёр ҳолда беради
Яхши ўқитувчи эса уни излаб топишни ўргатади.


Мавзунинг долзарблиги. Ҳозирги кунда таълимни технологиялаштириш масалалари долзарб аҳамият касб этмоқда.
Юқори малакали педагог кадрларга бўлган талаблар ортиб бораётган ҳозирги шароитда баркамол ёш авлодни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш муҳим аҳамият касб этади. Бунда ўқитувчининг касбий тайёргарлиги юқори даражада бўлиши, ҳамда замонавий педагогик ва ахборот технологияларини яхши ўзлаштирган ижодкор педагог бўлиш талаб этилади.
Бундай вазифаларни бажариш учун замонавий педагогик ва ахборот технологияларини ўзлаштиришга, касбига оид фундаментал билимларни мустаҳкам эгаллаши лозим.
Бугунги кунда педагогик технологияларни амалиётга тадбиқ этиш зарурати шундаки, биринчидан анъанавий ўқитиш тизимидаги камчиликларни тузатиш ёзма ва оғзаки сўзларга таяниб иш кўришдан ташқари ўқув фаолиятини, ўқув жараёнининг ташкилотчиси сифатида эмас, балки нуфузли билимлар манбаига айлантиришга йўналтиришдир. Иккинчидан, илмий-техник тараққиётнинг ривожланаётган босқичида ахборотларнинг кескин кўпайиб бораётганлиги ва улардан ўқитиш жараёнида фойдаланиш учун вақтнинг чегараланганлиги, шунингдек ёшларни ҳаётга мукаммал тайёрлаш талаблари таълим тизимига янги технологияларни жорий этишни тақозо этмоқда.
Таълим жараёнига ахборот технологиялари ва педагогик технологияларни жорий этиш шундай долзарб муамоларлардан ҳисобланади.
Чунки Совет даврида барча ижтимоий фанлар каби методика ҳам коммунистик мафкура қобиғи билан ўралган, унинг ривожланиш меъёри чекланган, илғор чет мамлакат ғоялари эса буржуа ғоялари, деб танқид қилинар ва рад этилар эди, ҳолбуки ҳар қандай ғоя ҳам ўзида маълум ижобий жиҳатларни мужассамлаштириши мумкин, уларни амалиётга жорий этиш фойдадан холи эмас эди. Жумладан, Педагогик технология ҳам буржуа дидактикасига тегишли йўналиш сифатида қараб келинди ва бу муаммони тадқиқот объектига айлантиришнинг иложи йўқ эди.
Бугун мамлакатимиз истиқлол шарофати туфайли барча фан соҳаларини ривожланган давлатларда тўпланган тажрибалар асосида таҳлил қилиш ва янада такомиллаштириш имкониятлари мавжуд. Умуминсоний қадриятларни ижодий ўрганиш ва ҳаётимизга тадбиқ этиш даври келди. Миллий дастурда таъкидланганидек, яқин келажакда “Кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг халқаро ҳуқуқий базаси яратилади, халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари рўёбга чиқарилади, халқаро таълим тизимлари ривожлантирилади”.
Ўзбекистонда таълимни ислоҳ қилишнинг асосий омилларидан бири “шахс манфаати ва таълим устуворлиги“дир. Кадрлар тайрлашнинг миллий дастури таълим-тарбиянинг мақсадини янги йўналишга бурди, яъни: “ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитдан тўла холис этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берадиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш“ деб белгиланади. Демак, таълим-тарбиянинг мақсади бутунлай янгиланди, унга мос ҳолда мазмуннинг ҳам, педагогик жараённинг ҳам янгиланиши табиийдир. Бу омил давлатимизнинг ижтимоий сиёсатини белгилаб берганлиги туфайли таълимнинг янги модели яратилди.
Республикамиз Президенти И.Каримов таълим тушунчасига миллий дидактик нуқтаи назардан ёндашиб қуйидагича таърифлайди: “Таълим ўзбекистон халқи маънавиятига яратувчилик фаолиятини бахш этади. ўсиб келаётган авлоднинг барча энг яхши имкониятлари унда намоён бўлади, касб-кори, маҳорати узлуксиз такомиллашади, катта авлодларнинг доно тажрибаси англаб олинади ва ёш авлодга ўтади“. Мақсадни амалга ошириш учун таълимнинг янги модели яратилди. Моделни амалиётга тадбиқ этиш ўқув жараёнини технологиялаштириш билан узвий боғлиқдир. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида “ўқув-тарбиявий жараённи илғор Педагогик технологиялар билан таъминлаш“ эътироф этилди, унинг иккинчи ва учинчи босқичларида бажариладиган жиддий вазифалардан бири сифатида белгиланди.
Бугунги кунда Педагогик технологиянинг назарий асосини яратиш ва амалиётга тадбиқ этиш зарурати шундаки, биринчидан анъанавий ўқитиш тизимидаги камчиликларни тузатиш ёзма ва оғзаки сўзларга таяниб иш кўришдан ташқари ўқув фаолиятини, ўқув жараёнининг ташкилотчиси сифатида эмас, балки нуфузли билимлар манбаига айлантиришга йўналтиришдир. Иккинчидан, илмий-техник тараққиётнинг ривожланаётган босқичида ахборотларнинг кескин кўпайиб бораётганлиги ва улардан ўқитиш жараёнида фойдаланиш учун вақтнинг чегараланганлиги, шунингдек ёшларни ҳаётга мукаммал тайёрлаш талаблари таълим тизимига янги технологияларни жорий этишни тақозо этмоқда.
Ижтимоий – гуманитар фанларга ихтисослашган академик лицейларда тарих фанини ўқитишда педагогик технологияларнинг ўрнини аниқлаш ҳам ана шундай долзарб муамолардан ҳисобланади.

Download 234.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling