Тарих факультети жаҳон тарихи кафедраси
Шарқий славянларда давлат пайдо бўлиши ҳақидаги назариялар
Download 243.24 Kb.
|
ТЕКСТ ЛЕКЦИЙ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назария номи Норманн Центрик
Шарқий славянларда давлат пайдо бўлиши ҳақидаги назариялар
Новгородликлар томонидан князлик тахтига афсонавий Рюрикнинг таклиф этилиши Рус сивилизатсияси тараққиётида муҳим сиёсий омил бўлди (“норманн назарияси”). Аммо айрим олимларнингфикрича, варяглар Русга келгунга қадар бу ерда давлатнинг юзага келишига асос бўлган сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий муносабатлар мавжуд бўлган. Рус тарихчиси В.О.Ключевский (1841-1911 йй) араб ва Византия манбаларига таянган ҳолда 6 асрдаёқ шарқий славянларда княз Дулебов етакчилигигидаги катта ҳарбий иттифоқ бўлганлигини таъкидлайди. Унинг фикрига кўра Византия билан доимий кураш бу иттифоқнинг шаклланишига сабаб бўлган ва шарқий славян қабилаларини бирлаштирган. Руснинг Византия билан, у орқали юнон-рим маданияти билан шунингдек варяглар билан ўзаро алоқалар ушбу сивилизатсиянинг шаклланишида ташқи омил вазифасини бажарган. Халқларнинг буюк кўчиши натижасида 5-6 асрларда славянларда уруғчиликка эмас, ҳудудий-сиёсий характерга эга жамоа шаклланган. 8-9 асрларда 12 та қабила-князликлар иттифоқи вужудга келган. Узоқ вақтгача Руссда ерга хусусий мулкчиликнинг бўлмаганлиги ушбу сивилизатсиянинг яна бир ўзига хос хуссиятини шакллантирган. Яна бир ўзига хослик сифатида Киев Русининг яхлит марказлашган давлат бўлмаганлигини кўрсатиб ўтиш мумкин. Мўғул-татар босқини ҳам Рус сивилизатсиясига катта таъсир кўрсатди. Рус сивилизатсиясининг ўзига хос қирраларининг шаклланишида бир томондан, Византия христиан маънавий ва моддий маданияти, иккинчи томондан Русда узоқ вақт ҳукм сурган маъжусийлик динлари ўз таъсирини кўрсатган. Христианлик қабул қилингандан сўнг ҳам маъжусийлик анъаналари сақланиб қолган. Рус халқи уч субетник компонентлар аралашмасидан шаклланган: деҳқон-славянлар ва балтлар, овчи фин-угор, шунингдек германлар, кўчманчи турк ва қисман шимолий Кавказ халқлари. Бу турли этнослар диний жиҳатдан ҳам ранг-баранг бўлган. Киев князлари ижтимоий тузилмаларнинг хилма-хиллиги шароитида сон ва маданий жиҳатдан устун бўлган бирорбир этносга таяна олмаган. Рюриковларда кучли ҳарбий-брократик тизимга ҳам эга бўлмаган. Шу сабабли бирлаштирувчи восита ролини христианлик ўйнаган. Download 243.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling