Таҳририят кенгаши раиси
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
Maqolalar 2022 2 soni (4)
- Bu sahifa navigatsiya:
- БҲХС 38 нинг мақсади: БҲМС 7 нинг мақсади
фарқи
Жами актив- ларга нисба- тан улуши фарқи узоқ муддатли активларга нисбатан, % жами актив- ларга нисба- тан, % узоқ муддатли актив- ларга нисбатан, % жами актив- ларга нисба- тан, % 1. "Maxam - Chirchiq" 0,03 0,01 0,008 0,003 -0,022 -0,011 2. "O'zbekiston metallurgiya kombinati" 0,12 0,04 0,10 0,03 -0,02 -0,01 3. "O`zbekiston temir yo`llari" 0,009 0,006 0,009 0,006 0 0 4. "Navoiyazot" 0,001 0,001 0,001 0,01 0 0,009 5. "O'zkimyosanoat" 0,004 0,004 0,004 0,004 0 0 6. "Olmaliq kon- metallurgiya kombinati" 0,22 0,14 0,16 0,12 -0,06 -0,02 7. "O'zdonmahsulot" 0,08 0,01 0,08 0,01 0 0 8. "UzAuto Motors" 4,32 0,95 2,15 0,46 -2,17 -0,49 9. "O'ztransgaz" 0,019 0,0002 0,001 0,002 -0,018 0 10 "Kvarts" 0,046 0,019 0,04 0,009 -0,006 -0,01 Номоддий активлар корхона узоқ муддатли маблағлари таркибида энг кам ликвид хусусиятига эгадир (ёки умуман ликвид бўлмаслиги хам мумкин). Бошқа бир жиҳатдан номоддий активлар энг кўп даромад келтирувчи актив сифатида намоён бўлади. 2 Акциядорлик жамиятларининг молиявий ҳолати тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари. 2022 йил 1 январь ҳолатига. https://openinfo.uz/ru/ Номоддий активлар ҳисобини юритишда қўлланилаётган молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти (БҲҲС 38) ҳамда бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС 7 ) ўртасида ўзаро боғлиқлик ва фарқли жиҳатлари мавжуд: БҲХС 38 нинг мақсади: БҲМС 7 нинг мақсади: номоддий активлар учун бухгалтерия ҳисобининг ёндашувини белгилаб олишга қаратилади корхоналарга тегишли бўлган номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттиришни услубиётини белгилаш www.soliqvahayot.uz II СОН. 2022 71 Шунингдек, халқаро стандарт хўжалик субъектидан номоддий активни фақатгина белгиланган мезонларга жавоб берганида тан олишни талаб этади ҳамда номоддий активларнинг баланс қийматини қандай баҳолашни белгилайди ва номоддий активлар тўғрисида муайян маълумотлар очиб берилишини талаб этади. Ҳар икки стандартнинг мақсади деярли бир бирига яқин бўлиб, бухгалтерия ҳисобида ёндашув ёки услубиётини белгилаш асосида номоддий активлар ҳақида тўлиқ маълумотларни шакллантиришга қаратилади. 7-сон БҲМСнинг БҲХС 38 дан асосий фарқи номоддий активларни тан олишдан бошлаб уларни балансдан чиқарилгунга қадар бўлган жараёнлар тўлиқ қамраб олинганлигидир. Cтандартларнинг муҳим жиҳатларидан бири бу стандарт қоидалари қайси ҳолатларда қўлланишидир, яъни амал қилиш соҳаси ёки фаолият доирасида қайси стандартларни қамраб олишидир. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, миллий стандарт (БҲМС 7)да келтирилган таъриф ва атамаларда ҳаққоний қиймат, номонетар актив, тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш каби атамалардан фойдаланилмайди (бу атамалар учун алоҳида 11-сонли БҲМС қоидалари амал қилади). Фикримизча, БҲМС 7 билан БҲМС 11 ни консолидация қилиб бирлаштириш мақсадга мувофиқ. Бу эса ягона бўлган номоддий активлар ҳақидаги стандартни такомиллашувига ва уни халқаро стандарт қоидаларига мувофиқлашувини таъминлайди. Номоддий активларни тaн oлиниши вa aкc этирилиши бўйичa хaлқaрo cтaндaрт қoидaлaрининг ўзaрo тaққocлaмa мaълумoтлaри қуйида келтириб ўтилади. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling