Тарих факультети жаҳон тарихи кафедраси


Download 243.24 Kb.
bet4/36
Sana12.02.2023
Hajmi243.24 Kb.
#1191350
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
ТЕКСТ ЛЕКЦИЙ

Иккинчидан, бу тушунчада тараққиёт шартларидан, меҳнат тақсимотининг мураккаблашиб бориши, инсоният моддий ва маънавий бойлигини тобора кучайтириши ўз ифодасини топади.
Учинчидан, у инсониятнинг муайян сифат ҳолати, жамиятнинг ҳар бир босқичдаги ташкилий тузилиши тамойиллари ва асосий жиҳатларининг намоён бўлишидир.
Цивилизациявий ҳаётнинг қарор топиши.
Тарихан илк цивилизациянинг шаклланиши мил.авв. XVII юз йилликларда Олд Осиё ва Яқин Шарқда мезолит давридан бошланган.
Кишилик тарихида чорвачилик ва деҳқончиликнинг юзага келиши (чорвачилик, деҳқончиликдан 2 минг йилча аввал келиб чиққан) ва суғорма деҳқончиликка асосланган ҳаёт неолит инқилобини келтириб чиқарди. Бу инсоният тарихида биринчи меҳнат тақсимоти эди.
Суғориш иншоотларининг барпо этилиши ўтроқликка ўтишни тақозо этди. Аждодларимиз тажрибаси анчагина қулайликлар, ташқи деворларга эга бўлган манзилгоҳларнинг жамоа тасарруфи кўринишида, моддий маданиятнинг такомиллашиб боришида кўрина бошлади. Фаолият турларининг кўпайиши натижасида тошдан, ёғочдан, суякдан меҳнат қуроллари ясаш, ерга ишлов бериш, кулолчилик буюмлари ясаш, уй-жойлар қуришга эришилди.

  • Иккинчи ва учинчи йирик меҳнат тақсимоти, ҳунармандчилик ва қурувчиликнинг майдонга келиши юқоридаги жараёнларнинг натижаси бўлди. Бу даврда ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қилиш умумий ҳисобланган. Буларнинг барчаси цивилизация келиб чиқишининг иқтисодий жиҳати ҳисобланмаса, унинг ижтимоий ифодаси ибтидоий кишиларда ўзининг келиб чиқишини ҳайвон аждодига олиб бориш тақаш тасаввуридан одам коинотнинг маркази ва туб мақсади ғоясига асосланган эътиқод ва қарашларга ўтишда намоён бўлди.

  • Цивилизация киши истеъмолчидан яратувчига айланди.

  • Унинг аҳлоқий, сўнгра бошқарув ва сиёсий тузилмалар яратиши ўз навбатида тўртинчи меҳнат тақсимоти – ҳарбийлар, зодагонлар ва доҳийларни, давлат бошқарувини келтириб чиқарди.

Қадимги Шарқ мамлакатлари шароитида ҳўжалик фаолияти суғорма деҳқончиликни асосланганлиги ва жамоавий эгалик қилиш орқали олиб борилганидан бу ишларни бошқариш давлат ёрдамида амалга оширилган.
Маънавий соҳада цивилизациявий ҳаётнинг қарор топиши инсонда мантиқий тафаккур сифат жиҳатидан янги дунёқарашнинг шаклланишида зуҳур бўлди. Масалан, деҳқончиликни ўзлаштирган жамоалар табиий жараёнларни билишга, ўсимликларга ишлов бериш йиллик шаклларига, янги ишлаб чиқариш технологиясига таянадиган бўлди. Астрология, арифметика, биология, тиббиёт, агрономия каби фанларнинг куртаклари шакллана бошлади.
Дунёқараш мифологик (асотирий) руҳиятда мистика (юн.-mustikus - сирли) тўла ҳукмрон эди. Цивилизацияли инсонда худолар ғайритабиий кучларнинг ташувчиси сифатида алоҳида маконда яшайдилар ва воқеалар боришига вақт-вақти билан аралашиб турадилар, деб тасаввур этилган.
Цивилизациянинг илк кўриниши бўлган неолит даври аста-секин энеолит босқичига, яъни мис-тош, бронза даврларига ўрнини бўшатиб берди.

  • Энеолит цивилизациясининг ўзига хос жиҳати шундаки, мулк умумийлигидан хусусий шаклига ўтилди. Хусусий мулк икки шаклда – 1. Жамоа ва қабила бошлиқлари ерлари ва чорва моллари; 2. Майда ер эгалари, чорвадорлар, ҳунармандлар мулки.

  • Жамоа ва қабила бошлиқлари қўлида унумдор ерлар ва чорва моллари йиғилган йирик шаклда, иккинчиси эса майда шаклда – кичик ер эгалари, чорвадорлар, ҳунармандларнинг мулки кўринишида амалда бўлди.

  • Энеолит цивилизацияси бошида ҳукмдор (фиръавн, подшо) турган. Бу босқичда маҳсулотларни мунтазам айирбошлаш зарурати пул муомаласини вужудга келтирди. Муомала учун дастлаб олтин, сўнгра кумуш тангалар ишлатила бошланди. Меҳнат тақсимоти янада такомиллашди. Махсус бошқарувчилар – давлат аппарати, амалдорлар, ўқитувчилар, мунажжимлар, меъморлар, солномачилар, санъаткорлар алоҳида қатлам сифатида шаклланди.

Дастлабки цивилизациялар Шимолий Африкада Нил, Олд Осиёда Тигр (Дажла) ва Евфрат, Ҳиндистонда Ганг, Ўрта Осиёда Амударё ва Сирдарё, Хитойда Хуанхэ ва (Окс ва Яксарт) Янцзи дарёлари ҳавзаси атрофи билан чекланган ва тарихга дарё цивилизациялари номи билан битилди. Денгиз цивилизациялари темир асри Ўрта Ер денгизи билан боғлиқ. Ривожланган ўрта асрлар даври ҳозирги замон цивилизациялари жаҳон океанлари доираси билан белгиланди.





Download 243.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling