Тарих факультети жаҳон тарихи кафедраси


Download 243.24 Kb.
bet33/36
Sana12.02.2023
Hajmi243.24 Kb.
#1191350
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36
Bog'liq
ТЕКСТ ЛЕКЦИЙ

2-савол баёни:
А.Тойнби, К.Ясперс ва бошқаларнинг фикрича, Россия сивилизатсияси Ғарбий Европа сивилизатсияси қаторида туради. Илк бор Рус сивилизатсияси хусусида сўз юритган рус олими Н.Я.Данилевский ўзининг “Россия ва Европа” (1869) асарида чириб бораётган Ғарб сивилизатсиясидан фарқли равишда келажакка эга бўлган “славян маданий типи” га таъриф берган.
Кўпчилик олимларнинг фикрича, Россия сивилизатсияси юнон-рим дивилизатсиясининг бир тармоғи ҳисобланади. Шунингдек, Россия сивилизатсияси учун византияликларнинг роли салмоқлидир.
Қадимги Рус сивилизатсияси 7-9 асрларда шаклланди. Осиё ва Европа чегараларида вужудга келган Рус сивилизатсияси Ғарб ва Шарқ қирраларини ўзида мужассамлаб, ўзига хос эвроосиё сивилизатсиясига айланди.
Баъзи олимлар қадимги Рус сивилизатсиясининг вужудга келишини 6 асрда шарқий славянларда илк давлат бирлашмаларининг вужудга келишидан, бошқа бир гуруҳ олимлар 9 асрда давлатнинг вужудга келишидан, айримлар 988 йилда Руснинг чўқинтирилишидан бошлашади.
Ўтроқ рус қабилалари асосида шаклланган ва турли даврларда турлича номланган давлатда ривожланган Рус сивилизатсияси қуйидаги босқичларни босиб ўтган: ибтидоий уруғчилик тузуми (Кичик Рус, Рус ерлари, 9 асрга қадар), феодализм (Рус ерлари, Буюк Рус, Руссия, Россия империяси, 9 аср ўрталаридан – 19 аср бошигача), капитализм (Россия, Россия империяси, 19 – 20 аср охиридан Россия Федератсияси.
Рус тсивилизаияси ўзига хос табиий-географик омил асосида таркиб топган. Тўртта денгиз (Оқ, Болтиқ, Қора, Каспий), учта тоғ (Карпат, Кавказ, Урал) билан ўралган Шарқий Европа текислиги минг йиллар аввал совуқ иқлимга эга бўлиб, ўрмонлар билан қопланган бўлган. Ундан жанубда бошланадиган ўрмон-дашт зонаси деҳқончилик қилиш учун қулай.
Шарқий Европа дарёлари савдо йўли сифатида ҳам аҳамиятга эга бўлган. 6 асрдан тарихшуносликда “Варяглардан юнонларга борувчи йўл” номи билан машҳур бўлган сув йўли маълум. Болтиқ денгизидан бошланиб, дарё ва кўллар орқали Қора денгизга борувчи бу йўл шарқий славянларга юнон колониялари ва улар орқали Византия сивилизатсияси билан алоқада бўлиш билан имкониятини берган. “Варяглардан форсларга” олиб борувчи яна бир йўл туфайли эса Волга бўйлаб Каспий денгизига чиқиш, волга булғорлари ва Хазар ҳоқонлиги орқали эрон билан алоқа боғлаш мумкин бўлган.
Рус цивилизацияси тараққиётида диний омил ҳам муҳим рол ўйнаган. Христианликнинг қабул қилиниши Святославичлар князлар сулоласи ҳукмронлигининг мустаҳкамланишига, Киев Руси давлатининг Европа давлатлари қаторига қўшилишига, унинг халқаро мавқеининг мустаҳкамланишига олиб келди.

Download 243.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling