78
3.
3.
Шартли тасвирий кўрсатмалилик. Схемалар,
чизмалар, хариталар, таблица, диаграммалар, образли
кўргазмалиликка қараганда бошқача аҳамият касб этади.
Бунинг роли ўзаро боғлиқлик, бири-иккинчисини тақозо
этиши, муносабатларни кўрсатишдан иборат. Масалан,
ички ёниш двигатели моделини кўрсатиш ўқувчиларда
шу жараён тўғрисида конкрет тушунча ҳосил қилишга
имкон берса, унинг схемасини кўрсатиш шу жараённинг
содир
бўлишида
ўзаро
боғлиқлик,
айрим
элементларнинг ўзаро ҳаракати, тузилиш принципи,
ҳаракат жараёни тўғрисидаги тасаввурини бойитади.
4.
4.
Динамик кўрсатмалилик қўшимча жараённи,
ҳодиса ва воқеаларни ҳаракатда, ривожланишда
кўрсатиши зарур. Масалан, у ёки бу жараён содир
бўлишининг бошланишини, айрим босқич ва ҳолатда
ўзгаришлар бўлишини кузатиш учун. Бунинг учун барча
аудиовизуал
воситаларни
(кино,
телевидение,
видеомагнитафон) ишга солиш керак.
Кўргазмалилик принципини амалга оширишда ўқувчилар
тажрибаларига,
ўтмиш
хотира,
таассуротларига
таяниш
муҳимдир. Шу жиҳатдан олиб қаралганда, ҳар бир дарсда
ўқитувчи ўқувчиларнинг
тажрибалари, қарашларига суяниши
муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: