Тарих факультети жаҳон тарихи кафедраси


Download 243.24 Kb.
bet10/36
Sana12.02.2023
Hajmi243.24 Kb.
#1191350
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   36
Bog'liq
ТЕКСТ ЛЕКЦИЙ

Ҳинд цивилизацияси барча асосий жиҳатлари билан ноёбдир. Унинг пайдо бўлиш даврига оид маълумотлар оз. Хараппи ва Мохонжо-Даро ёзуви ҳозиргача ўқилмаган. Ҳинд цивилизациясида Шимолдан – Марказий Осиёдан келган орийлар ва уларнинг яратувчилик фаолияти ва бунда маҳаллий халқнинг иштироки нисбати масаласи ҳам бор.
Ҳинд водийси цивилизацияси – (Шимолий-Ғарбий Ҳиндистон милоддан аввалги 3 минг йиллик ўрталари XVII-XVI асрларга оид) – ҳозирги Ҳиндистон ва Покистон ҳудудида: Ғарбий Покистон Хараппа шаҳри харобаси номи билан аталган 500 га яқин ёдгорлик: мудофаа истеҳкомлари Хараппа, Моҳанжо-Доро – пойтахт шаҳарлар харобалари, денгиз юртлари қишлоқ харобалари топилган.
Шаҳарсозлик, меъморлик, сопол ишлаш, ўймакорлик ва ҳунармандчилик тараққий этган. Қўрғон пойдеворлари тошдан деворлар, хом ғиштдан ишланган тўғри бурчакли кварталлар, (водопровод) ва (канализация) – сув-оқава тизими бунёд этилган шаҳар қўрғонлари минорали деворлар билан мустаҳкам ўраб олинган.
Иқтисодиёт асосини чорвачилик (буйвол, чўчқа, филлар) ва суғориладиган деҳқончилик (буғдой, тариқ, арпа, нўхат, кейинчалик шоли) ташкил этган. Гужаротдан 2,5 км узунликдаги канал излари топилган.
Карвон ва денгиз йўллари орқали савдо алоқалари ривожланган. Мис ва бронзадан уй-рўзғор асбоблари, қуроллар (найза, қилич) қимматли тош ва фил суюгидан ишланган хотин-қизлар безаклари.
Хитой цивилизацияси Ҳиндистондагидан фарқли ҳолда ўзининг кўпгина ёзма тарихий ва археологик манбаларига эга. Бу цивилизация ҳам дарё бўйларида келиб чиққан. Донли ўсимликлар билан бирга ёввойи ҳайвонлар хонакилаштирилган. Нафис ҳунармандчилик буюмлари ясалган. Ҳар бир ҳарфи – иероглифи бир сўзни англатадиган алифбо ҳам шу даврда яратилган. (2-бет: “Хитой”га қаранг).
Деҳқончилик ва ҳунармандчилик маданиятининг ривожланиши илмий билимларга эҳтиёжни юзага келтирди. Маънавий маданиятда ДИН феноменининг ўрни алоҳидадир.
Шарқда ва кейинроқ бошқа минтақаларда пайдо бўлган цивилизацияларда ҳам шаҳарлар ибодатхоналар ёнларида қурилган. Дастлабки илоҳлар ҳайвонларга (Қадимги Миср), баъзан кишиларга (Шумер) ўхшатиб ясалган. Худолар кўпчиликни ташкил этган бўлса-да, кейинчалик улардан Бош худо ажратиб чиқарилган. Коҳинлар худо номидан иш юритувчи бўлганлар. Улар бошқарув тизимига мансуб бўлиб, сув ва уруғни тақсимлаш, экин-тикин ва ҳосилни йиғиштириб олиш вақтларини белгилаш, заҳира донларни сарфлаш каби муҳим ҳўжалик-бошқарув вазифаларини бажарганлар.
Қадимги Шарқ цивилизацияларининг ўзига хос хусусиятлари нимадан иборат эди?

  • инсон билан табиат ўртасидаги муносабатларда қиронлилик даражасининг кучли эканлиги;

  • ҳўжалик юритиш тажрибавий технология асосида амалга оширилган, товар муносабатлари кам ривожланганлиги;

  • жамоатнинг ерга эгалик қилиши давлатга рента – солиқ тўлаш билан тартиблаштирилганлиги;

  • мулк давлат тасарруфида бўлган хусусий мулк иккинчи даражаси аҳамият касб этган.

Маънавий ҳаётда дастлаб кўпхудолик, сўнгра монотеистик динлар белгиловчи ўрин тутган. Шарқ кишилари оламни идрок этиши, қоришиқ - синкретик тусда бўлиб, “барча нарсалар бирликда”, “ҳамма нарса ҳамма нарсада” тарзида қаралган. Яъни кишилар ҳатти-ҳаракати, уларнинг тақдири коинотий қонунларга боғлиқ ҳолда тушунилган. Тақдирни табиат, Олий қудрат белгилаган. Илмий билимлар аксарият ҳолларда ҳунар учун андоза, қолип шаклида тушунилган.


Асотирий дунёқарашга эга моҳир одамга илоҳиётга, сирли, ғайритабиий дунёга илинжи кучли бўлган. Авлодлараро тўлиқ ўзаро бирдамлик мавжуд бўлиб, аждодлар тажрибаси муҳим қадрият саналган.
Қадимги Шарқ жамиятлари мураккаб ижтимоий таркибга эга бўлганлар. Аҳолининг турли қатламлари ўзаро ҳоким – тобе муносабатида бўлганлар (масалан, Ҳиндистонда кастачилик).
Қуйида - қуллар ёки қарам одамлар. Энг кўп атама – жамоачи-деҳқонлар, ҳунармандлар. Давлат бюрократияси - солиқ йиғувчилар; “Пирамида”, ҳаттотлар, коҳинлар. Чўққида – илоҳийлаштирилган илоҳ, ҳукмдор.
Ҳаётда:
биринчидан, ижтимоий фаолликнинг чекланганлиги; жамоавийликнинг шахсийликдан устунлиги; инсон турмуш фаолияти, барча жиҳатларини белгилаш; ижтимоий адолат тамойиллари асосида назорат.


иккинчидан, давлат ва жамоат бошқарувида кўпинча мустабидлик мавжуд бўлиб, бунда давлатнинг жамиятдан мутлақ
устунлиги, унинг барча инсоний муносабатларни
бошқариб бориши ижтимоий идеал шакллантиради.
учинчидан, қадимги Шарқ цивилизацияларида инсонга муайян жамоанинг аъзоси сифатида қаралиб, унинг ўз шахсий ҳаётини эркин белгилаш иложи бўлмаган.
Қадимги Юнонистон ва Римда фарқли ўлароқ Шарқда типик қулдорлик бўлмаган. Европада феодализм деб аталган тартиботлар Шарқда типик ифодасини топмаган.
Шарқда кишилар илк жамоачилигидан бошланган анъаналар қарийб ўзгаришсиз ҳолда қадимда бўлганидек, ўрта асрларда ҳам, бир мунча янги жиҳатлар касб этган ҳолда янги замонда ҳам давом этиб келди.
Жамоа оқсоқоллари – жамоа бошлиқларини илк давлат сардори;
Шарқда дастлаб номажбурий ижтимоий ҳокимият, сўнгра мажбурийликка асосланган давлат ҳокимият вужудга келган. Бунда бошқарувчиларнинг ўрни ва аҳамияти тобора ошиб борган. Натижада отадан фарзандларга мерос бўлиб ўтадиган ва легитим характер касб этадиган ҳокимият институти майдонга келтирилган.
Ҳокимият эгаси қўлида бойлик ва мулк бўлган. Қадимги Шарқ мамлакатлари цивилизацияларида ҳокимият – мулк тамойили амалда бўлган.
а) ўзини ўзи бошқаришда жамоаларнинг бўлиши - қишлоқ жамоалари, секталар, касталар. Оқсоқоллар давлат ва жамоани боғлаб турувчи бўғин; жамоаларни маълум мухториятга эга бўлиши;
б) оқсоқоллар кенгаши, зодагонлар кенгаши ёки халқ йиғини.



Download 243.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling