Тарих факультети умумий тарих кафедраси


Курс ишнинг мақсад ва вазифалари


Download 117.88 Kb.
bet2/6
Sana16.06.2023
Hajmi117.88 Kb.
#1510966
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Maxmudjonova Madinabonu

Курс ишнинг мақсад ва вазифалари
Мазкур ишнинг мақсади ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларида Россиянинг сиёсий,иқтисодий ва ижтимоий тузумини ўрганишва таҳлил қилишдан иборат. Россияда крепостнойлик тизимини емирилиши ва унинг ўрнига секин асталик билан капиталистик муносабатларига ўтаётганлиги тўғрисида мавзуни ёритиш.
Асосий мақсаддан келиб чиқиб, мазкур ишда қуйидаги вазифалар асосий вазифалар тарзида белгилаб олинди:

  • XIX аср биринчи бўлагида Россиянинг иқтисодий ривожланиш, крепостнойликнинг кризисининг моҳиятини очиб бериш;

  • Модернизация ва ислоҳотлари ўтказишларининг зарурлиги ва унинг натижаларини таҳлил қилиш;

  • Чор империянинг ижтимоий сиёсаий аҳволини ёритиб бериш;

Курс ишнинг илмий янгилиги
Ушбу битирув малакавий ишнинг илмий янгилиги аввало шундан иборатки, мазкур мавзу илк бор битирув малакавий иш сифатида илмий адабиётлар билан қиёслаб таҳлил қилиш асосида изчил тадқиқ этилди. Турли тарихий манбалар ва адабиётларга таянган ҳолда ўз фикр-мулоҳазаларимизни билдиришга ҳаракат қилдик.
XIX асрининг 1-ярмида Россия империясининг территорияси Шарқий Европа, Осиё(Сибирь ва Кавказ), Шимолий Америкада(Аляска) 18 миллион квадрат километрга етди, ахолиси сони эса икки баравар кўпайиб 70 млнга етди. Бой ресурслари: ўрмонлар, дарёлар, шудгор ерлар, фойдали қазилмалар(руда, кўмир, нефть, қимматбаҳо металлар ва тошлар) саноатни тез ривожланишига имкон берди. Иқлим, хўжалик ва этник жихатдан турлиилк мамлакатнинг турли районларининг ўзига хос ривожланишини белгилади.
Россия империяси худуди губерния ва областларга бўлиниб, улар эса ўз навбатида уездларга ажралган. Россияга янги територияларни қўшиб олиниши эвазига губернияларнинг сони кўпайди, улар йириклаштирилди, областьларга айлантирилди ёки генерал-губернаторликка бирлашдилар. 1809 йилда Финландия, 1815 йилда Польша қўшиб олинди.
Россия крепостнойлик ва абсолютистик(мутлақ хокимият) давлати эди. Иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий имтиёзлар олишган дворянлар жамиятдаги асосий ижтимоий-сиёсий куч бўлиб қолаверди, подшо хукумати эса уларни қўллаб қувватлашда давом этди.
Ахолининг кўп сонли қисми дехконлар эди. Улар бир неча катергорияларга бўлинишган: пемошчик ёки хусусий мулкларга қарашли, давлат, удел(император оиласига тегишли ерларда ишловчи)ва иқтисодий(собиқ монастрлар). Шундай қилиб, Россияда озод эркин ахоли амалда йўқ эди. Савдогарлар ва шахар майда буржуазиясига мансуб одамлар ахолининг бир неча фоизини ташкил этади. Давлатнинг чегара худудларини қўриқлаш вазифасини бажарувчи харбийлаштирилган тоифа, казаклар алохида мавкега эга бўлган.
XIX- асрининг 1-ярми иқтисодиётда чуқур ранг-баранглик хакрактерли эди. Товар-пул муносабатларини кенгайтирилиши ва ёлланма меҳнатни қўлланилиши, саноатни қайта техник қуроллантиришини бошланиши каби янгиланишлар натурал-патриархал тартиб, хўжалик юритишни крепостной хукуки, техниканинг эски мутаассиб холдаги холати билан бирга қўшилиб кетган эди. Капиталистик ишлаб чиқариш биринчидан: ёлланма ишчи кучи бозорини, иккинчидан капитал, яъни ишлаб чиқаришган қўйилган пул маблағларини, учинчидан, ахолининг нисбатан юқори харид қобилиятини талаб этарди. Бироқ крепостниклик тизими бу шарт-шароитларни юзага келишга тўсқинлик қилар, ишлаб чиқариш кучларининг ривожланишини секинлатарди ва бинобарин, мамлакатни модернизациялашга халал беради. Россия ғарбдан ажралиб турадиган ўзининг йўлидан борди. Англия,Франция ва бошқа мамалкатларда бўлиб ўтган буржуа инқилоблари Россияни четлаб ўтди. XIX асрининг 1-ярми давомида ўзининг анънавий иқтисодий ва ижтимоий тизимини сақлаб қолди. Шунга қарамай, давлатнинг умумиллий объектив эъхтиёжлари ва подшо хокимиятининг субъектив манфаатлари, ишлаб чиқариш кучларининг аста-секин ривожланиб бориши 1861 йилда крепостной ҳуқуқини қулашга ва бинобарин, Россиянинг иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий тузилишини ўзгаришига олиб келди.
Қишлоқ хўжалиги: XIX-асрининг 1-ярмида Россия аграр мамлкат бўлиб қолаверди. Қишлоқ хўжалигида унинг ахолиснинг ўндан тўққиз қисми банд эди. Аграр секторнинг ярмига яқини помешчик хўжалиги, қолган қисми давлат феодализми тизими эгаллаб бунда ер ва деҳқонларга давлатнинг ўзи эгалик қиларди. Натурал хўжалик чириб борди ва қишлоққа товар-пул муносабатлари кириб борди. Помешчик хўжалигида кўпроқ саноат учун махсулот етиштирила борди. Буғдой экспортини ахамияти ошиб борди. XIX асрининг ўрталарида бу кўрсаткич 70 млн пудга етди. Картошка ахолининг асосий озиқ-овқат махсулотига, дала экинига айланди.
Аммо помешчик имениеларнинг хаммасида крепостной дехқонларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланиш давом эттирилди. Крепостниклик шароитида хўжаликни самарадорлигини оширишнинг энг кенг ёйилган усули деҳқонларни эксплуатациясини кучайтириш эди. Улар натурал ва пул оброкни тўлашлари, баршинани ишлаб беришлари шарт ва мажбур эди. XIX-асрининг 1-ярмида оброк 2-5 бараварга ўсди. Баршинани деҳқонлар помешчик учун хар хафтада 3 кундан 5 кунгача ишлаб беришлари зарур эди. Помешчик хўжалиги асталик билан инқирозга учраб борди. XIX-асрининг ўрталарига келиб имениеларнинг 65 фоизи қарздор бўлиб қолди. Помешчикларни давлатдан ва кредит муассасаларидан бўлган қарзи 400 млн рублга етди.
Россия ғарбдан фарқли равишда деҳқонларнинг ердан фойдаланишида жамоа тизимини сақланиб қолгани мустахкамлангани характерли эди. Бунда ерлар деҳқон ховлилари ўртасида бўлиниб, дехқон хўжаликларини махсулдорлигини ўсишига халал бериб, қишлоқда ишлаб чиқариш кучларини ўсишига тўсқинлик қиларди. Бу эса аграр масалада уч нарсани: жеҳқонларни шахсан озод қилиш, уларни ер билан таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги жамоа интизомини ўзгартиришни талаб этарди.
Саноат: XIX асрининг бошларида хам Россиянинг саноат корхоналарида асосан мажбурий ва қисман ёлланма меҳнатдан фойдаланилган. Хусусий ва давлат мануфактуралари кенг тарқалган Урал ва бошқа районларда, мажбурий меҳнатга асослангани учун, аста-секин иқтисодиётдаги илғор ўринларни бой бера бошладилар. Бу корхоналар кам фойда келтириб, оз махсулот бериб, аҳолининг саноат махсулотларига бўлган талаб-эхтиёжини қондира олмай қолди. Россия ишлаб чиқаришни ривожланиш суръати ва хажми жихатдан капиталистик мамлкатлардан янада ортда қола борди. Масалан, Англиядан чўян қуйиш бўйича 3,5 баравар орқада эди.
XIX асрининг 1-ярмида мамлакатнинг ички сиёсати. Хукуматнинг диққат марказида учта мухим муаммолар турган: маъмурий бошқарувни такомиллаштириш, ижтимоий- ғоявий аграр-деҳқон масаласи, маориф ва таълим тизимини яхшилаш. 1-масалани хал этишда хукумат маъмурий аппаратни марказлаштириш, маълумотли касбини чуқур билган амалдорлардан иборат кадрларни тайёрлаш, уларни императорга шахсан содиқ ва олаётган маошига моддий боғлиқлигини таъминлаш; Деҳқонлар масаласини хал этишда асосан қишлоқдаги кескинликни бартараф этиш, деҳқонларни чиқишларини олдини олиш бўлган. Бунинг учун мамлакатни иқтисодий ривожланишини тўхтатиб турган, илғор жамоятчиликни норозилигини келтириб чиқарган ва Россияни ғарбий Европа олдида шарманда қилаётган крепостнойликнинг ўта хунук кўринишларини йўқ қилиш зарур эди. Хукуматнинг таълимни ривожлантиришдан мақсади - самодержавиени ва дворянларни имтиёзли холатини мустахкамланишига олиб келиши хамда мамлакатни мудофаа қобилиятини таъминланиши ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш имконини берарди.


Download 117.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling