Тарихий манбашунослик


Ака-ука Пазухинлар элчилиги тўғрисида манбалар


Download 1.58 Mb.
bet159/175
Sana10.02.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1186849
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   175
Bog'liq
manbashunoslik

18.2.7. Ака-ука Пазухинлар элчилиги тўғрисида манбалар
Ака-ука Пазухинлар Марказий Осиё хонликларининг умумий аҳволи, хонликларга, Эрон ва Ҳиндистонга Астрахан орқали олиб борадиган карвон йўли ҳақида кенг маълумот жамлаганлар.
Ака-ука Пазухинлар келиб чиқиши аслзода (дворян) авлоди. Катта Пазухин – Борис Андреевич Пазухин 1667-1673 йиллари столник мансабида давлат хизматида бўлган ва иниси Семён Иванович билан биргаликда 1669-1671 йиллари Бухоро, Балх ва Урганчга юборилган россия элчилигига бошчилик қилган. Орадан саккиз ўтгач, 1679 йили Қримга элчи қилиб юборилган. Йўлда исёнчи рус казакларининг ҳужумига дучор бўлган ва олишув пайтида ўлдирилган.
Ака-ука Пазухинлар (элчилик таркибида 10 киши бўлган) Бухорога Ёйиқ-қалмоқ улуси ва Хива орқали борганлар, қайтишда эса Эрон-Шемаха ва Боку орқали қайтишган.
Элчилар Бухоро ва Хивада ҳаммаси бўлиб икки ярим йил турганлар.
Подшоҳ ва элчилик маҳкамаси тарафидан берилган ҳужжатлардан маълум бўлишича, Ака-ука Пазухинлар элчилиги олдига қуйидаги вазифалар қўйилган;
1)ҳар икки давлат; россия ва Ўрта Осиё хонликлари ўртасидаги дўстлик ва савдо алоқаларини мустаҳкамлаш. Подшоҳ Алексей Махайлович (1645-1676 йй.)нинг Бухоро хони Абдулазизхон (1645-1680 йй.) номига йўллаган мактубида ўқиймиз; «...биз ота-боболаримизнинг (ишларини) ўзаро дўстлик ва иззат-ҳурматда бўлиш, борди-келди алоқаларини давом эттириш ҳақидаги кўрсатмаларини эсда тутиб, сизнинг савдогарларингизга бизнинг мамлакатимизга, бизнинг савдогарларимиз Сизнинг мамлакатинингизга бемалол бориб келишларини яхшилайлик.»
2)Бухоро, Балх ва Хива хонликларида сақланиб турган рус асирларини озод қилишга ҳаракат қилиш. Элчилик маҳкамаси (Посолский приказ) берган йўриқнома (Наказ)да бундай дейилади; «Бухоро, Балх ва Урганчга қарашли ерларда сақланаётган рус асирлари (барча чоралар билан) озод қилинсин. Шуни ҳам айтиш керакки, элчиликка «Подшоҳ олий ҳазратларига тегишли кишиларни, аслзода (дворян ва бояр)ларнинг болаларини қидириб топиб озод қилишга» алоҳида эътибор бериш топширилди.
3) Ўрта Осиё хонликларининг ички ва халқаро аҳволини, улардан қайсиларига суяниш мумлинлигини аниқлаш. Хусусан, Элчилик маҳкамасининг йўриқномасида (Наказида) мана бундай гаплар бор; «(хонликлардан) қайсиниси кучлироқ ва ишончлироқ бўлса, ўшаниси билан алоқа ўрнагиш лозим. Борис ва унинг ҳамроҳлари Бухоро, Балх ва Урганчда бўлганларида уларнинг хонлари ҳозирги пайтда Туркия султони, Эрон шоҳлари ва Грузия билан қандай муносабатда эканлигини, кимлар билан алоқаси йўқлигини, шу кундарда Хоразм тахтида ким ўтирганини ҳар қандай йўл билан аниқдасинлар; Бухоро, Балх ва Урганч хонларининг хазинаси бойми, аскари кучлими, шуларни ҳам аниқласинлар».
Москва ҳукумати ака-ука Пазухинларга ҳам Бухородан Ҳиндистонга олиб борадиган қулай йўлни аниқлаш вазифасини юклаган эди. Улар бу вазифани бажариш учун таржимонлар Никита Медведев ва Семён Измайловларни Балхга жўнатдилар. Улардан фақат Никита Медведев Пазухинлар ҳузурига қайтиб келди ва Балхдан Ҳиндистон пойтахти Шоҳжаҳонободга олиб борадиган йўл ҳақида маълумот келтирди. У бундай деб ёзган; «Ҳиндистонга олиб борадиган йўл Балхдан аҳоли яшаб турган қишлоқлар орақали ўтади. Йўлда ҳеч қандай одобсизлик, талон-тарож ва бож олиш деган нарсалар йўқ». Таржимон Шоҳжаҳонободга йўл Хинжон, Парвон, Кобул, Пешовар орқали ўтишини айтган. Яна у ёзган; «Хинжон билан Парвон оралиғида Ҳинд тоғлари (Ҳиндикуш) ётади. Тўғри йўлдан, тоғ орқали борилганда масофа олти кунлик, тоғни айланиб борилганда –тўрт ҳафталик йўл». Иккинчи таржимон Семён Измайлов Кобулда қолган эди.
Ака-ука Пазухинларнинг маълумотномасида Ўрта Осиё хонликларининг иқтисодий аҳволи ҳақида қуйидагилар келтирилади. Заминининг бойлигига қарамай, ғалла кам етиштирилиши ва шу сабабдан ғалла танқислиги мавжудлиги айтилади; «Бухоро, Балх ва Хивада ғалла кам экилади. Ғалласи йил сайин камайиб бораётир». Шунинг билан бир қаторда, хонликларда пилла етиштириш яхши йўлга қўйилгани ва ипакни ҳатто Туркия орқали Германияга олиб бориб сотилаётганини маълум қилади. Чунки, элчиликка Осиё ипаги савдосини Россияга буриб юбориш хусусида махсус топшириқ берилган эди. Хусусан, «Йўриқнома»да бу тўғрисида «Бухоро ва бошқа шаҳарларида хом ипак етиштирилади. Уни Эрон ва Туркия орқали Гкрманияга элтиб сотадилар, Астрахан ва Москвага эса олиб бормайдилар». Шу сабабдан ака-ука Пзухинларга хом ипак ишлаб чиқарувчилар ва бу махсулот билан савдо қилувчиларни қандай бўлмасин, «махсулотни Астрахан ва Москвага олиб боришга кўндирсин», дейилган.
Хонликлардаги иқтисодий аҳвол хусусида берилган ахборотлар ичида мана бу маълумот ҳам ўта муҳимдир; «Хоннинг хазинаси ғариб, чунки ҳамма қишлоқлардан ундириладиган хирож ҳарбийлар ва мансабдорларга маоши учун (танҳо) тақсимлаб берилган». Бошқа сўз билан айтганда, солиқлардан келадиган даромад камайиб кетган.
Ака-ука Пазухинлар Ўрта Осиё хонликларидаги мавжуд ҳарбий-сиёсий аҳвол ҳақида ҳам муҳим маълумотларни тўплаганлар. Элчилик маҳкамасига (Посллский приказга) берилган ахборотдан маълум бўлишича, Бухоро билан Балх хонлари ўртасидаги зиддиятлар ниҳоятда кучайиб кетган. Элчилар келган 1669 йили Балх хони Субҳонқулихон Бухорога итоат этмай қўйган ва мамлакатнинг мустақиллигини эълон қилган эди. Натижада икки ўртада уруш хавфи туғилди. Субҳонқулихон дарёнинг сўл қирғоғида катта қўшин тўплади. Абдулазизихон ҳам шундай қилди. Амурдарёнинг ўнг соҳилига қўшин юборди ва хон ўрдасини Бухородан Қаршига кўчиртирди. Балх хонига қарши Хива хони билан иттифоқ тузди. Анушахон (тахм.1663-1687 йй.) 1670 йили катта қўшин билан Балх остонасида пайдо бўлди ва Балхга қарашли барча қишлоқларни талон-тарож қилди. Ўшанда Абдулазизхон ҳам, Субҳонқулихон ҳам қўшин билан дарё ёқасида бир ярим йилдан ортиқ турдилар, лекин дарёдан ўтишга ботина олмадилар.
Ахборотда (Статейный список) Ўрта Осиё хонликларининг, хусусан, Бухоро хонлигининг, маъмурий ва давлат тузилиши ҳақида ҳам диққатга сазовор маълумотлар келтирилган. Унда, хусусан, юқори мансабда турган амалдорлар, масалан оталиқ, девонбеги, меҳтар, парвоначи, додхоҳ, ясовул, баковул, тўпчибоши, доруға ва уларнинг вазифалари ва мавқеи ҳақида муҳим маълумотлар келтирилган. Масалан, доруға билан меҳтарга элчиларни зарур озиқ-овқат, от-улов, ем-хашак билан тахминлаш вазифаси юклатилган. Девонбеги «оталиқдан кейин турган ва элчиларни, улар ўзи билан олиб келган мактублар (ва совға-саломларни) қабул қилган», «тўпчибошилар эса замбараклар ва пиёда аскарларга бошчилик қилган».
Ахборотномада ўзбек хонлари сароймда амалда бўлган қабул маросимлари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилади. Унда, хусусан, буедай дкймлади; «(Арк) дарвозаси олдида Борис ва унинг ҳамроҳларини Малайбек (тўпчибоши) кутиб олди. Борис ва унинг ҳамроҳлари (тўпчибоши олиб келган) отларга миндилар. Подшоҳ қасрига етганда уларни отдан туширдилар, чунки подшоҳ қасрига отлиқ кириш манъ этилган. Бориснинг ўнг тарафига Бухоронинг атоқли зотлари, хон авлодидан бўлган хода ва хоннинг яқин мулозимлари, чап тарафда, катта амир (боярин) хоннинг яқин мулозимлари ва бошқа лавозимдаги мансабдорлар, (умуман) 100 дан ортиқ киши жой олдилар...Абдулазизихоннинг ўнг тарафидан хожалар, руҳонийлар ва уламолар ўрин олдилар. Хоннинг олдига унинг қиличи, ўқ-ёйи ва қалқони қўйилган эди. Унинг орқасида 12 нафар найза ва қилич кўтарган уй хизматкорлари турган эди. Хоннинг олд тарафида 200дан ортиқ ясовул (ва қўриқчилар) тик турар эдилар...»
Ака-ука Пазухинларга берилган яна бир муҳим топшириқ -Ўрта Осиё хонликларида тутқинликда бўлган рус асирларини аниқлаш ва уларни озод қилишдан иборат эди. Пазухинлар ба масалада ҳам баъзи ишларни амалга оширдилар, хусусан Бухоро, Балх ва Хива хонларининг шахсий хўжаликларида 3000 дан ортиқ рус асири меҳнат қилаётганини аниқладилар. Шундан 22 нафарини 685 сўм олтин ҳисобида тўлаб озод қилишга муваффақ бўлдилар.
Ахборотномада кўрсатилишича, Пазухинлар бадавлат кишиларнинг қўлидаги рус асирлари сонини аниқлай олмаганлар. Рус элчиси Элчилар маҳкамасига (посолмкий приказга) тақдим қилган «Хабарнома»да хусусан мана буларни ўқиймиз; «Бухоролик мансабдорлар қўлида, шаҳарда ва улусларда уларни аниқлаш мумкин бўлмади. Қишлоқлардан келиб турган одамларнинг сўзларига қараганда, улар кўп.» Қулга айлантирилган рус асирлари асли Қозон, Уфа, Симбир уездидан ва Волга бўйи қишлоқларидан бўлганлар ва бошқирда ҳамда қалмоқ босқинчилари уларни тутиб Астраханга олиб бориб хиваликларга пуллаб турганлар. Ака-ука Пазухинларнинг мана бу гувоҳликлари ҳам диққатга моликдир; («бошқирд ва қалмоқ босқинчиларидан» уларни) хиваликлар сотиб олар эканлар. Улар махсус рус товарлари учун Астрахандан (рус юртларига), қалмоқ ва бошқирд улусларига борар, баъзи ҳолларда у ерларда рус асирларини кутиб анча вақт туриб қолардилар. Сўнг рус асирларини олиб ўз юртларига ҳайдаб борардилар. Борис ва унинг ҳамроҳлари Хивага бораётганларида қалмоқ удусидан рус асирларини ҳайдаб келаётган хиваликларни учратдилар. (Хивага ҳайдаб келинаётган) асирларнинг сони 200, балки ундан ортиқроқ эди. Уларнинг ҳар бирини 40 ёки ундан сал ортиқроқ сўмга сотиб олардилар. Уларнинг кўпчилигини Эрон ва Ҳиндистонга олиб бориб сотар эдилар».



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling