Тақризчилар: доцентлар Н


Мазмун мураккаблиги ўқувчиларнинг шу ёшдаги реал ўқув


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

 
Мазмун мураккаблиги ўқувчиларнинг шу ёшдаги реал ўқув 
имкониятларига мос келиши. 
 
Ушбу 
предметни 
ўрганиш 
учун 
воқеага 
нисбатан 
мазмуннинг тўғри келиши. 
 
Барча 
таълим 
турларида 
мазмуннинг 
халқаро 
тажрибаларни ҳисобга олиб белгиланиши. 
 
Таълим мазмунини мавжуд ўқув-услубий ва моддий 
базани ҳисобга олиб белгилаш. 
 
Фан-техника, маданият соҳасида эришилган ютуқлар, 
олинган натижалар. 
 
Фан ва ишлаб чиқаришда янги йўналишларнинг юзага 
келиши. 
 
Кишилар психологиясининг ижтимоий муҳитдан келиб 
чиқиб ўзгариши. 
10.
Фандаги интеграцион жараёнларни ҳисобга олиш. 
11.
Давлат ва ҳуқуқий эҳтиёждан келиб чиқиш. 
Шунга кўра, ҳозирги замон фани тараққиёти даражасида, 
биринчи навбатда, унинг назарий асоси, умумлашган тушунча ва 
категорияларнинг ўзлаштирилиши ҳисобга олиниши зарур. 
III. 
Ўқув режаси. Ўқув соати сеткаси 
 
Юқорида баён этилган наэарий йўналишдан келиб чиқиб, 
таълим мазмуни ўқув режаси, ўқув дастурлари, дарслик ва 
ўқув қўлланмаларида ўз ифодасини топади. 
Ўқув режаси - мазкур ўқув муассасасини ўз таркибига олган 
вазирлик томонидан тасдиқланган ҳужжат ҳисобланади, уни 
ўзгартириш, бажармаслик мумкин эмас. Унда ўқув предметлари 
таркиби, уларнинг ўқув йиллари, курслар ёки синфлар бўйича 
ҳафталик соатлар тақсимоти бор. Ушбу ўқув ҳужжатида табиий-
математик, ижтимоий-гуманитар ва бошқа фанлар мазкур ўқув 
юрти ёки таълим муассасаси характерига, умумий ва касбий 
йўналишлар хусусиятларига боғлиқ ҳолда тақсимланади. 
У ёки бу таълим муассасаси, шунингдек, маълум 
мутахассислик йўналишида ишлайдиган ўқув юртлари ўқув 
режасига киритилган предметлар шу мутахассисликни эгаллаш 
учун зарурий, меъёрий даражада умумий ва касбий йўналиш учун 
керак бўлган ўқув соатлари ҳажмини белгилайди. 
Шунингдек, бўлғуси мутахассиснинг маънавий-маърифий 
тайёргарлигини давр талабидан келиб чиққан ҳолда кучайтириш 
учун вазирлик кўрсатмасига биноан қўшимча предметлар, уларга 


86 
яраша ўқув соатлари ҳам киритилиши мумкин. 
Ўқув режасида яна ҳар бири бўйича ЖН (жорий назорат), ОН 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling