Тарихий манбашунослик


Форс тилидаги тарихий манбалар


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/190
Sana07.04.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1339283
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   190
Bog'liq
Manbashunoslik

 
8.3.2.Форс тилидаги тарихий манбалар 
 
“Бухоро тарихи” 
“Бухоро тарихи”, “Тарихи Наршахий” ва “Таҳқиқ ул-вилоят” (“Бухоро 
вилояти таҳқиқи”) номлари билан машҳур бўлган бу асарда Бухоро ва қуйи 
Зарафшон воҳасида жойлашган шаҳар ва қишлоқларнинг жўғрофий ҳолати, 
аҳолисининг VII-Х асрлардаги ижтимоий-сиёсий ҳаётини акс эттирган 
қимматли тарихий манбадир. 
Китоб муаллифининг номи қисқача Наршахий (899-959 йй.) деб 
аталади. Унинг тўлиқ исми Абу Бакр Муҳаммад ибн Жахфар ибн Закариё 
ибн Хаттоб ибн Шариқ бўлиб, Х асрда ижод қилган бухоролик ймрмк 
тарихчи сифатида машҳурдир. Тарихчи Самъонийнинг маълумотига 
қараганда, Наршахий асли Бухоронинг Наршах (ҳозирги Вобкент ёнида) 
қишлоғидан. Наршахий ўз асарини 944 йили ёзиб тугаллаган. 
“Бухоро тарихи” асарининг Наршахий ёзган араб тилидаги асли 
сақланиб қолмаган. Асар 1128 йили фарғоналик (Қува шаҳридан) Абунаср 
Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Наср ал-Қубавий тарафидан илк бор 
қисқартирилиб форсий тилга таржима қилинган. Орадан тахминан 50 йил 
ўтгач, 1178 йили котиб Муҳаммад ибн Зуфар ибн Умар“Бухоро тарихи” 
томонидан иккинчи марта таҳрир этилди. 
Шуни ҳам кўрсатиш лозимки, “Бухоро тарихи” асарининг бизгача етиб 
келган нусхаларида 1178-1220 йилги воқеалар баёни унинг таркибига 
киритиб юборилган. Шунга қараганда, Наршахийнинг асари учинчи марта 
номаълум муҳаррир томонидан тўлдирилган кўринади. 
“Бухоро тарихи” Ўзбекистоннинг араблар томонидан босиб олиниши
бу ерда ислом динининг тарқатилиши ҳамда мамлакатнинг Сомонийлар 
ҳукмронлиги йилларидаги тарихини баён этадиган ноёб манбадир.
Бу асарнинг форсий матни 1892, 1894, 1904 ва 1939 йилларда Париж, 
Бухоро ва Теҳронда чоп этилган. Китоб рус, инглиз ва ўзбек тилларига (1897, 
1954, 1966 йиллари) таржима қилинган. 
8.3.4.“Ҳудуд ул-олам” 
“Ҳудуд ул-олам” форс тилида ёзилган (982 й.) биринчи жуғрофий 
характердаги асардир. Китобнинг тўла номи “Ҳудуд ал-олам мин Машриқ 
ила-л Мағриб”дир( “Шарқдан Ғарбга қараб жойлашган мамлакатларнинг 
чегаралари”). Асар муаллифи номаълум. У Гузноно (Афғонистоннинг шарқи-
шимолий 
қисмида 
жойлашган 
қадимий 
вилоят) ҳокимларидан 
(Фаруғинийлар) бирига атаб ёзилган. Китобнинг ягона қўлёзма нусхаси 


шарқшунос А.Г.Туманский (1861-1920 йй.) томонидан 1892 йили Бухорода 
топилган. 
“Ҳудуд ул-олам” асари муқаддима ва 59 бобдан иборат. Унинг 1-7 
бобларида ернинг тузилиши, денгизлар, ороллар, тоғлар, дарёлар, чўлу 
биёбонлар ҳамда дунёнинг инсон яшайдиган тўртдан бир қисми – рубъи 
маскун ва унда истиқлмат қилувчи халқлар, рубъи маскуннинг мамлакат 
ҳамда вилоятларига тақсимланиши ҳақида умумий мулоҳаза юритилади. 
8-59- бобларида шарқдан ғарбга қараб жойлашган мамлакатлар, 
уларни халқи, ўша мамлакатларда ишлаб чиқариладиган асосий матолар
айрим ўринларда эса савдо-сотиқнинг умумий аҳволи хусусида сўз боради. 
“Ҳудуд ул-олам” асарида Ўзбекистоннинг шаҳарлари, аҳолиси ва 
уларнинг машғулоти ҳақида қимматли маълумотларни учратамиз. 
Асарнинг матни айнан (фотоматни) факсимилеси, кириш ва зарур 
изоҳлар билан бирга, 1930 йили В.В.Бартолд тарафидан, инглизча таржимаси 
эса (тадқиқот ва изоҳлар билан бирга) 1937 йили В.Ф.Минорский тарафидан 
нашр этилган. Унинг форсча матни икки марта (М.Сотудэ ва саййид 
Жалолуддин Теҳроний тарафидан) Эронда чоп этилган. 1983 йили асарнинг 
тожикча нашри амалга оширилган. 
Ушбу китоб форс тилидаги илк тарихий-жуғрофий манба сифатида 
жуда қимматли асар ҳисобланади. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling