Тарихий манбашунослик
“Тарихи оламоройи Аббосий”
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Manbashunoslik
11.2.11. “Тарихи оламоройи Аббосий”
“Тарихи оламоройи Аббосий” (“(Шоҳ) Аббоснинг оламни безовчи тарихи”) номли асар гарчи ХVI асрда ўтган йирик Эрон тарихчиси Искандарбек Мунший томонидан яратилган бўлса-да, унда Ўзбекистоннинг тарихи ва унинг бошқа мамлакатлар билан муносабатини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. Искандарбек Мунший ўз асарида келтирган айрим далил ва маълумотларига қараганда, 1561 ёки 1562 йили туғилган. У сарой юмушига қабул қилингунга қадар кичик молия хизматчиси бўлиб ишлаган, кейинчалик девони иншога қабул қилинган. Бўлғуси тарихчи 1587 йили ҳарбий хизматга жалб этилган ва шоҳ Аббос аввал Сафавий (1587-1629 йй.)нинг ҳарбий юришларида воқеанавис бўлиб иштирок этган, 1593 йили эса сарой муншийси ловозимига тайинланган ва умрининг охиригача шу лавозимда турган. Искандарбек Мунший 1634 йили вафот этган. Искандарбек Муншийнинг “Тарихи оламоройи Аббосий” номли асарида Эроннинг 1588-1634 йиллар орасидаги тарихи хронологик, йилма- йил тартибида юаён қилинган. Бу асар ҳам “Акбарнома” сингари саройда .ритилган кундалик дафтар, расмий ҳужжатлар, баён этилган воқеалар иштирокчиларининг оғзаки ахбороти ҳамда муаллифнинг шахсий кузатувлари билан тўпоанган маълумотлар асосида ёзилган. “Тарихи оламоройи Аббосий” асари таркиби муқаддима, уч жилд ва хотимадан иборат. Асарнинг I-II жилдлари 1616, учинчи жилди эса 1628 йили ёзиб тамомланган. Китобнинг биринчи жилди компиляция, умумлаштирувчи хусусиятга эга бўлиб, Хондамирнинг “Ҳабиб ус-сияр”, Мир Яҳё Қазвинийнинг “Лубб ат- таворих” (“Тарихлар мағзи”) ва муаллиф“Тарихи оламоройи Аббосий” номаълум икки асар “Тарихи шоҳ Исмоил Сафавий” ва “Тазкирайи шоҳ Таҳмосиб” ҳамда бошқа асарларга таяниб ёзилган. Унда асосан шоҳ Аббоснинг ота-боблари, шунингдек, шоҳ Исмоил аввал (1502-1524 йй.), шоҳ Таҳмосиб аввал (1524-1576 йй.), Исмоил соний (1576-1578 йй.) ва Султон Муҳаммад Хулобанда (1578-1587 йй.) ҳукмронлиги йилларидаги тарихи умумий тарзда баён этилган. “Тарихи оламоройи Аббосий” асарининг II-III жилдлари мазмуни янги бўлиб, мустақил аҳамиятга эга. Уларда Эроннинг 1588-1628 йиллар орасидаги ижтимоий-сиёсий тарихи кенг ёритиб берилган. Учинчи жилд охирида шоҳ Аббос аввал билан замондош бўлган шайхлар, олимлар, шоирлар ва хаттотлар ҳақида қимматли маълумотлар келтирилган. Асар Ўзбекистон тарихини ўрганишда ҳам катта аҳамият касб этади. Унда Ўзбекистоннинг ХVI аср охири ва ХVII асрнинг биринчи чорагидаги сиёсий аҳволи ҳақида ноёб маълумотларни учратамиз. Бундан ташқари, асар ХVI асрнинг охири ва ХVII асрнинг биринчи чорагида Эрон билан Бухоро хонлиги ўртасидаги сиёсий муносабатларни ўрганишда муҳим манбалардан бири ҳисобланади. Асардан айрим парчалар Б.Дорн (матни) ва В.В.Вельяминов-Зернов томонидан матни ва қисқартирилган русча таржимаси нашр этилган. Китоб матни яна икки марта Теҳронда 1896 йили тошбосма ва 1956 йили босмаси чоп этилган. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling