7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги №140-сонли Қарори қачон қабул қилинган?
*а) 2017 йил 15 март
б) 2017 йил 6 апрель
с) 2008 йил 21 декабрь
д) 2016 йил 7 апрель
8. Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг мақсади –
*а) таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш Миллий тизимини яратиш
б) таълим тизимини ислоҳ қилиш, давлат ва нодавлат таълим муассасалари ҳамда таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида рақобат муҳитини шакллантириш негизида таълим тизимини ягона ўқув-илмий-ишлаб чиқариш мажмуи сифатида изчил ривожлантиришни таъминлаш.
с) кадрлар тайёрлаш тизими муассасаларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, педагогик фаолиятнинг нуфузи ва ижтимоий мақомини кўтариш.
д) таълим олувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг ва маърифий ишларнинг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
9. Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни қачон қабул қилинди ва у неча боб ва моддадан иборат?
*а) 2017 йил 3 январь, 6 та боб, 34 та модда
б) 2016 йил 24 ноябрь, 6 та боб, 33 та модда
с) 2017 йил 13 декабрь, 6 та боб, 32 та модда
д) 2016 йил 3 январь, 6 та боб, 34 та мода
10. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликка берилган таърифни аниқланг7
*а) коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган қилмиш;
б) шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;
с) шахсий (бевосита ёки билвосит*а) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятлари лозим даражада бажаришга таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келиши мумкин бўлган вазият.
д) барча жавоблар тўғри
11. “Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3289-сон қарорига асосан...
*а) Нукус давлат педагогика институти, Навоий давлат педагогика институти, Жиззах давлат педагогика институти, Қўқон давлат педагогика институти ва Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфига берилди.
б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш худудий марказлари тегишли ҳудуддаги олий таълим муассасалари тасарруфига бериш ҳамда улар негизида Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари ташкил этилди.
с) Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти ва Республика илмий-педагогика кутубхонасини Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети тасарруфига берилмади.
д) А,Б,С
12. Буюк давлат арбоби ва саркарда Соҳибқирон Амир Темурнинг Ватанга садоқат, эл-юртни ардоқлаш, мардлик, фидойилик ва адолатпарварлик каби юксак фазилатлари ёш авлод учун ўрнак бўлиб хизмат қилишини инобатга олган ҳолда, республиканинг барча ҳарбий академик лицейларига “Темурбеклар мактаби” номини берилишига қайси норматив- ҳуқуқий хужжат асос бўлди?
*а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, №ПФ-5106, 5 июль 2017 йил
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.09.2017 № ПҚ-3274 сонли Қарори
с) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги №140-сонли Қарори.
д) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 4947-сон Фармони.
13. Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ўқиш, меҳнат ва жамоат ишларида ҳар томонлама фаол иштирок этаётган ёшларни тақдирлаш мақсадида республикамизда 2017 йил қандай медаль тасис этилди?
*а) “Келажак бунёдкори” медали таъсис этилди
б) “Мард ўғлонлар” медали таъсис этилди
с) “Темурий ўғлон” медали таъсис этилди
д) “Юрт бунёдкори” медали таъсис этилди
14. 1998-1999 ўқув йили (1 сентябрь)дан бошлаб ўрта умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлашнинг пулли шакли қачондан бошлаб жорий этилиши белгилаб қўйилди.
*а)Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Узлуксиз таълим тизимини дарсликлар ва ўқув адабиётлари билан таъминлашни такомиллаштириш тўғрисида”ги 05.01.1998 йилдаги № 4 сонли Қарори
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сон қарори.
с) 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сон қарори
д) “Таълим тўғpисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
Do'stlaringiz bilan baham: |