Тарих факультети умумий тарих кафедраси
Россияда модернизация ва ислоҳотлари ўтказишларининг зарурлиги
Download 117.88 Kb.
|
Maxmudjonova Madinabonu
2.Россияда модернизация ва ислоҳотлари ўтказишларининг зарурлиги.
Россия XIX асрга мутлақ самодержавие монархияси сифатида кириб келди. Давлат тепасида император турган бўлиб, у қонунлар чиқарар, улар ижросини назорат қилар, олий суд, молиявий ишларни ҳам ўзи бошқарарди. Бироқ, ўзгаришлар эса капиталистик элементларнинг ўсишига, феодал-крепостнойликнинг парсаланишига, давлат сиёсий тизимининг қайта тузилиши масаласини кескин равишда илгари сурарди. Буни албатта Александр I ҳам, давлатнинг ҳукмрон доиралари ҳам тушуниб етдилар. Александр I нинг бошқарув даври (1801-1825йй.) ички сиёсатида икки йўналиш: либерал ва консерватив кучларнинг кураши билан диққатга сазовордир.александр I тахтга ўтириши билан, бир неча ислоҳотлар ўтказишга тайёргарлик бошланди. Бунинг учун подшоҳ ҳузурида “ноошкор яширин комитет” (“негласний комитет”) (1801-1803йй.) тузилган бўлиб, унга подшоҳга яқин бўлганг ва либерал кайфиятдаги П.А.Строганов, В.П. Кочубей. П.А. Чартрижский, Н.Н. Новосильцевлар киритилган. Улар Ғарбий – Европа буржуа сиёсатини ўрганиб чиқдилар ва уни Россия миқёсида татбиқ қилиш таклифини киритдилар. Комитет фаолияти натижалари унчалик сезиларли даражада эмас эди ва самодержавие, крепостнойлик ва ҳукуматнинг негизаларини қимирлатиб қўйишган эди. Давлат тузилишига баъзи ўзгаришлар киритилди. Петр коллегиясини министрликларга: ташқи ишлар, ҳарбий ишлар, молия, савдо-сотиқ, юридик, ички ишлар, маориф ва бошқаларга алмаштирилди. Вазирликлар давлатнинг ижроия органлари вазифасини бажарарди. Вазирлар подшоҳ томонидан тайинланиб, унга бўйсунар эдилар. Мамлакат сиёсий тузумини ислоҳ қилишга тайёргарлик даврида М.М. Сперанскийнинг лойиҳаси кўзга кўринарли жойни эгаллади. 1809 йили у давлат секретари этиб тайинланди. Истеъдодли ислоҳотчи Росиянинг иқтисодий келажагини савдо-сотиқ, молия тизимини қайта тузиш ва пул муомаласи билан боғлиқлигини кўра билди. Унинг таклифи билан қоғоз пуллар чиқариш тўхтатилиб, кумуш рубллар чиқариш бошланди. М.М. Сперанскийнинг (1810й.) Давлат Совети тузиш тўғрисидаги таклифи қабул қилиниб, у 1917 йилнинг февралигача қонун чиқаришда (законосовешательнқе функции) маслаҳат берувчи вазифаларига эга ҳолда фаолият кўрсатиб келди. Назарий жиҳатдан подошҳ чиқараётган қонунлар айнан Давлат Советида муҳокама қилиниши керак эди-ю, бироқ бу ҳам кам ҳолларда амалга ошириларди. Тажрибада эса, Давлат Совети оддий қилиб айтганда подшиҳ хузуридаги маслаҳат берувчи орган бўлиб қоаверди. Таклиф қилинган ислоҳотлар Россияда буржуа алоқалари ривожланишининг истиқболида назарда тутган эди. Бироқ, крепостнойларнинг босими остида, консерваторлар фитнаси туфайли Александр I ислоҳотларни амалга оширишни тўхтатиб қўйишга мажбур бўлади1. Россия давлат идоралари тизими учун 1727 йили Петр I томонидан Сенат алоҳида ўрин эгаллаган эди. Александр I даврида Сенатнинг ҳуқуқлари қисқартирилиб, у юқори суд ишлари вазифасини бажарувчи сифатида фаолият кўрсатиб оради. Сенатни юстиция министри бошқаради. Жойларда эса давлатни бошқариш тўлалигича пошоҳ тайинлаган губернаторлар қўлида эди. Александр I давридаги давлат аппаратидаги ислоҳотлар самодержавиенинг ҳукмронлигини кучайтирмади. Россиянинг Наполеон устидан ғалабаси, французлар революцион ғоялари, қатор Европа мамлакатларининг конституцион тузилиши – Россия олдида бир неча ўзгартиришлар қилиш масаласини қўйди. 1815 йилги Полша Қироллигига Конституция тақдим этилди. Александр I бутун Россия да конституцион тартиб ўрнатишга ваъда беради. Ўша даврнинг йирик давлат арбоби Давлат Совети ва вазирликлар қўмитасининг вакили Н.Н.Новосильцев раҳбарлигида Россия конституция лойиҳаси устида иш олиб бориларди. 182 йили тайёр бўлади ва “Россия империясининг низом ёрлиғи” деб номланади. Ушбу лойиҳа бўйича Россия аҳолисига фуқаролик ҳуқуқлари ва конституцион эркинликларни беришни кўзда тутилган эди. Аммо ҳаётга татбиқ этилмай қолиб кетади, чунки дворянликнинг катта бир қисми бундай ўзгартиришларни ҳоҳлмас эди. Ғалаба консерваторлар томонида қолади. Александр I нинг вориси – Николай I (1828-1855йй) декабристлар қўзғолонидан саросимага тушиб, ўзининг барча эътиборини абсолютизм (якка ҳокимиятчилик) га қаратади, цензурани қаттиққўллик билан назорат қилади, жандармлар корпусини ва “Собственнқй его величества канцелярии политического сқска”нинг учинчи бўлинмасини тузиб, эркин фикрлашнинг ҳар қандай кўринишлари билан курашни бошлаб ююборади. Николай I даврида мамлакат давлат ҳаётиинг барча томонлари ҳарбийлаштиришга киришилади. Давлат Совети ва Сенатнинг аҳамияти пасаяди. Барча аввалги қарашлар йўққа чиқарилади, конституцион лойиҳалар тўғрсида эса гап ҳам бўлиши мумкин эмас эди. Шундай қлиб, XIX асрнинг биринчи ярмида Россияда катта давлат аҳамиятига эга бўлган давлат идоралари барпо қилинади. Николай I нинг ҳукмронлик даври тарихда “самодержавие апогея (энг юқори чўққиси)”си деган ном олди. Александр I нинг бошқаруви йилларида дворянликнинг ерга бўлган монополияси сусая борди. Император дворянларнинг муҳим имтёзларидан бири бўлган ерни барча эркин одамлар ерни сотиб олишлари мумкинлигига 1801 йилнинг 12 декабр кунидаги фармонига биноан рухсат берди. Бу эса ерга бўлган янги ижтимоий муносабатларнинг шаклланишига туртки бўлди1. Подшоҳ атрофидагилар, крепостнойликнинг эскирганлигин тушуниб етадилар, бироқ муаммони қандай ҳал этишни тасаввур эта олмай, ва ижтимоий беқарорликдан қўрқиб, ўта эҳтиёткорлик кўрсатишади. 1803 йилнинг февраль ойида “Эркин хлебопашцах” тўғрисида фармон эълон қилинади. Фармонга кўра, помешчик деҳвонни ер надели билан за викупга озод қилиши мумкин бўларди. Бунгача эса помешчиклар асосан ўзларининг қўл остидаги хизматкорларини, қишлоқ хўжалиги меҳнати билан шуғулланмайдиганларни эркинликка бўшатишар эди. Дворянлар фармонга норозиликларини билдирдилар ва уни амалга оширишга шошилмайдилар. Фармонга берилган шароитлар деҳқонларга бефойда эди. Фармон бўйича XIX асрнинг биринчи чорагида 47 минг эркак кишигина эркинлик олади. 1808 йили помешчикларга ярмаркаларда деҳқонлар олди-сотдиси билан шуғулланишни таъқиқланади, 1809 йилдан эса, деҳқонларни катогага жўнатиш ман этилади. Дворянликни айниқса, 1812 йили Ватан уруши ваҳимага солди. Москвада сентябр ойида Наполеон пайдо бўлиши биланоқ, Александр I га, деҳқонлар орасида озодлик тўғрисида, солдатлар эса – Александр I га, деҳқонлар орасида озодлик тўғрисида, солдатлар оарсида эса – Алексанлр I нинг ўзи помешчиклардан қўрқиб, Наполеондан Россияга бостриб киришни, деҳқонларни озод қилишни илтимос қилган, деган миш-мишлар етказадилар. Наполеон – Екатерина II нинг ўғли, ва у Александр I дан ўзининг қонуний тахтини тортиб олиб, ундан кейин деҳқонларга эркинлик бериш тўғрисидаги миш-мишларни ҳам тарқатган эдилар1. Рус дворянлари Наполеон ғалаба қозонса, крепостнойлик ҳуқуқига путур етишидан хавфсирарди. Бироқ, Наполеон бу тўғрисида ўйлаб ҳам кўрмас эди. Унинг ягона мақсади – Россия устидан ғалаба қозониш эди, холос. Наполеон русларнинг ҳуқуқи негрларнинг қуллигига яқинлигини тушунарди. У энди генерал-революционер эмас, балка Франция императори, Италия қирол, бутун Европа қтъасининг ҳақиқий хўжайини, революция ва революционерларнинг ашаддий душмани эди. Агар Наполеон деҳқонларни озод қилиш тўғрисида декрет имзолаганида ва уни французлар босиб олган губериняларда татбиқ этганида, Наполеоннинг атрофидагиларнинг фикрича, миллионлаб деҳқонлар Пугачёв қўзғолонига ўхшаб бош кўтариб чиқардилар. Россия эса ҳали 1773-1775 йиллардаги Пугачёв деҳқонлар қўзғолонинин унутиб улгурмаган эди. Рус деҳқонларининг крепостнойлик ҳаёти ҳали ҳам ўзгармаган эди. Нима учун Наполеон Россиянинг кўп миллатли деҳқонлар оммасини ўзига ағдариб олишга журъат қилмади? Кечроқ у буни шундай изоҳлайди: !Халқ қўзғолони балосини ўз ҳолига қўйиб қўйгиси келмагнини , ғалаба қозонгандан сўнг ким билан тинчлик шартномасини тузишни билмайдиган ҳолатга тушиб қолмасликни ҳоҳлмаганидан бу ишни қилмадим, дейди. Шундай қилиб, янги буржуа монархиясининг императори ўзини деғқонлар қўзғолони стихиясидан кўра, ярим феодал Романовлар давлати хўжайинига яқинроқ деб ҳисобларди. Россияда деҳқонлар қўзғолони кўтарлиши фикридан қайтган Наполеон муаммони дипломатик усуллар бефойда бўлгани сабаб, ҳарбий усуллар билан ечишга мажбур бўлади. 1812 йилнинг декабрь ойи ўрталарида Нполеон “буюк армия”си қолдиқлари Россиядан қочиб чиқиб кетаётгани – Ғарбда французларга қарши умумий қўзғолонга турки бўлиб хизмат қилди. 1812 йили Ватан уруши мамлакат оммавий онгини ўзгартириш зарурлигини исботлаб берди. Крепостной – феодал Россиянинг Франция устидан ғалабаси халқнинг жуда катта шижоати ва ватанпарварлиги сабаб бўлди . бу ғалаба молиявий кризис, оғир ижтимоий қийинчиликларга олиб келди1. Александр I ва унинг вазирлдари ижтимоий сиёсатда янги йўналишлар ахтаришга тушдилар. Ишлаб чиқилаётган лойиҳалар натижасида буржуа элементлари пайдо бўла бошлайди. Аввало Эстландия, Лифландия ва Курландияда крепостнойлик ҳуқуқи бекор қилинади. 1817 – 1819 йиллари эса бутун Россия бўйича крепостнойлик ҳуқуқи йўқ қилиниши тўғрисидаги режа устида ўта махфий шароитда иш олиб борилади. Унинг асосида помешчик ерларини давлатга сотиш ғояси, помешчиклар қарзларидан озод қилиш ва ўзининг хўжаликларини рационал асосга ўтказиш ишларини бошлаш: ёлланма ишчилардан фойдаланиш, ерни ижарага бериш ва ҳ.к.лардан иборат эди. Шу мақсадда 1818-1819 йиллари молия министри граф Д.А. Гурьев раҳбарилигида махфий комитет ташкил қилинади. Комитет лойиҳа бўйича обшчинадан отходларни олиб қўяр, қишлоқ хўжалигини, фермерликни ривожлантиришга эътиборини қаратарди. 1818 йилдан деҳқонларга ҳам фабрика ва заводларда ишлашга рухсат берилди. Крепостной Россия ижтимоий тузилиши XIX асрнинг биринчи яримлигида охирги бора феодал жамиятнинг ўткир қарама-қаршиликлари бўлиб ўтади: феодал – қарам деҳқонларнинг барчалари бутун аҳолининг 80% ини, дворян – ер эгалари эса 1 % дан ҳам камроқни ташкил қиларди. Баршчина ва оброкнинг ўсиши ҳисобига крепостной наделлар камайди. XIX асрнинг биринчи ярмида крепостной наделлар ўртача 2-3 бараварга камайди. Ноқоратупроқ губернияларда аҳоли жон бошига 13,5 дан 4,3 десятинага, қоратупроқ губериняларда эса 7 дан 3,2 десятинага тушиб кетди. Помешчик деҳқонлари сони 22,3 мингадн 21,8 минггача, яъни 0,5 млн.и ўлим туфайли ва крепостнойлар орасида туғилишнинг камайиши ҳисобига камайиб кетди. Шунинг билан бирга, айрим ўзига тўқ деҳқонларнинг оилавий аҳқоли катта маблағга етиб борарди. Фабрикантлар отаси – Морозов Соваа 20-йилларда 17 минг руб.га озодликни сотиб олди. 20-40-йилларда Иваново мануфактурачиларидан 50 та оила оз ҳам эмас, кўп ҳам эмас 1 млн.руб.ни ўз помешчиклари Шереметьевга тўлаб “эркинлик”оладилар. Крепостной хўжалигининг кризиси жуда кўп сондаги помешчиклар хўжаликлари айниқса, майда маҳаллий помешчикларнинг хонавайрон бўлишига олиб келди. Фақат 15 йил ичида (1838-180йй.) 20 деҳқондан кам сонли дворян ер-мулклари 9 мингдан юқорига қисқарди. Россия ер-мулксиз дворянлари XIX аср ўрталарига келиб, 10 мингга яқин қлган эди. Рус мануфактураси ва фабрика – завод ишлаб ишлаб чиқаришига ўтиши ишчи синфининг шаклланишини тезлаштирди. XIX аср ўрталарига келиб йирик саноатда 1 млн. киши меҳнат билан машғул бўлиб, уларнинг катта қисми ёлланма ишчилардан иборат эди. Ҳали уларни пролетариат дея олмаймиз, чунки уларнинг қишлоқда хўжалиги мавжуд эди. Оиласи эса ўша хўжаликда яшаб, тирикчилигини ўтказар эди. Саноат корхоналарида улар куздан то баҳорги дала ишларигача даврда мавсумий ишчи тарзида меҳрат қилишарди, аммо бирибирга ҳам аввалгидек помешчикка қарам бўлиб қолаверарди. Крепостной деҳқонларинг саноат меҳнати билан машғул бўлган қисми рус пролетариатининг аниц доимий ижтимоий гуруҳини ташкил қиларди. Вақт ўтиши билан улар қишлоқдан узилиб – фабрика ва завод посёлкаларига доимий ишлаш ва яшаш учун кўчиб кела бошлайдилар. Буржуазия синфи тезлик билан шаклланди. XIX асрнинг иккинчи чорагида унинг қатори савдогарлар ва деҳқонлар ҳисобига тўлди. Крепостной “буржуазия”дан Елисеевлар, Прохоровлар, Гучковлар, Карелиналар, Коновалов ва бошқалар етишиб чиқдилар. Ижтимоий табақада хизматчи зиёлиларнинг улуши анчагина эди. Самодержавиенинг бюрократик аппарати жуда катта сонли амалдорларни талаб қиларди. Ўз навбатида саноат, савдо, қишлоқ хўжалиги мутахассисларни талаб қиларди. Шунинг учун ҳам жуда секин бўлсада, ўрта ва олий ўқув юртлари сони ўсди, шунгаа биноан ўқувчи ва талабалар они ҳам ўсиб борди. Матбуот ривожланди, даврий нашрлар эса адабиётга йўл очиб берди. Маданият, санъат фаннинг жуда кўп намояндалари, атоқли ёзувчилар, публицистлар етишиб чиқдилар. Ижтимоий кризиснинг кескинлашуви феодализмга қарши ҳаракатнинг ривожланишида яққол кўринди. Агар 1801-1828 йиллар помешчик деҳқонларнинг чиқишлари 280 та бўлган бўлса, 1826 – 1850 йилларга бориб эса 576 тага етди. Намойишлар крепостнойликка қарши характернинг яққол кўриниши эди. Деҳқонлар баршчинадан, оброк тўлашдан бош тортдилар, помешчиклар зўравонлигига қарши бош бош кўтардилар, крепостнойлик ҳуқуқидан озод қилишликни талаб қилардилар. Деҳқон қўзғолонлари, айниқса, ҳосил бўлмаган йиллари, ҳар-хил эпидемиялар тарқалганда ёки уруш бўлганида кенг қулоч ёярди. Ўшанда ойлик иш ҳақларини ошириш, фабрика маъмурияти зурлигини чегаралаш тўғрисидаги талаблар ёлланма ишчиларнинг ҳам ўз-ўзидан бошланиб кетарди. Крепостной – самодержавие асослари қанчалик куч билан сустлаша борса, ўшанчалик чоризм сиёсати реакцион тусга кириб борарди. Император Николай I ўзининг 30 йиллик ҳукмдорлик даврида дворянлар ҳукмронлигини жон-жаҳди билан ҳимоя қилди. У ҳақақий ва бераҳм крепостной эди. Мутлақ монархия - крепостной давлатининг узоқ давом этиган эволюцияси натижасида барпо бўлди, бироқ, унга Николай I шахсининг таъсири ҳам ўтган эди. У давлатга, армияга қарагнадек муносабатда бўлар, ўзини командир – подшоҳ, ўзининг вазирларини адъютантлар каби қабул қиларди. Император ҳарбий – команда усулларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда,давлатни бошқарар эди. Бу эса аҳолининг бошқа қатламларини норзи қиларди. Николай I давридаги самодержавие амалдорларни ўзидан қуйи табақадаги ҳар қандй шахсларги нисбатан тўлақонли хўжайин даражасига кўтарди. 30-50-йиллар давомида Николай I ҳукумати помешчиклар фойдасини кўзлаб репрессияни кучайтирар, ёки бўлмаса, жуда ёмон крепостнойлик қоидаларини баъзиларини юмшатишаг ҳаракат қиларди. Ҳукумат махфий комитетлар (уларнинг сони ўнлаб эди) тузгани ҳолда, Николай I крепостной – самодержавие тузумини сақлабқолиш ва уни мустаҳкамлаш йўлида тураверди. Чор ҳукумати ўз навбатида помешчик ер эгалигини мустаҳкамларди. 1826 – 1836 –йиллрда дворянларга 300 минг десятинадан ортиқроқ давлатга тегишли ерларни дворянларга тарқатилди, ғазнадан юз миллионлаб руб.ни именелар под залог бериб юборилди. 1845 г был введен закон о майорате, запрещавший дробить при наследовании крупные дворянские поместья. Николай I дворянларнинг синфий – табақавий имтиёзларини меҳрибонларча ҳимоя қиларди. 1836 йили дворянларнинг крепостной деҳқонларга эгалик ҳуқуқлари яна бир бор тасдиқланди. Дворянлик қаторига криш йўлини чегаралаш мақсадида, бошқа табақа вакилларига алоҳида “фахрий фуқаро” деган фахрий ном берилди. Бу фахрий ном баъзи-баъзида дворянлик олган машҳур мануфактурачиларга, йирик савдогарларга, баъзи олим ва санъат арболарига бериларди. Дворянлар қаторига амалдоралрининг ҳам ўтиши қийин эди. V –класс амалдоригача хизмат щтаганлар ( щша даврда ранглар бщйича табелда) дворянликка щтарди, дворянликни XIII классдан бошлаб олинарди1. Ҳукуматнинг деҳқонларга нисбатан ижтимоий сиёсати помешчиклар фойдасини кўзлаб қилинарди. Деҳқонларнинг тез-тез ғалаёнлари оқибатида, аграр масала Николай I нинг иштирокида барча махфий комитетларда муҳокама қилинар эди. Бироқ натижалар помешчикларнинг ўта чидаб бўлмайдиган ноҳақликларини огоҳлантириш билангина чегараланарди. Масалан: деҳқонлар сотилаётганда улрнинг оилаларини тарқатиб юбормаслик ва бошқалар. 40 – йиллар охирида жануби-ғарбий губериняларда кўплаб поляк помешчиклари истиқомат қиларди. Ўша ерларад “инвентарь” татбиқ қилина бошлайди, унда деҳқонларнинг феодал мажбурият ўлчови аниқланар эди. Баъзида орқага қадам қилинарди. 1842 йил “мажбурий деҳқонлар тўғрисидаги қонун”га мувофиқ помешчикларга ўзининг деҳқонлари билан иккиёқлама шартнома тузиларди. Шартнома бўйича помешчиклар ўз ерига эгадорлигини ҳуқуқларини сақлаб қолишга, деҳқонлар эса улардан ер участкалрини шартлашилган мажбуриятлар асосида фойдаланишга келишилар эди. Ушбу қонун маъноси бўйича крепостной деҳқон ихтиёрий шартнома асосида !мажбурий!га айланиб, арепостной деҳқон бўлмай қолар эди. В.Ключевскийнинг таъкидлашича, Николай I даврининг охиригача 24 минг кишидан ортиқ деҳқонлар мажбурий бўлдилар. 1837-1841 йиллар ҳукумат ғазнага тегишли бўлган деҳқонларни бошқариш ислоҳотини ўтказди. Уларни марказ ва жойларда катта штатадаги амалдорлари билан шу мақсадни йўлга қўйиш мақсадида тузилган давлат мулклари вазирлиги ихтиёрига берилади. Вазирлик бошлиғи П.Д. Киселев ҳукуматнинг кенг программасини кўзлайди. Деҳқонларинг ердан фойдаланишларини яхшилаш, улардан оброк йиғишни тартибга солиш, янги агротехникани жорий қилиш, каслхона, мактаб ва бошқа.ҳ.к.ларни ташкил қилишни кўзда тутилган эди. Бу эса бюрократик усуллар билан ўтказилган типик крепостнойлик ислоҳоти эди. Унинг бўйича ғазнанинг ерга бўлган эгалик ҳуқуқини сақлаб қолишган ва давлат деҳқонларини амалдорларга бўйсундириб қўйилган эди. 1841-1845 йиллар қатор губернияларда давлат деҳқонларининг йирик қўзғолонлари бўлиб ўтди. Улар бюрократик зўравонликка қарши чиққан эдилар. Ислоҳотчиларнинг фикри, шундай қилиб, муваффақиятсизликка учради. Бироқ ислоҳот давлат деҳқонлари ишлаб чиқаришининг капиталистик усулини ривожланиши учун шароитлар яратишга мослаштирилган эди. Давлат ерларининг муҳим вазиликларга ўтиб кетиши, уларнинг помешчиклар томонидан босиб олиниши чегаралиб қўйди. Ер-мулкларда деҳқонларнинг баршчина эксплуатацияси ман этилди. Ерлар ижарага берилди. Ўзига тўқ деҳқонлар қатламининг ердан фойдаланиши мустаҳкамланди, чунки уларга ғазнадан кредит ва агрономик ёрдам қилинди. Ҳукумат доираларида Россини келажакда аграр мамлакат сифатида кўришди, чунки Николай I ҳукумати фабрика саноатининг ривожланиши натижаларини унча хуш кўрмас эди. Лекин, юарибир, ҳукумат капиталистик ишлаб чиқаришни қўллаб – қувватлашга мажбур бўлади. Ҳукумат саноат маҳсулотлари маҳсулотлари ашлаб чиқаришкенгаяди. Пойтахда Технология институти очилади, мануфактуралар ва савдогарлар маслаҳат кенгашининг вакиллари мануфактура ва тижорат советлари –кенгашлари ташкил этилди. Кумуш валютасининг (1839-1843йй) ишга туширилиши билан пул муомаласи барқарорлашади. Фабрикантларнинг илтимосига кўра, саноатда ёлланма меҳнатнинг кенг татбиқ этилиши қонунлаштирилди. 1835 йили помешчикларга ўзларининг обро крепостнойларини мануфактурадан шартлашилган муддатдан илгари чақириб олишни таъқиқлаб қўйилди. 1840 йили посессион корхоналар эгалари ўз деҳқонларини эркинликка чиқариш ҳуқуқига эга бўлишларига эришадилар. Шунинг билан ёлланма ишчилар меҳнатидан кенгроқ фойдаланишга муваффақ бўладилар. Ишчи ғалаёнларини олдини олиш мақсадида, ҳукумат 1835 йили фабрикантларга ишчилар билан ўзларининг ҳисоб-китобларини мунтазам ёзиб боришни ва ишдан бўшатиш тўғрисида икки ҳафтадан кечиктирмадан огоҳлантиришни таклиф қилди. Рус қоғоз фабиркаларидаги болаларни аёвсиз экплуатацияси сабабли, ҳукумат 1845 йилда 12 ёшгача болаларни тунги ишларга жалб этмасликни таъқиқлаб қўйди. Ишчи стачкаларини бостириш мақсадида, ҳукумат кескин жазолар қўллайди, ҳатто каторгага сургун қилишгача ҳам боради. 1775 йилдан бошлаб, “Бутун Россия губернияларини бошқариш идораси” фармони билан, ҳар бир ўз-ўзини бошқарувчи ҳудудда алоҳида маъмурий органлар – жамоат таъминоти буйруқлари деган ташкилот тузилди. Уларнинг вазифаларига – халқ мактаблари, етимлар уйи, касалхоналар, ғарибхоналар, тузалмас касаллар ва заифлар уйлари ва ҳ.к.лар ташкил кириш киритилган. Бундан ташқари, ҳар бир губернияда тул аёллар ва етимлар даволаниши учун дворян васийлиги тасдиқланади. Приказ обўественнго призрения маъмурий орга бўлиб, унинг раси губернаторнинг ўзи бўларди. Приказлар ички ишлар вазирлиги ва Сенатга бўйсунарди. Давлат тизимидаги прик.обш.приз. билан бир қаторда табақавий (дворянлар,савдогарлар, руҳонийлар ва ҳ.к.) хайрия жамиятлари ва идоралари ҳам фаолият олиб борарди. Уларнинг ичида энг обрўлиси императрица Мариянинг идоралар ведомсти (“Император Павел I нинг оиласи” деб номланган) эди. Имария Федоровна ўз идоралар ведомствосига ишбилармон одамларни ишга жалб қилиб ўзининг ташкилотчилик қобилиятини кўрсатди. Тарбия уйлари муайян равишда молиявий таъминланиб турарди. Уларни доимо давлат ва ғазна ҳимоясига оларди. Мария Федоровнанинг идоралар ведомствоси аста- секин маориф, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот масалалари билан шуғулланадиган муҳим бир тармоққа айланди – қолди. Улардан ташқари, яна XIX асрнинг биринчи ярмида Россияда дворянлар, тижоратчи – савдогарлар, мешчанларнинг ва ҳар-хил табақавий хайрия уюшмалари ривожланди. Хайрия хайрия ишлари қанчалик кенгайгани билан, у барибир муҳтожларининг жуда кичик қисмигина таъминлай оларди. XIXасрнинг биринчи ярмида Россия иқтисодиётида, айниқса, саноатда капитализм фаол ривожлана борди. Саноат тўнтаришининг (30-40йй.) бошланиши билан фабрика ва заводларнинг ишга туширилиши ривожланишга туртки бўлди. Янги синфлар – буржуазия ва пролетариат ташкил топа бошлайди. Бироқ, феодал-крепостной тузуми капиталистик муносабатларнинг ўсишига тўсқинлик қиларди. Самодержавие биринчи навбатда помешчиклар синфи манфаатларини қўллаб – қувватларди.. чунки помешчикоар унинг ижтимоий асоси ва таянчи эди. Шундай қилиб, Александар I ва Николай I ҳукуматининг ижтимоий прогарммалари лойиҳаларида биз қандайдир дадиллик учқунларини кўрамиз. Бироқ ислоҳотлар натижалари анча чегараланган бўлиб, келгусида у деҳқонлар сиёсатида, буржуазия сиёсатида ҳамда янги сиёсий тузум конституцион ва сайлов қонунларини тан олишларида ўзининг журъатсиз ён беришларига гувоҳ бўламиз. Шу билан бир қаторда улар жамиятни Россия учун зарур бўлган ўзгаришларга тайёрладилар, XIX асрнинг иккинчи ярмида бщладиган бундан-да теран ижтимоий ўзгаришларга замин яратдилар1. Хулоса Ўз мустамлакалари ҳудуди жиҳатидан энди Россия Буюк Британия, Франция ва Германияни орқада қолдириб кетди. Англия мустамлакалари 13 миллион квадрат километр, Францияники 11 миллион квадрат километрни ташкил қилса, Россиянинг биргина Сибир мустамлакаси ҳудуди 13 миллион квадрат километрни ташкил қиларди. Бу давр тарихини тадқиқ қилиш жароёнида қайтадан хулосаларга келинди: Крепостнойлик ҳуқуқининг емирилиши. 1853-1856- йиллардаги подшо Россияси Туркия-Россия урушида маг ълубиятга учради. Бу мағлубият Россиянинг иқтисодий қолоқлиги оқибати эди. Россияда крепостнойлик тузуми аллақачон тараққиётнинг асосий тўсиғига айланган эди. Шунингдек, бу мағлубият крепостнойлик ҳуқуқи бекор қилинмас экан, Россияда капитализм тез суръатлар билан тараққий этиши мумкин эмаслигини ҳам кўрсатиб берди. Айни пайтда, мағлубият инқилобий ҳаракатнинг ўсишига ҳам туртки бўлди. Россия империясининг аҳолиси сўнгги ўттиз йил ичида 35% кўпайиб, 1858 йилда (ўнинчи ревизия бўйича) 73 млн. кишига тенг эди. Аҳоли состави ҳам ўзгарди. Шаҳар аҳолиси мутлақо ва нисбатан ўсди: 1871 йилда 2,7 млн. шаҳар аҳолиси 6,5 % ни ташкил этган бўлса, 1858 йилда 6,8 млн. шаҳар аҳолиси 9,1 млн. ни ташкил этди. Аҳолининг социал составида ҳам катта ўзгаришлар рўй берди. Крепостной деҳқонларнинг сони умуман ўсган бўлса-да, унинг салмоғи пасайди: XVIII асрнинг охирида крепостной деҳқонлар 45%ни, 1858 йилда эса 37,5%ни ташкил этди. Деҳқонлар ўртасидаги мулкий тенгсизлик энди социал табақаланиш тусини олаётган эди. Қишлоқда қишлоқ буржуазияси ўса борди. Ер эгалари бўлган деҳқонларнинг сони кўпая борди. 1858 йилдаа уларнинг сони қарийб 270 минг киши бўлиб, бир миллион десятинадан кўпроқ ерга эгалик қилди. Дворянлар ерларининг заводчилар, савдогарлар, мешчанлар ва деҳқонлар қўлига ўтиши процессининг кучайиши феодал-крепостниклик системасиинг бош таянчи бўлган дворянларнинг ерга монопол эгалик қилиш ҳуқуқларини зил кеткизмоқда эди. Помешчик-дворянлар синфида табақаланиш процесси кескин кўзга ташланди – йирик помешчик ер эгалиги кучайди, ер мулки унча катта бўлмаган дворянлар вайрон бўла бошладилар. 1858 йилга келиб, ҳамма деҳқонларнинг 2/3 қисми билан бирга дворянлар имениеларининг 2/5 қисми гаровга қўйилган эди. 1835 йилдан 1858 йилга қадар крепостной деҳқон эгаларининг сони 127100 кишидан (8-ревизия) 103880 кишига (10-ревизия) тушиб қолди. Шаҳар аҳолиси составида мешчанлар табақаси анча ўсди. Бу табақа ҳунармандлар, майда савдогарлар ҳамда эркин аҳолининг бошқа категоряларидан иборат эди. Савдогарлар ҳамда соҳибкор-саноатчилар сони кўпайди. 1835 йилда савдогарлар сословиесида 123796 эркак киши бўлган бўлса, 1851 йилда уларининг сони 180359 кишига етди. XIX асрнинг биринчи ярми мобайнида мамлакат экономикасида катта ўзгаришлар юз берди. Россия экономикасида қишлоқ хўжалиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга эди, чунки ишлаб чиқарувчиларнинг кўпчилик қисми шу соҳада ишлар эди. Дворянларнинг ҳанузгача ерга нисбатан ҳукм суриб келаётган монопол хусусий мулкчилиги ҳали тўлиқ бўлмаса-да, помешчикларнинг деҳқонларга эгалик қилиши қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланишига тўғаноқ бўлиб турарди. Россиядаги барча сословиелар ерни эркин сотиб олиши ва сотиб юбориши мумкин эмас эди, шунинг учун капиталистик қишлоқ хўжалик соҳибкорлигини такомиллаштирилган деҳқончилик ва чорвачилик асосида ривожлантириш ниҳоятда секинлик билан бораётган эди. Товар-пул муносабатлари ўсган сари помешчик хўжалиги бозор билан боғлана бошлади. Улардан баъзилари капиталистик соҳибкорлик йўли билан боришга интилар, кўпчилик помешчиклар эса ерга монопол ҳуқуқлардан фойдаланиб, деҳқонларнинг чек ерларини қисқартириб ва баршчинани кўпайтириб, ўз хўжаликларини крепостнойчилик асосида кенгайтирар эдилар. Натижада деҳқон хўжалиги ниҳоятда заифлашар эди, бу билан феодал системасининг энг муҳим негизига – ишлаб чиқарувчининг хусусий хўжалигига болта урилар эди. Крепостной деҳқоннинг “месячина”га ўтказилиши бу болта уришнинг ўзига хос “чегара нуқтаси”бўлди. Қора тупроқли деҳқончилик Маркази (Тамбов, Орлов, Курск, Пенза) губернияларида деҳқонлар реформасида барча деҳқонларнинг тахминан 70-80 % и баршчинага ўтаётган эди. Саноати анча ривожланган районларда помешчик оброкни тинмай ошириш йўли билан ўз даромадларини кўпайтиришга интилар эди. Бу оброк эндиликда XVIII асрдагидек сўм билан ўлчанмасдан, ўнларча сўм, ҳаттоки кумуш юз сўм билан ўлчанар эди, бу эса оброк тўлайдиган деҳқонни ўз хўжалигини қолдири, пул ишлаб келиш учун четга кетишга мажбур қилар эди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўпроқ олиш ва луарни бозога чиқариб сотиш мақсадида помешчиклар томонидан баршчинанинг кучайтирилиши феодал ишлаб чиқриши усулининг негизларидан бири бўлган помешчик хўжалигининг натураллигига муқаррар равишда зарба берар эди. Оброкнинг оширилиши деҳқонларни бозор алоқаларига тортар эди, бу эса деҳқон хўжаликлариниг натураллигига путур етказар эди. Крепостной деҳқонларнинг текин меҳнатидан фойдаланиш имконига эга бўлган помешчикларнинг жуда кўпчили қисми (айниқса майда ва ўрта помешчиклар)ни қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришнинг янги техника асосида ривожланиши у қадар қизиқтирмас эди. Натижада қишлоқ хўжалигининг турғун бўлиб қолиши, баъзан эса унинг айрим тармоқларининг барбод бўлиши тенденцияси тобора кучайди. Россия экономикасининг кризисга учраганлиги даражаси Ғарбий Европа мамлакатлари билан таққослаганда очиқ кўринди. Чунки Россияда 50-йилларда бир десятина ердан 4,63 чорак1 ҳосил олинган бўлса, Францияда – 7,36 чорак, қолоқ Австрияда 6,6 чорак ҳосил олинди. Аҳолисининг 90% и қишлоқ хўжалигида банд бўлган Россияда ҳали крепостной меҳнатнинг алмисоқдан қолган техникаси ҳукм сурарди. Аммо XIX асрнинг дастлабки ўн йилликларга қараганда унинг ўрталарига келиб, энг янги агротехника ва қишлоқ хҳжалик машиналарини анча кенг ва анча изчиллик билан қўлланиш йўли билан меҳнат унумдорлигини ошириш тенденцияси кўзга ташланди. Жанубдаги (Украина, Новороссия), Россиянинг ғарбий губернияларидаги, Болтиқ бўйидаги йирик помешчик имениелари соитш учун ғалла етиштирадиган хўжаликларга айлантирилди. Жанубий ва чўл губернияларидаги колонияларда ва кўчманчи деҳқонларда фермерлик типидаги хўэаликни эслатувчи хўжаликлар ривожлвнв борди. Шимолдаги помешчиклар ва ўзига тўқ деҳқонларнинг интенсив сутчилик хўжаликлари вужудга келди. Техника ва деҳқончилик экинларини такомиллаштириш тадбирлари энди фақат помешчик хўжаликларидагина қўлланиб қолмасдан, балки айрим деҳқон хўжаликларида ҳам қўлланадиган бўлди. Қишлоқ хўжалиги кўргазмаларида деҳқончиликка хос ихтироларни, масалан, Алексеев (Новгородда) қурган зиғир янчадиган машинани, Хитровнинг (Вятка шаҳрида) пичан ўрадиган машинасини ва кўпгина бошқа ихтироларни, шунингдек қишлоқ хўжалиги экинларининг (жавдари буғдой, арпа ва бошқа экинларнинг) яхшиланган навларини кўриш мумкин эди. Деҳқонлар далачиликнинг яхшиланган системаларини қўллай бошладилар. Бу хилдаги такомиллатиришларни қишлоқ ьойларининг крепостнойларида, казакларда, ажнабий-колонистларда учратиш мумкин эди. Қишлоқ хўжалигида бу хилдаги янги усуллар сони (мамлакат бўйича) у қадар кўп эмас эди ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кўпайишига айтарлик таъсир кўрсата олмас эди. (асрнинг иккинчи чорагида экин майдонларини кенгайтириш йўли билан ғалла йиғиб-териб олиш 20% га ўсди, шу вақт ичида далаларнинг ҳосилдорлиги атиги 0,5% ошди). Аммо режали ва узоқни кўра биладиган помешчиклар янги усулларнинг зарурлигини тан олдилар, бу янгиликлар бой деғқонларнинг майда товар хўжалигига ҳам кириб борди. Капитализмнинг қарор топиши жараёнида саноат етакчи роль ўйади, мамлакат хўжалигида унинг салмоғи оз бўлишига қарамай, у крепостникликнинг тугатилишини тоборна кескин ва қатъий талаб қилмоқда эди. Мамлакатди ижтимоий меҳнат тақсимоти, пул муносабатлари ҳаётнинг барча соҳаларига кириб борди. Фабрикалар ва заводлар кўпайди: 1848 йилдан 1858 йилга қадар уларнинг сони 9 мингдан 13 мингга кўпайди, лардаги ишчиларнингс они 400 мингдан 525 мингга етди. Фабрика ва заводлар касибкорлик ва мануфактурани бирма-бир сиқиб чиқара бошлади. Қўл меҳнатини машина билан алмаштириш жараёни (бу саноат тўнтариши деб аталади) айниқса XIX асрнинг 30-йилларида тез риивожлана бошлади, бу ривожланиш саноатнинг янги тармоқларига ёйилди. Ип-газлама саноатида 50-йилларнинг охирига келиб ип йигириш қарийб тўлиғи билан, читга гул босиш эса кўп даражада механизациялаштирилди: тўқимачиликда ҳам қўл меҳнати сиқиб чиқарила борди. Саноатнинг янги тармоқлари – ёзув қоғози, лавлагидан қанд ишлаб чиқариш машина техникасини қўлланиш асосида ривожланди: 50-йилларнинг бошларида бу тармоқларда буҳ двигателларини қўлланадиган заводлар барча маҳсулотнинг ярмидан кўпини берар эди. Ҳатто қолоқ кон саноатида буғ машиналари ва дастлабки сув турбиналари бунёдга келди: металлургияда қолипсиз чўян (пудлинглаш) ишлаб чиқариши эгаллай бошлади. 1860 йилга келиб қуйиладиган чўяннинг деярли ярмини пудлинг печлари бера бошлади. Чет элдан машиналар келтириш 1840 йилдан 1851 йилгача 2,5 баравар ўсди. Ватан машинасозлиги ҳам кўзга ташланарли даражада ўсди. Саноат маҳсулотининг ҳажми йилдан-йилга ўсиб борди, бундан механзациялаш даражаси юқори бўлган корхоналарда ўсиш суръатлари ҳам юқори бўлди. Чўян эритиш 1840 йилдан 1861 йилга қадар 1,5 баравар, ип-газлама ишлаб чиқариш 3 баравар кўпайди. Буғ машиналарининг қўлланилиши билан транспорт техника жиҳатдан такомиллаша бошлади, 50-йилларда Петербургдаги Александровский заводи паровоз ва вагонлар ишлаб чиқара бошлади, 1861 йилда темир йўлларнинг узунлиги 1500 км бўлди. XIXасрнинг 30-йилларидан бошлаб Болтиқ ва Қора денгизларда, 40-йиллардан бошлаб эса Волгада ва унинг ирмоқларида буғ кемалари қатнай бошлади. 1861 йилда Волга ҳавзасида 200 га яқин пароход қатнади. 1849 йилда Сормовода кемасозлик заводи бунёд этилди. Рус илмий фикрининг П.Л.Чебишев, Б.С. Якоби, П.Л. Шиллинг сингари машҳур намояндалари бир қатор тезлик пролемаларини назарий ва амалий жиҳатдан ҳал қилиш устида иш олиб бордилар. Фабрика ва заводларда янги техник усулларнинг ўзлаштирилиши жараёнида халқ оммаси ичидан ҳунармандчилик ва косибчилик корхоналарида ишлаб чиқариш малакаларини орттирган мастерлар ҳамда одди ишчилар етишиб чиқди. Буларнинг орасида Уралда ўзича етишган ихтирочилар – ота-бола Черепановлар, юқори босимли буғ машинасини қурган тулалик ишчи Зайцев, мовут ишлаб чиқарадиган дастгоҳни ихтиро қилган москвалик мастер Мазин етишиб чиқди. Техника тараққиёти рус саноатининг озгина қисмигагина кириб борди, аммо у тўхтовчи ўсиб борди ва мамлакатдаги крепостнойлик хўжалигининг илдизини қақшата бошлади. Шундай қилиб, Россияда ишлаб чиқарувчи кучлар кўтарилиб келаётган эди, бироқ мамлакатда ҳукм сурган феодал-крепостниклик муносабатлари уларнинг янада ривожланиши учун тўғаноқ бўлиб турар эди: шунингдек, ўсиб борётган ишлаб чиқариш кучлари билан эскириб қолган ишлаб чиқариш муносабатлари ўртасидаги зиддиятлар ғоят тез суръатлар билан кучайиб бормоқда эди. Чор Россиясининг оғир талафот билан тугаган Қрим уруши мамлакатдаги социал-иқтисодий кризиснинг кучайишини тезлаштирди. Анча илғор капиталистик давлатлар билан тўқнашувда Россиянинг ҳарбий ва иқтисодий жиҳатдан қолоқлиги аён бўлиб қолди. Рус чоризмининг халқро обрў-эътибори тушиб кетди. Уруш мамлакатнинг крепостнойлик марказларини очиб ташлади ҳамда социал зиддиятларни юқори даражага етказди. Чоризм ва Россия дворянлари ниҳоятда оғир кризис сиртмоғига тушиб қолди. Ҳатто Николай I 1855 йилда ўлими олдидан ўғлига: - “Мен сенга командани тартибсиз ҳолатда топширяпман”, деган эди. Мамлакатда вужудга келган кучли норозилик тўлқинини бостириш мақсадида Россия подшоси Александр II 1861- йилнинг 19- февралида крепостнойлик ҳуқуқининг бекор қилиниши тўғририсидаги қонунни имзолади. Бу қишлоқда туб ислоҳот амалга оширилишини англатар эди. Қонунга кўра, крепостной деҳқонлар шахсан озод бўлдилар. Помешчик бундан буён деҳқонларни сотиб олишга, сотишга ёки бошқа бировга ҳадя қилишга ҳаққи йўқ эди. Деҳқон энди помешчикнинг рухсатисиз оила қуришга, мустақил суръатда шартнома, савдо битимлари тузишга, кўчмас мулк сотиб олишга ва уни мерос қолдириш каби ҳуқуқларга эга бўлди. Ҳукумат деҳқонларни озод қилиб ер беришга мажбур бўлди. Шундай қилинмаса халқ ялпи ғазабга келиши мумкин эди. Бундан ташқари, деҳқонлар асосий солиқ тўловчилар бўлиб қолиши ҳам ҳисобга олинди. Деҳқонларга берилган ер чек ерлар деб аталди. Ҳукумат помешчикнинг манфаатини ҳам ҳисобга олди. Чунончи, деҳқонларга бериладиган чек ерларинг миқдори помешчик билан деҳқон ўртасидаги ўзаро келишув асосида белгиланар эди. Помешчик ўз ихтиёрида бўлиб келган еринг 1/3, тоғ олди ҳудудларда эса 1/2 қисмини сақлаб қолиш ҳуқуқига эга бўлди. Бундан ташқари, деҳқон шу вақтгача ҳукумат қарорида белгиланганидан кўпроқ миқдордаги ердан фойдаланиб келган бўлса, унинг ортиқчаси помешчикка ўтказилар эди. Бундай ерлар отрезкалар деб аталган. Деҳқон учун энг ноқулайи - бу унинг ер эгаси бўлиши учун викуп тўлашнинг шартлиги бўлди. Бироқ деҳқонда викуп учун пул бўлмаган.Қонун буни ҳам ҳисобга олган эди. Унга кўра, деҳқон викуп битими тузилаётганда ер учун қўйилган баҳонинг 20 фоизини ўша заҳоти тўлаши шарт эди. Қолган 80 фоизини эса давлат деҳқонларга берадиган қарз сифатида помешчикларга тўларди. Деҳқонлар бу қарзни 49 йил давомида давлатга фоизи билан тўлаб бориши лозим эди. Деҳқонларинг то викуп битимлари тузилгунига қадар аввалги мажбуриятларини (баршчина ва оброк) бажариб туришлари белгилаб қўйилди. Хуллас, подшо ҳукумати ўз таянчи помешчикларни «хафа» қилиб қўймасликнинг «енг оқилона» йўлларини топган эди. Ислоҳотнинг тарихий аҳамияти. 1861- йилги ислоҳот натижасида крепостнойлик ҳуқуқи емирилди. Ислоҳот деҳқонларни бирданига озод этмади. Крепостнойлик сарқитлари узоқ яшади. Подшо Россияси қишлоқ хўжалигида капитализм жуда секинлик билан ривожлана бошлади. Бироқ барибир ислоҳот муҳим тарихий аҳамиятга эга бўлди. Чунончи, деҳқонлар шахсий эркинлик ва фуқаролик ҳуқуқига эга бўлдилар. Иқтисодиётда капиталистик муносабатламинг мустаҳкамланиши учун кенг йўл очилди. Download 117.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling