Тарих факультети жаҳон тарихи кафедраси


Ҳозирги замон тарих фанида формациявий ёндашув методологиясига муайян тарзда цивилизациявий ёндашув методологияси қарши қўйилмоқда


Download 243.24 Kb.
bet3/36
Sana12.02.2023
Hajmi243.24 Kb.
#1191350
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
ТЕКСТ ЛЕКЦИЙ

Ҳозирги замон тарих фанида формациявий ёндашув методологиясига муайян тарзда цивилизациявий ёндашув методологияси қарши қўйилмоқда. Тарихий жараённи цивилизациявий ёндашув асосида ёритиш XVIII асрдан бошлаб шакллана бошлади. Бироқ унинг тўлақонли ривожи XIX асрнинг охири – ХХ асрга тўғри келди. Ҳорижий тарихшуносликда бу методологиянинг ёрқин тарафдорлари бўлиб М.Вебер, А.Тойнби, О.Шпенглер ва қатор замонавий тарихчилар чиқдилар. Россия тарихи фанида Н.Я.Данилевский, П.А.Сорокинларни кўрсатиш мумкин.
Бундай ёндашув нуқтаи-назарида тарихий жараённинг асосий таркибий бирлиги цивилизация ҳисобланади. “Цивилизация” – “тамаддун” атамаси лотинча “civil” - шаҳарли, фуқаровий, давлат сўзидан келиб чиққан. Дастлаб бу атама остида ёввойилик, ваҳшийлик давридан кейин кириб келадиган цивилизациявий тараққиётнинг муайян даражасини англатган.
Изоҳ бўйича ушбу цивилизациянинг фарқ қилувчи белгилари этиб шаҳарлар, ёзув, жамиятнинг қатламларга ажралиши, давлатчиликнинг пайдо бўлиши олинган.
Кенг маънода цивилизация остида жамият маданий тараққиётининг юқори даражаси тушунилган. Европада Маърифатпарварлик даврида цивилизация аҳлоқ, қонунлар, санъат, фан, фалсафанинг такомиллашуви билан муштарак бўлган.
Цивилизациявий ёндашувга қатор кучли томонлар хос:

  1. Унинг тамойиллари алоҳида олинган мамлакат ёки мамлакатлар гуруҳига қўлланиши мумкин. Бундай ёндашув фаолият тарихини мамлакат ва минтақаларнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда билишни тақозо этади. Бундан мазкур методологиянинг ҳар томонламалиги (универсальность) келиб чиқади;

  2. Хусусиятларни ҳисобга олган йўналиши, ўз навбатида, тарихнинг кўп чизиқли, кўп вариантли жараён эканлиги ҳақида тушунчани кўзда тутади;

  3. Цивилизациявий ёндашув кишилик тарихининг (умумийлиги) бирлигини, яхлитлигини инкор этмайди, балки айнан назарда тутади. Цивилизациялар яхлит тизимлар сифатида бир-бирлари билан таққосланиши мумкин. Бу қиёсий-тарихий методини кенг ишлатишга имкон беради. Шундай ёндашув натижасида мамлакат, халқ, минтақа тарихи ўз ҳолича эмас, балки бошқа мамлакатлар, халқлар, минтақалар, цивилизациялар билан қиёсланиб ёритилади;

  4. Тамаддун тараққиётининг муайян мезонлари асосида тарихчиларга у ёки бу мамлакатлар, халқлар ва минтақаларнинг ютуқлари даражасини, уларнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасини аниқлаш имкониятини беради;

  5. Цивилизациявий ёндашув тарихий жараёнда инсоний маънавий-аҳлоқий ва ақлий (интеллектуал) омилларнинг муносиб ролини кўрсатиб беради. Бу ўринда дин, маданият ва менталитет тавсифлари муҳим аҳамиятга эга.

Мазкур ёндашувга объектив эътирозлар ҳам мавжуд. Ҳар икки формациявий ва тамаддуний ёндашувлар, тарихий жараённи турли нуқтаи назарлардан қарашга имконият беради. Ҳар иккисининг ҳам кучли, ҳам заиф томонлари мавжуд, улардан яхши томонининг олинишидан эса тарих ютади, холос.


Ҳозирги вақтда инсоният тарихини цивилизациявий жараёнлар, уларнинг турли кўринишлари ва босқичлари сифатида қараш илмда етакчи ўринни эгалламоқда.
Цивилизация” атамаси – (лотинча “civilis сўзидан олинган
бўлиб, шаҳар, шаҳар жамоаси,
фуқаро, давлат, фуқаровийликка,
давлатчиликка оид жуда кўп
маъноларни билдиради.
Биринчи марта фр. мутафаккири катта Мирабо 1757 йилда бошлаб чиққан. “Кишиларнинг дўсти ёки аҳоли тўғрисидаги рисола” китобида тилга олинган. Шотландиялиялик А.Фергюссоннинг 1767 йилда нашр қилинган “Фуқаровий жамият тарихи тажрибаси” асари номида ҳам ушбу атама ишлатилган.
XVIII аср маърифатпарварлари томонидан “цивилизация” тушунчаси ақл-идрок ва адолатга асосланган жамиятниинг муҳим томонлари ва ҳолатларини ифодалаш маъносида қўлланилган. Кейинчалик бу тушунчани Т.Жуфруа (Франция) ҳар бир халқнинг этнографик қиёфасини ифодалайдиган маънода ишлатган.
Буюк географик кашфиётлар ва саёҳатлар натижасида тўпланган бой тарихий элшунослик материалларини изоҳлаш зарурияти, ўз навбатида, ҳар бир халқнинг ўзига хос цивилизацияси мавжудлиги ҳақидаги қарашларни майдонга келтиради.
XIX аср бошларидан Европа илми доирасида цивилизация ва ижтимоий тараққиёт ғояларини кун тартибига қўйиш орқали инсоният ўтмиши босқичларини ифодалашга ҳаракат қилинди. Бунинг натижасида тарихни ҳаққоний ёки ноҳаққоний кўринишда қараш ҳам майдонга келди. Кейинроқ К.Маркс инсониятнинг ҳақиқий тарихий социализмдан бошланади, деб даъво қилганида айни шу позицияда турган эди.
Америкалик антрополог Л.Г.Морган “Қадимги жамият” деган асарида цивилизациянинг инсоният ўтмишини ҳудди А.Фергюссон китобларида ёритилганидек, ёввойилик ва варварлик босқичларидан кейинги тарихини ифодалаш учун қўллади. Айни шу маънода цивилизацияни ҳозирги америкалик олим О.Тофлер ва бошқалар ҳам қўлламоқда. Шунингдек, “цивилизация” атамасини ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида у ёки бу минтақа ёки этнос ривожланиши даражасининг ифодаси кўринишида (Арнольд Тойнби ва бошқ.), ҳатто маданиятнинг якуни тарзида (Освальд Шпенглер) тушунганлар.
Тушунчавий мақомига кўра, цивилизацияда, биринчидан, социумга ўтиш ифодаланади. Яъни инсониятнинг қон-қариндошликка асосланган жамияти ўрнини кишиларнинг ҳудудий-этник тамойилда ташкил топган ижтимоий-маданий умумийлиги эгаллайди.

Download 243.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling