Тарих факультети жаҳон тарихи кафедраси


II-а. КАРЛ ЯСПЕРНИНГ ЦИВИЛИЗАЦИЯ НАЗАРИЯСИ


Download 243.24 Kb.
bet6/36
Sana12.02.2023
Hajmi243.24 Kb.
#1191350
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
ТЕКСТ ЛЕКЦИЙ

II-а. КАРЛ ЯСПЕРНИНГ ЦИВИЛИЗАЦИЯ НАЗАРИЯСИ
Атоқли файласуф Карл Яспернинг қарашларига кўра, жаҳон тарихининг кечишида цивилизация инсоният маънавий бирлигининг реал ифодаси сифатида гавдаланади, яъни ягона умуминсоний характер касб этади. У цивилизация тарихини тўрт даврга бўлади:
Биринчи давр – тарихгача бўлган инсон шаклланиши даври. Олов ва меҳнат қуролларидан фойдаланишда, нутқнинг пайдо бўлишида, гуруҳ ва ҳамжамиятларнинг ташкил топишида, афсоналар ёрдамида ҳаётнинг шаклланишида намоён бўлади.
Иккинчи давр – инсоният тарихи бошидан милодга қадар давом этган. Унинг ичига IV минг йилликдан бошланган Шумер-Вавилон, Миср ҳамда Эгей ва III минг йилликдан бошланган Ҳинд цивилизациялари кирган.
Ясперснинг цивилизация назариясида учинчи давр – милоддан аввалги 800-200 йиллар “Ўқ вақт” сифатида жуда муҳим ўрин тутади. Бу даврда Қадимги Юнонистон, Фаластин, Эрон, Хитой ва Ҳиндистонда шаклланган цивилизация (унинг маданий қадриятлари давом этиб келмоқда) киради. XVII асрдан бошлаб ҳозиргача “Янги техника” даврида Европа тараққиёти билан боғлиқ ягона жаҳон тарихи яратилди.
Жаҳон тарихи инсониятнинг ягона бирликка эришиш йўналишини рўёбга чиқаради. Америка ва Европа бу йўналишининг марказида туради. Ясперс ҳозирги даврдан бошлаб янги “Ўқ вақти” келиб чиқиши кузатилмоқда, унинг асосий белгиси инсон эркинлигининг рўёбга чиқиши билан боғлиқ бўлган инсоният янги бирлигининг қарор топиши, деб ҳисоблайди.
Цивилизацияга тарихий-босқичлилик тарзида қараш мумкин. Бундай қарашларда инсоният ўтмишини аграр – анъанавий саноатлашган (индустриал) понстиндустриал цивилизациялар босқичлари сифатида келтириш мумкин.
Аграр-анъанавий босқич цивилизацияли тарихнинг катта даврини ташкил этади. Бу биринчи навбатда Осиё – Шарқ мамлакатларига тааллуқлидир. “Нур Шарқдан”, Шарқда биринчи цивилизациялар келиб чиққани ҳолда бу ерда анъанавийлик сақланиб қолди: анъанавий давлатчилик, суғорма деҳқончиликка асосланган иқтисодиёт, диний-этник урф-одатлар, аҳлоқ-одоб ривожланган.

Download 243.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling