Тақризчилар: доцентлар Н
Download 1.92 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogika nazariyasi va tarixi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қайтариш ва мустаҳкамлаш ўқитишнинг шакл ва методларига турлича, доимо янгича ёндашишни талаб этади. VI.
1.
2. Эслаб қолинадиган материални олдинги ўтилган материаллар билан боғлаш, мавжуд тасаввурларга таяниш. 2. 3. Қайтариш жараёнида ўқувчилар фикрини доимо фаоллаштириб туриш, қиёслаш, таққослаш учун саволлар қўйиш, материалларни таҳлил этиш, умумлаштиришни таклиф этиш. 3. 4. Бир хил саволлар, такрорлаш усули фикрлашда шаблонга олиб келади. 4. 5. Материалларни янгича группалаш янгича боғланишларни тушунишга, билимлар тизимини янада аниқроқ билишга ёрдам беради. 5. 6. Мустаҳкамлаш учун асосий, энг муҳим ғояларни, масалани, муаммоларни ажратиш қайтарилаётган материалларнинг энг зарурини ажратишда ўқувчиларга ёрдам беради. 6. 7. Қайтариш ва мустаҳкамлаш ўқитишнинг шакл ва методларига турлича, доимо янгича ёндашишни талаб этади. VI. Назарияни амалиёт билан боғлаш принципи Ўтмишда шундай педагогик оқимлар бўлганки, улар, бир томондан, болаларни дунёнинг ёмон, ҳалокатли таъсиридан ҳимоя қилиш, қутқариш мақсадида уларни ҳаётдан, кундалик турмушдан узоқроқ олиб юришни тавсия этса, иккинчи бир оқим эса, болаларни турмуш қийинчиликларига тайёрлаш, уларни 80 енгишга ўргатиш болани фаол турмуш фаолиятига тайёрлаш учун зарур, деб ҳисоблаганлар. Бу, бир томондан, болани турмушдан узиш билан ҳаётга ўргатиш, иккинчи томондан эса бола ҳаётини бахтсиз тасодифлар дунёсига ташлаб қўйиш. Болани ижтимоий, иқтисодий, маънавий муносабатлар, сиёсий, ахлоқий, руҳий турмуш тарзи билан ҳар томонлама таништириш уларни фаол, онгли турмушга тайёрлаш жиҳатидан муҳимдир. Ҳаёт ҳар қандай ҳаракатларни англаб етиш, ишонч ҳосил қилиш, синаш, ирода ва характерларни чиниқтириш мактаби ҳисобланади. Ҳар бир предмет-фанни ўрганиш маълум даражада ижтимоий ишлаб чиқариш амалиётини янада такомиллаштиришга сабаб бўладиган илмий билимларни ривожлантиришга туртки беришини ўқувчи англаб етишига эришиш керак. Янги муаммолар ечими эса янги ишлаб чиқариш технологияларини яратиш, долзарб ижтимоий-сиёсий, маънавий масалаларни ҳал этиш манбаи бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун ўқувчиларни ишлаб чиқариш, турли саноат корхоналарига, маиший муассасаларга экскурсияга олиб бориш, турли фан, жамоат арбоблари билан учрашувлар ташкил этиш алоҳида аҳамиятга эга. Шунингдек, бу ўринда, турли кўрсатув, эшиттиришлар, оммавий ахборот воситаларининг ролини ҳам инкор этмаслик зарур. Download 1.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling