Тарихий манбашунослик
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Manbashunoslik
11.2.10. “Ҳафт иқлим”
“Ҳафт иқлим” (“Етти иқлим”) номли географик-биографик асарининг ижодкори машҳур адабиётшунос олим Амир Аҳмад Розийдир. У асли Эроннинг Рай шаридан, бадавлат ва ўқимишли хонадондан чиққан. Амир Аҳмад Розий ўз асарини 1594 йили тугатган бўлиб, унда VII асрдан то ХVI аср охиригача етти иқлим мамлакатлари ва шаҳарларида истиқомат қилган 1560 нафар йирик шайх, олим, ёзквчи,шоир ва давлат арбоблари ҳақида қисқа, лекин қимматли маълумотлар беради. Муаллиф ўзигача бўлган даврга тегишли масаларни ёритишда “Сувар ал-ақолим” (“Иқлимнинг кўриниши”), “Масолик ул-мамолик” (“Мамлакатлар орасидаги масофалар”), “Тарихи Банокатий” каби асарларга таянган, лекин улардан танқидий фойдаланган, уларни янги далиллар ва маълумотлар билан бойитган. Шаҳарлар ва мамлакатларни тавсиф қилганда уларнинг географик ўрни, диққтга сазовор жойлари, осори атиқалари, халқи ва унинг ҳаёти, машғулоти ва урф одатлари, баъзида аҳолисининг умумий сони, хўжалигига оид қимматли маълумотлар келтиради. Масадан, Чингизхон хуружидан аввал Балхда 50 мингдан ортиқ одам истиқомат қилган, ХУ-ХУ1 асрларда Тошкент атрофидаги тоғларда темир, фируза, оҳак конлари, Хўжандда фируза, Бадахшонда лаъл конлари ишлаб турган. “Ҳафт иқлим”да Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва унинг авлоди даврида Ҳиндистон ва Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий аҳволи, Шарқий Туркстон, Кошғарнинг ХVIаср иккинчи ярмидаги умумий аҳволи ҳақидаги зарур маълумотларни учратиш мумкин. Асарда VII-ХVI асрларда Ўзбекистон ва Хуросонда ўтган йирик олим ва шоирлар ҳақидаги маълумотлар ўта муҳимдир. Булар орасида “шоирлар подшоҳи” Рашидуддин Вотвот (1088-1182 йй.), “Олимлар фахри” Абулқосим Маҳмуд ибн Умар Замахшарий (1074-1144 йй.), бухоролик буюк ҳадис олими Абу Абдкллоҳ Муҳаммадибн Исмоил ал-Бухорий (810-870 йй.)лар бор. “Ҳафт иқлим” асарининг қўлёзма нусхалари мумлакатимизда ва хорижий мамлакатларнинг кутубхоналарида кўп, лекин ҳали тўлиқ нашр қилинмаган. Ундан тарихчилар ёрдамчи манба сифатида фойдаланиши мумкин. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling