Тарихий манбашунослик


Download 1.58 Mb.
bet109/175
Sana10.02.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1186849
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   175
Bog'liq
manbashunoslik

11.2.20. “Туҳфат ул-хоний
“Туҳфат ул-хоний”(“Хоннинг туҳфаси”) ёки “Тарих Раҳимхоний”(“(Муҳаммад) Раҳимхон тарихи”) номли асар Бухоро хонлигининг 1722-1782 йиллар орасидаги ижтимоий-сиёсий тарихини ўз ичига олади. Уни тарихчи олим Муҳаммад Вафойи Карминагий (1685-1769 йй.) яратган. Тарихчининг тўла номи Мулла Муҳаммад Вафо ибн Муҳаммад Зоҳир Карминагийдир. У Бухоронинг ўқимишли ва таниқли кишиларидан биридир. Карминагий нисбасига қараганда, асли Бухоронинг Кармана туманидан бўлган. “Убайдулланома” китобининг муаллифи Мир Муҳаммад Амин Бухорийнинг шувоҳлик беришига қараганда, Муҳаммад Вафойи Карминагий Аштархонийлардан Убайдуллахон саройида китобдор бўлиб хизмат қилган. Фикримизча, у Убайдуллахондан кейин тахтга ўтирган Абулфайзхон даврида ҳам шу лавозимда турган. Мулла Муҳаммад Вафо Карминагий “қози Вафо” номи билан ҳам машҳурдир. У қозилик лавозимига янги сулола-Манғитлар сулоласининг асосчиси Муҳаммад Раҳимхон (1753-1759 йй.) замонида эришган.
Муҳаммад Вафо Карминагий 1769 йили “Туҳфат ул-хоний” номли асарида фақат 1722-1768 йил воқеаларини ўз ичига олган қисминигина ёзиб улгурган, халос. Унинг давомини, яъни 1768-1782 йиллар воқеаларини баён этувчи қисмини насафлик домла Олимбек ибн Ниёзқулибек ёзган.
“Туҳфат ул-хоний” қофияли наср, саж билан ёзилган, лекин воқеаларнинг тўла ва кенг ёритилиши, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, географик ҳамда этник далилларга бойлиги билан биринчи даражади манбалар қаторида туради. Асар Бухоро хонлигида ХVIII асрнинг 20- йилларидан бошлаб кучайиб кетган иқтисодий ва сиёсий тангликни, ижтимоий-сиёсий тарқоқликнинг кучаймшм ва бунинг натижасида марказий давлат бошқарувининг заифлашуви, манғит ҳукмдорларининг улуслар ва қабилаларни бўйсундириш мақсадида олиб борган тинимсиз урушлари ва бунинг оқибатида кўплаб шаҳарлар ҳамда қишлоқларнинг вайрон этилиши, меҳнаткаш халқ турмушининг оғирлашиб бориши ва унинг асосий сабабларини аниқлашга ёрдам бериши мумкин бўлган далилий маълумотга ўта бойдир.
Асарда яна ўзбек қавмлари, улуғлари ва уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда тутган ўрни, Аштархонийлар ва Манғитлар ҳукмронлиги даврида ўзбек қўшини ва манғитлар давлатининг тузилиши, 1722-1782 йилларда Бухоро хонлигининг Эрон, Афғонистон, Қозоқ ва Қўқон хонликлари ҳамда Кошғар билан олиб борган сиёсий муносабатлари ҳақидаги ҳам эътиборга молик маълумотлар кўп учрайди.
“Туҳфат ул-хоний” асарининг қўлёзма нусхалари кўп. Масалан, фақат Санкт-Петербург, Ўзбекистон, Тожикистон кутубхоналарида ундан 23 қўлёзмаси мавжуд. Асар бирон тилга тўла таржима қилинмаган ҳам. Асардан кичик бир парча, яъни Муҳаммад Раҳимхоннинг 1747 йили Сарахс атрофида Эрон қўшинлари билан тўқнашуви рус тилида 1938 йили эълон қилинган, халос.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling