Тарих факультети жаҳон тарихи кафедраси


Шарқ феномени. Шарқ - турли цивилизациялар бешиги


Download 243.24 Kb.
bet9/36
Sana12.02.2023
Hajmi243.24 Kb.
#1191350
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   36
Bog'liq
ТЕКСТ ЛЕКЦИЙ

Шарқ феномени. Шарқ - турли цивилизациялар бешиги.
“Шарқ” Ер шари қуруқлик қисмининг Осиё қитъаси ва Африка қитъасининг шимолий қисмини қамраган географик атама бўлса-да, бунда тарихий-маданий, жамоачилик, анъанавийлик, алоҳида давлат типи, турли даражадаги очиқ динлар, яъни ижтимоий-сиёсий ва маънавий жиҳатлар энг кўп даражада ифодалангандир.
Шарқ дунёси асосий жиҳатларига кўра яхлит бўлгани ҳолда, унда локал хилма-хилликлар ҳам мавжуд.
Шарқ феномени деганда биз инсоният тарихини айни шу ерда бошланганлигини тушунамиз. Жаҳон цивилизациясининг илк ўчоғи Яқин Шарқда пайдо бўлган.
Яқин Шарқдаги, хусусан, Икки дарё оралиғида пайдо бўлган илк цивилизациянинг яратувчилари Шумерийлар (шумерликлар) фаолияти натижаси ўлароқ барпо этилган шаҳар-давлатларда анъанавий ҳўжалик юргизиш билан барча ижтимоий-сиёсий соҳада ҳам муҳим ўзгаришлар қилинган.
Шумерликлар яратган иероглифий алифбо маънавий ривожланишга жиддий туртки берди. Бу жараёнлар Шумер давлати пойдеворида қад кўтарган Аккад, айниқса Бобил давлати даврида давом этди. Бобил подшоси Ҳаммурапи давлатни ўзи тузган қонунлар асосида бошқарган. Бу ерда ўз даврининг илғор тақвими тузилган, саноқнинг ўнли тизими жорий этилган. Кўпгина худолар тўғрисидаги тасаввурлар, ибодатхоналар, энг биринчи бадиий-эпик асар (Гилгамеш ҳақида), санъатнинг хилма-хил намуналари, географик хариталарнинг биринчи марта яратилиши, хийла етук тиббиёт – буларнинг барчаси цивилизациянинг илк даврида эришилган ютуқлардир.
Яқин Шарқдаги қадимги цивилизациянинг Миср варианти қатор ўзига хосликларга эга. Қарор топган давлат ҳўжалиги жамоачиликка анча эрта барҳам берди. Мамлакат ҳаёти ҳукмдорлар томонидан тўла назорат остига олинган эди. Бу ерда пайдо бўлган алифбо, меъморлик – эҳромлар қуриш санъати, фан куртаклари – математика, астрономи, тиббиёт, мифология ва дин (диний эътиқод) соҳаларида эришилган ютуқлар инсоният қадимги цивилизациясига қўшилган улкан ҳисса ҳисобланади.

Download 243.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling