Тарих факультети умумий тарих кафедраси


XIX аср биринчи ярмида Россияда ижтимоий-иқтисодий ахвол


Download 117.88 Kb.
bet3/6
Sana16.06.2023
Hajmi117.88 Kb.
#1510966
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Maxmudjonova Madinabonu

1.XIX аср биринчи ярмида Россияда ижтимоий-иқтисодий ахвол.
Россия кўпмиллатли йирик феодал – крепостной давлат бўлишга улгурган ҳолда XIX асрга кириб келди. Аҳоли сони ва ҳарбий қуввати жиҳатидан Европа мамлакатлари ўртасида етакчиликни эгалларди. XIX аср бриничи ярмида Россия империяси Шарқий Европа, Шимолий Осий ва Шимолий Американинг (Аляска) қисмлари каби жуда катта ва улкан ҳудудни эгаллаган бўлиб,Ю майдони – 18 млн.квм., аҳолиси – 74 млн. кишини ташкил қилган йирик давлат эди. Аҳоли тенг ҳуқуқли бўлмаган бир неча гуруҳларга бўлинган эди. Улар – дворянлар, руҳонийлар, савдогарлар, мешчанлар, цех ҳунармандлари шаҳарда, қишлоқда эса деҳқонлар, ҳарбий-ер ҳунармандчилигига казаклар кирарди1.
Катта табиий, иижтимоий-иқтисодий ва этник хилма-хиллик мамлакатнинг турли регионларини ўзига хослиги мавжуд эди. Россиянинг Европа қисмида асталик билан капитализм элементлари кўрина бошлаган, яна бошқа бир қисмида эса феодализм ҳукм сураётган бўлса, Сибирнинг алоҳида халқлари эса ҳали ҳануз патриархал-родовқе муносабатларда ҳаёт кечиришарди.
XVIIIасрнинг иккинчи ярмидан Россияда феодал-крепостнойлик тузуми ёйилиши жараёни бошланиб, XIX асрнинг биринчи ярмида чуқур кризисга учради2.
Аср бошида ишлаб чиқаришда сезиларли силжишлар рўй берди, замондошлар ўша даврда тўқимачилик саноатида машина техниасини татбиқ қилиш тажрибаларини кузитишлари мумкин бўлади. Бироқ, Урал ишлаб чиқариши мустаҳкам равишда мажбурий меҳнат асосида олиб бориларди.
Асрнинг ўрталарига келиб, Россия саноатининг асосий қисмини деҳқон ҳунармандчилиги ташкил қиларди, бу эса биринчи навбатда деҳқонлар нинг ўзларини ишлаб чиқариш маҳсулотлари билан таъминларди. Ҳунармандчилик ишлаб чиқариши қуйидаги қишлоқларда: Иваново (Владимир губернияси), Кимрқ (Твер губеринияси), Павлово ( Нижегород губернияси) ва бошқаларда алоҳида ўзига хос равишда ривожланди. Қишлоқ ишлаб чиқаришининг қадимийлари бўлган: газлама, жун, чарм-тери, ёғочга ишлов бериш турлари билан бир қаторда ип-газламалар, галантерия. Мебель, ўйинчоқ, уй-рўзғор буюмлари ишлаб чиқариш ҳам ривожланди. Саноат ишлаб чиқариши ривожланишида ҳунармандчилик ишлаб чиқариши энг муҳим омил яъни туртки бўлди. Майда ҳунармандаларининг асосий қисми олиб сотарлар қамровида қолиб кетарди. Бу ҳолатда деҳқон – ҳунармандларининг кўпчилиги хонавайрон бўларди ва натижада ёлланма ишчига айланарди.
Майда товар ишлаб чиқариш базасида капиталистик мануфактура барпо бўла бошлайди. Уларнинг сони Россияда XIX аср ўрталарига кели 2800 та корхонага ортди. Яъни 1800 йилга нисбатан 50% га ўсди. Шунга мувофиқ равишда ишчилар сони ҳам 2,5 бараварга – 800 минг тани ташкил қилди. Мануфактуралар йириклаша борди. Уларнинг кўп қисми ёлланма ишчиларнинг кукчидан фойдаланарди ва бозор билан узвий равишда иш олиб борарди. 1860 йилга келиб қайта ишлаб чиқариш саноатида эркин ёлланувчи ишчилар 80% ни ташкил қилади, саноатнинг барча тармоқларида эса ишчилар умумий сонининг 65% ини ташкил қилади. Бу ҳали пролетариат дегани эмас эди, чунки ишчиларнинг кўпчяилиги мануфактурага нисбатан ёлланма эдилар, уларнинг кўпчилиги асосан крепостной деҳқонлар эди.
Крепостной меҳнат - Уралда метални қазиб чиқариш ва метални қайта ишлаш бўлиб, металлургия ва бошқа соҳаларни ривожланишига тўсқинлик қиларди. Урал тоғ саноатида маҳсулот ишлаб чиқаришда сезиларли ўсишга имконият йўқ эди. Крепостной мануфактуранинг эски усуллари – вотчина(ота-мерос мулк) ва посессионлар тушкун ҳолга келган эди. 1840 йилга келиб вотчина мануфактурасининг бор-йўғи 5% игина мануфактураси мавжуд эди. 1840 йилдан бошлаб ҳукумат корхоналарга бириктирилган посессион ишчиларни эркинликка чиқишга рухсат беради ва 1850 йилга келиб эса йўқолиб кетади1.
30-50 йиллар бозор рақобати бир қатор соҳаларда машиналарни ишлатишни тезлатиб юборди. Шундай қилиб, Россияда 30-40-йилларда саноат тўнтариши бошланади ва у 40-йилларга яқин давом этади. Шу давр маобайнида қўл меҳнатига асосланган мануфактуралар машиналар билан жиҳозланган фабрикаларга ўзгартириб юборилади.
Машинали ишлаб чиқариш ип-газлама саноатида жуда ҳам яхши ривожланади. 30-йилларда тўла механизациялаштирилган йирик қоғоз ўровчи фабрикалар қурила бошлайди. 40-йиллардан рус ип-газлама саноати асосан ўзида етиштирилган хом-ашё билан ишлай бошлади.
Тоғ-кон заводлари саноатида ҳам янги техникалар татбтқ этила бошланди.
20-йилларда темир ишловчи заводларда ускуналар пайдо бўла бошлайди. 30-йиллар ўрталаридан эса оғир саноатига ҳам техник янгиликлар татбиқ қилинади. Бироқ, оғир саноат корхоналари ғазна ва йирик ер эгаларига тегишли бўлгани учун ўта тараққий эта олмайди. XIX асрнинг биринчи ярмида, Россияда, чўян эритиш икки бараварга ортди. Ўша пайтда капиталистик Америкада эса 12 бараварга ортган эди. XIX аср ўрталарида Россия чўян эритиш бўйича етакчи ўринни йўқотиб – Англия, Франция ва АҚШ дан кейин тўртинчи ўринга тушиб қолади.
Россия саноат ишлаб чиқариши иқтисодиётнинг қолоқлигини айниқса, фабрика, заводларда асосий ишчи кучининг ёлланма бўлганлиги яққол кўриниб турибди. Шунинг билан бир қаторда ерга ишлов беришдан ташқари ишларда машғул бўлган деҳқончиликда эса ҳали-ҳануз помешчикларнинг зўравонлигини кўрамиз.
Помешчиклар мануфактураларида ёлланма ишчилардан фойдаланилар эди. Ишлаб чиқаришни механизациялаштириш машина ускуналарига эҳтиёжни ўстирди, аммо Россия машинасозлиги етарлича ривожланмаган эди ва ускуналарнинг кўп қисми четдан сотиб олинарди. 30-50- йилларда Россия саноатига 108 млн.руб қийматга эга машиналар татбиқ этилган бўлиб, шундан четдан келтирилганлари -64 млн. руб.ни ташкил қилган.
Фабрика ва заводлар ишлаб чиқаришининг ривожланишига ишлаб чиқариш маҳсулотларига бўлган талабнинг секин ўсиши тўсиқ бўларди. Россияда капиталистик ишлаб чиқаришнинг ривожланиши асосан маҳаллий ижтимоий-иқтисодий тараққиётга боғлиқ эди. Капиталистик хўжалик Прибалтикда денгиз ва чет эл бозорининг яқинлиги учун тезроқ ўсди. Украинанинг жанубий губериняларида товар деҳқончилиги ривожланди, чунки помешчиклар хўжалиги бу ерларда суст тарқалган. Шу билан бир қаторда, помешчик мулк-ерларининг баъзи қисмлари бозор муносабатларига йўналтирилди. 40- йилларда бу ерларда олди-сотди корхоанларнинг роли ўсди. Белоруссия ва Литва Россия ички губерниялари учун хом-ашё ва ишчи кучи етказиб берувчиларга айландилар. Умумроссия бозори билан Кавказ, Кавказ олди, Қозоғистоннинг ўзаро алоқалари кучайди.
Сибир ишлаб чиқариш кучларининг тараққиёти секин кетарди, бироқ бу ерда помешчик хўжалигининг ўзи ҳам йўқ эди. Сибир иқтисодиётининг ўзлаштирилишига бу жойларда Сибир халқларининг патриарх-уруғчилик муносабатларнинг қотиб қолгалиги сабаб бўларди. Бу ерларга биров кўчиб келмас эди. Сибир йўлларининг носозлиги ҳам унинг ўзлаштирилишига халақит берарди. Сибир дарёларидаги пароходлар эса бармоқ билан санарли эди. Олтойда фақат олтин қазиш ишлари ривожланган эди, бироқ талончилик билан қазиб олинган ўлжа уларни тезда тамом қилади1.
Россия иқтисодиёти ижтимоий қарама-қаршиликлари: унда эски ва янгилик бир-бири билан боғланган ва бир-бири билан курашар, Ватан тараққиёти йўлида қотиб қолган усулларини парчалаб ташлашни давр талаб қилар эди.
Россия капитлиазмининг бош тормозларидан бўлиб самодержавие крепостнойлик тузуми саналар эди. Деҳқонларнинг крепостной қарамлиги эркин ёлланма ишчиларнинг пайдо бўлишига тўсқинлик қиларди. Ва ниҳоят, чоризм ўзининг ижтимоий-иқтисодий тажрибасида ёш рус буржуазиясига нисбатан дворянлик тўғрисида кўпроқ ғамхўрлик қиларди.
Россия XIX аср биринчи ярим йиллигида ҳам қолоқ аграр давлат сифатида қолиб келарди. Подшоҳ, помешчиклар ва крепостной-самодержавие ҳукумати эса монопол ер эгалари сифатида намоён эдилар. Аср ўрталарида Россиянинг Европа қисмида 105 млн. десятин –мулкчиликдаги 103-105 млн. десятинаси 10,7 млн. помешчиклар қўлида, фақат 10,7 млн. десятинасигина помешчик-деҳқонлар қўлида эди.
Шундай қилиб, помешчик-деҳқонлар битта эркак киши бошига ўртача надел – 3,5 десятин, давлат деҳқонлариники эса – 4 десятин дан ошиб кетарди. Шу билан бир вақтда ҳар бир помушчик ер-мулкида наделдан ташқари, ўртача 700 десятингача ерлар мавжуд эди. Шунинг учун 50-йиллар бошига келиб, Россиянинг Европа қисмида барча умумий ер фондининг экиладиган ерлари 20% ни ташкил этарди. Ерга бўлган феодал мулкчилик Россия ишлаб чиқариш кучлари ривожланишидаги муҳим тўсиқлардан бири эди.
1812 йилги Ватан урушининг қийинчиликлари ва ижтимоий оқибатлари кўпгина ғарбий ва марказий губернияларнинг бўшаб қолишига олиб келди. Аҳоли эса 1812 йилдан 1817 йилгача қарийб 10% (45 млн.дан 41 млн. киши)га камайди. Минглаб деҳқонлар оилалари хонавайрон бўлди. Ҳарбий ҳаракатлар ўтган районларда ишлаб чиқариш кучли талафотлар кўрди. Пул муомаласи издан чиқди. Россияга улкан кризиси бостириб кирган эди.
Урушдан кеийн саноатни қайта тиклаш жуда тез тикланди. Қишлоқ хўжалиги эса крепостной деҳқонларни эксплуатация натижасида қайта тикланди. Помешчиклар оброк ва баршинани размерини кўтардилар, бар запашкасини кенгайтирдилар. Шу билан улар урушдан кейинги Европани нон ва қишлоқ хўжалиги хом-ашёларига бўлган талабини, нархларнинг тезлик билан ошиб кетмаслиги учун ҳаракат қилдилар.
Бироқ, помешчикларнинг крепостной хўжалиги ўз вақтини яшаб битираётган эди. Унинг яшаб туриши ва ривожланиши учун зарур шароитлар (натурал хўжаликнинг ҳукмронлиги, деҳқон наделлари тизим, деҳқонларнинг помешчикларга шахсан қарамлиги, ер ишларида эски техникани ишлатиш) XIX асрнинг биринчи ярми давомида щла бошлади.
Россия қишлоқ хўжалигида натурал характер эндиликда ҳукмрон эмас эди. Помешчик хўжаликлари бозор алоқаларга кўпроқ жалб қилина бошланди: ноннинг товар ишилаб чиқариши ўсди, картошка, қанд лавлаги, ва бошқа техник экинлар етиштириш кўпайди, чорвачилик ривожланди, хом-ашёни қайта ишлаб чиқариш корхоналари қурила бошланди.
Помешчикларнинг сезиларли қисми янги тузумга мослашиб олишга улгурдилар. Улар ер-мулклариад деҳқон наделларини қисқартириб, запашкани кенгайтирдилар, баъзида деҳқондан ерни торитб олиб, уларни “ойлик” (ойлик натурал содержание)га ўтказиб қўйдилар.
XIX асрнинг биринчи ярмида ноқоратупроқ губернияларда запашка 14% дан 25% га, қоратупроқ ерларда эса 18% дан 49% га кўтарилди.
30-40-йиллар Россияда агрономия фани ва ерга ишлов берувчи ускуналарга қизиқишнинг ўсиши кузатилди. Биринчи қишлоқ хўжалиги машиналари, ишлаб чиқариш заводлари барпо бўла бошлади1.
Помешчикларнинг катта қисми ҳали ҳам аввалгидек, баршчина ва оброкнинг кўпайиши ҳисобига фойда кўраради. 50 – йилларга келиб, оброк ўша давр ҳисобида рекорд кўрсаткичга тягло учун 20-30 руб.га кўтарилди.
Крепостнойлик эксплуатацияси Россиянинг капитализмга ўтишига тўсқинлик қилар, ва деҳқон хўжаликларини хонавайрон қилар ва қишлоқларда ижтимоий-синфий қарама-қаршиликларни кескинлаштирарди. XIX аср биринчи ярмининг 44 йили очарчилик билан ўтди. Бу ҳақда декабрист С.П.Трубецкий ачиниш билан шундай ёзади: “Россиянинг шунчалик қоратупроғи ва жуда катта майдондаги экиладиган ерлари ва улардан йиғилиб олинадиган дони бўлишига қарамай, ҳеч бир йил очарчиликсиз ўтмади”.
Қишлоқ хўжалиги саноатида капитализмнинг ривожланиши муносабати билан мамлакатнинг иқтисодий районларида хўжаликни ихтисослаштириш кучайиб кетди. Причерноморья, Қуйи Поволжья каби марказнинг қоратупроқ губернияларида товар деҳқончилиги кенг тарқалди. Жануб ва Жануби- Шарқ эса чорвачиликнинг товар базаси бўлиб қолди. Шимоли-Ғарбий губерниялар эса техник ўсимликлар, айниқса, каноп етиштирш кенг тарқалди.
Россиянинг саноат ишлаб чиқариши асосан ноқоратупроқ губернияларида жамланган эди. Металлаургия саноатининг муҳим базаларидан бири Урал бўлиб қолаверди.
Қишлоқ хўжалиги ва саноат губерниялари ўртасидаги товар айланмасининг ўсиши мамлакатнинг келгусидаги иқтисодий ривожланишига шарт-шароит бўлди. Россия ички бозорида ярмаркалар жуда катта роль ўйнарди, XIX асрнинг биринчи ярмида уларнинг сони 3 мингтадан 4,3 мингтага етди, уларнинг умумий йиллик айланмаси эса 230 млн.руб.га етди. Ишлаб чиқариш маҳсулотлари савдосининг бош маркази бўлиб, Макарьевск (1817 йилдан Нижний Новгород) ярмаркаси саналар эди, унинг айланмаси 45-50 млн.руб.ни ташкил қилади. Шаҳар савдосининг ҳам аҳамияти ўса бошлайди. Унинг ҳажми 1840 йили биргина Москванинг мисолида 50 млн.руб.дан ошиб ктди.
XIX асрнинг биринчи ярмида Россияга товарларни етказибкелишнинг асосий усуллари бўлиб анъанавий равишда сув транспорти ва гужевие1 ташиш бўлиб қолаверди. Бу эса товарларнинг ҳаракатланиши учун секин ва ишончсиз усуллардан эди. Фақат 30 – йилларга келибгина Петербург ва Москва ўртасига катта йўл пайдо бўлди. 1850 йилгача Россияда шоссений йўллар 5 минг вёрстга яқин қурилган эди.
Биринчи пароход 1812 йили Нева дарёсида бинога келди, 20-йиллар бошига келиб Кама ва Волга дарёларила ҳам пароходлар қатнови йўлга қўйилди. 30 – йилларнинг охириги келиб эса Петербург ва Паловск ўртасида биринчи темир йўл қурилди. Темир йўл қурилиши - почта аравалари, дилижанслар ва сув транспорти эгалари бўлган крепостнойларнинг қаршилигига учрайди.
Фақат 40-йиллар охирига боригина учта йирик темир йўли рейслари: Петербург – Москва, Варшава – Австрия билан чегара(Венага қараб), Петербург - Варшава очилади. XIX асрнинг ўрталарига келиб эса, фақат 2 та темир йўли йўналиши қурилди. 1861 йилга келиб Россия темир йўлининг умумий узунлиги 1,5 минг вёрст гача узайди. Россия бошқа капиталистик давлатлардан буғ транспорти ( ўша даврда 400 тагини пароход ва оз миқдордаги паровозга эга эди) бўйича орқада қолган эди.
Ички бозорнинг ривожланиши билан ташқи савдонинг ҳажьи ҳам ортиб борди. Ташқи савдога асосан қишлоқхўжалик маҳсулотлари: каноп хом-ашёси, каноп толаси, каноп уруғи, жун, ёғ, тери чиқариларди. 40 – йилларнинг иккинчиярмидан бошлаб нон ишлаб чиқарариш ҳажми ўсди. Россия нонига талабнинг ортишига Ғарбий европада ҳосилдорлик бўлмагани сабаб бўлади. Саноат товарлари эса чегараланган, ташқи савдонинг 3-4% ини ташкил қилган бўлиб, бу ҳам фақат шарққа чиқарилар эди. Крпеостной Россия Европанинг саноат районлари учун энг асосий озиқ-овқат етиштириб берувчилардан эди1.
Ташқи савдонинг ҳажми ҳар бир сиёсий вазиятга, давлатлар ўртасидаги божхона сиёсати ва бошқаларга боғлиқ равишда тебраниб турарди. Шунинг учун Россия учун ички бозор биринчидаражали аҳамиятга эга эди. XIX асрнинг биринчи чорагида ички бозор айланмаси 1 млрд.руб.ни ташкил қилган бўлиб, бу Россия ташқ бозор айланмасидан бир неча баравар юқори эди.
Хулоса қилиб айтганда, XIX асрнинг биринчи ярмида Россия иқтисодиёти ривожланиши ўта мураккаб ва қарама-қаршиликларга бой эди. Ишлаб чиқаришни капиталистик тизимга ўтказиш усуллари бора-бора крепостнойликни заифлаштириб борарди. Янги синфлар – буржуазия ва пролетариат бинога келишни бошлайди. Аммо феодал – крепостной тузумининг ҳукмронлиги капитализмнинг тезроқ ўсишига халақит берарди. Самодержавие эса биринчи навбатда ўзининг ижтимоий таянчи бўлган помешчиклар синфини ҳимоя қиларди. Самодержавиенинг сиёсати эски ҳаётни яъни феодал муносабатлари ва жамиятнинг феодал тузумини ўраб – чирмаб, хас-пўшлашга қаратилган эди. Фақат крепостнойлик ҳуқуқини йўқ қилибгина ижтимоий тараққиётнинг нормал шароитларини тузиш мумкин.



Download 117.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling