Таҳририят кенгаши раиси


-расм. Экологик харажатларнинг моҳиятига кўра таснифланиши


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/91
Sana20.12.2022
Hajmi1.46 Mb.
#1036604
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   91
Bog'liq
Maqolalar 2022 2 soni (4)

1-расм. Экологик харажатларнинг моҳиятига кўра таснифланиши
1
 
Ҳозирги кунда экология соҳасидаги бухгалтерия фаолиятини тартибга солувчи 
меъёрий ҳужжатлар мавжуд эмас, улар атроф табиий муҳит фаолияти билан боғлиқ 
бўлган бизнес жараёнларининг молиявий ҳисоботида батафсил акс эттиришни талаб 
қилади. Бундан ташқари тартибсизликни ва ҳатто атроф-муҳит учун сарфланадиган 
харажатларни етарли даражада ҳисобга олмаётганлигини келтириб ўтишимиз жоиз. 
Деярли ҳар қандай корхона атроф-муҳитга маълум даражада зарар етказади, шунинг учун 
улар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари учун харажатларини алоҳида қайд 
1
Расм муаллиф ишланмаси. 
Жисмоний шахсларга 
харажатлар 
Экологик харажатлар 
Ҳимоя объектлари бўйича 
Атмосфера 
ҳавосини 
ҳимоя қилиш 
харажатлари 
Ер ресурс-
ларини 
сақлаш 
харажатлари 
Табий 
бойликларни 
ҳимоя қилиш 
харажатлари 
Сув ресурсини 
сақлаш 
харажатлари 
Бошқа 
экологик 
харажатлар 
Инвестиция йўналишлари бўйича 
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирларини 
амалга ошириш (капитал) харажатлар 
Фойдаланиш ва экологик объектларни 
сақлаш (жорий) харажатлар 
Амалга ошириш вақти бўйича 
Бир марталик 
Даврий 
Доимий 
Экологик харажатларнинг моҳиятига кўра 
Ресурсларни тежаш 
харажатлари 
Минтақавий харажатлар 
Корхоналарнинг экологик 
харажатлар 
Жамоат ташкилотларининг 
харажатлари 
Халқаро экологик 
жамғармаларга харажатлар 


www.soliqvahayot.uz
II СОН. 2022 
61 
этишлари, экологик харажатлар тўғрисида маълумот тўплашлари ва уларнинг нархига 
ҳамда унинг натижасида корхона фойдасига таъсирини акс эттиришлари шарт. Саноат 
ишлаб чиқариш корхоналарида экологик ҳисоб тизимида қайтариб бўлмайдиган 
чиқиндилар баҳоланмайди. Аммо қайтариб бўлмайдиган чиқиндиларнинг бир қисми 
бўлган ва экология ифлосланишининг ташувчиси бўлган заҳарли чиқиндилар атроф-муҳит 
учун тўловларни амалга оширишни талаб қилади, баъзи ҳолларда эса махсус жазо 
чораларини кўради. Заҳарли чиқиндилар ҳар-хил даражадаги экологик хавф билан 
тавсифланади. 
Шундай қилиб, бухгалтерия ҳисоби, таҳлил ва аудит мақсадларида атроф табиий 
муҳитни бошқариш тизимини соддалаштириш учун экологик харажатларни таснифлаш 
мақсадга мувофиқдир. Экологик харажатларнинг моҳиятига кўра таснифланишини 1-
расмда келтириб ўтилган.
Бугунги кунда бутун дунё мамлакатларида экологик харажатларнинг сезиларли 
даражада ўсишини кузатиш мумкин. Ҳозирги вақтда уларнинг умумий қиймати ўнлаб ва 
юзлаб миллиард долларни ташкил этади. Ушбу харажатлар атроф-муҳитни 
ифлослантирувчи хўжалик субъектлари томонидан қопланади. Бизнинг фикримизча, 
хўжалик субъектларида экологик харажатлар ҳисобини юритишдан манфаатдор хўжалик 
субъектларининг эҳтиёжларини қондиришда фойдаланилади. Табиий ресурслардан 
фойдаланишни оптималлаштириш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўламини 
кенгайтиришда ва инвестицияларни жалб қилишда экологик харажатлар алоҳида ўрин 
эгаллайди. 
Саноат ишлаб чиқариш корхоналарининг жами харажатларида экологик харажатлар 
тўғрисидаги тегишли ахборот тизимнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади. Экологик 
харажатлар ҳисоби бухгалтерия ҳисоби билан узвий боғлиқликни таъминлаган ҳолда 
юритилади. Бунда экологик харажатлар ҳисобини оптималлаштириш, экологик хавфнинг 
салбий таъсирини камайтириш, хўжалик субъектларида бошқарув қарорларини қабул 
қилишда алоҳида аҳамият касб этади. Экологик харажатлар тўғрисидаги маълумотларга 
эга бўлиш уларни таҳлил қилиш имконини беради. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling