75
II
. Илмийлик, системалилик ва изчиллик принциплари
Ўқитишдаги илмийлик принципи
илмий билимларни ишлаб
чиқаришда, бошқарувда, турмуш ва маданий соҳада қўллаш
кенгайиб бораётган ҳозирги вақтда алоҳида аҳамият касб
этмоқда.
Фанда генерализация ёки йириклаштириш жараёни кечяпти.
Масалан, материалларни далилларгагина таяниб тушунтириш
назарий асосларга суяниб тушунтиришга қараганда
кераксиз
бўлиб қоляпти.
Бунинг устига, болалар билиш қобилиятларининг ортиб
бориши нафақат назарий билимлар
ролининг ортишига сабаб
бўляпти, балки бундай материалларни бериш болалар ёшларини
орқага суриш, яъни катта ёшдан, ўрта ёшга, ундан кичик ёшдаги
болаларга қараб суришни тақозо этяпти.
Илмийлик
принципи
асосида
бошланғич
синфларда
таълимнинг
назарий
жиҳатдан
кучайтирилишига
эътибор
қаратилмоқда. Шунга кўра, болаларнинг мустақиллиги ортиб
бормоқда, ўқувчиларнинг мустақил фикрлашини қўзғатадиган ва
фаоллаштирадиган ўқитиш методлари ва
усуллари тизимини
қўллаш талаб этилмоқда.
Илмийлик принципи ўрта мактабларда ўқитилаётган барча
фанларнинг тузилиши ва мазмунини қайта кўриб чиқишни
талаб
қиляпти. Таълим мазмунидаги етакчи фикрларни, шу ёшдаги
ўқувчилар тушуна оладиган ғояларни аниқлаш,
уларни илгари
суришни тақозо этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: