д) олий таълимдан кейинги таълим
Олий ўқув юртидан кейинги таълим жамиятнинг юқори
малакали
илмий
ва
илмий-педагогик
кадрларга
бўлган
эҳтиёжларини қондиришга қаратилгандир. Олий ўқув юртидан
кейинги таълимни олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот
муассасаларида
(аспирантура,
адюнктура,
докторантура,
мустақил тадқиқотчилик) олиш мумкин.
Илмий ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш, илмий
даражалар, унвонлар бериш тартиби қонун ҳужжатларида
белгиланган.
II. Таълим мазмунини белгилаш мезонларни ва унинг ўзига
хос кўринишлари
Мактабгача, ўрта умумий, ўрта махсус ва касб-ҳунар, ҳамда
олий таълим мазмунини шакллантириш, ДТС асосида белгилаш
учун қуйидагилар назарда тутилиши керак:
Жамият ва давлат буюртмасига мос келиши, яъни
баркамол авлодни тарбиялаш мақсадига мувофиқ
бўлиши керак.
Таълим мазмунига кирган материалнинг юксак илмий ва
амалий даражаси таъминланиши зарур.
Ўқитиш жараёнининг реал имкониятларини ҳисобга олиш
зарур (таълим қонуниятлари, принциплари, метод ва
ташкил этиш формалари, ўқувчиларнинг умумий ақлий,
жисмоний ривожланиши, мактаб ўқув-услубий ва
моддий-техник имкониятлари).
Мактабда ўрганиладиган барча ўқув материаллари нуқтаи
назаридан таълим мазмунини конструкциялаш ва татбиқ
этишда ижтимоий адолатни таъминлаш.
Фанлар асосининг мазмунини белгилаш учун педагогикада
қуйидаги мезонлар тизими ишлаб чиқилган:
Баркамол авлодни тарбиялаш вазифаларининг таълим
мазмунида яхлит ифодаланиши.
Асосий фанларга киритилган мазмуннинг илмий ва амалий
жиҳатдан юқори даражада бўлиши.
85
Do'stlaringiz bilan baham: |