98
Ташкил этиш шаклларида таълимнинг мақсади,
мазмуни ва
методлари ўзаро бирликда иштирок этади.
Мактабда
таълимни
ташкил
этиш
тарихига
назар
ташлайдиган бўлсак, ўқитишнинг турлича тизимига амал қилиб
келишини ва бу ўринда, у ёки бу шаклга алоҳида эътибор
берилганини кўрамиз.
Масалан, ўрта асрларда - индивидуал-гуруҳ тизими.
Англияда, ўқитишнинг белл-ланкастер тизими. Таълим
олувчиларнинг қобилиятларига кўра дифференциал ўқитиш: XX
асрнинг 20-йилларида мавжуд бўлган бригада - лаборатория ва
ҳозирги мавжуд синф-дарс тизимларини кўриб ўтиш мумкин.
Агар
биз чет эл, айниқса, ривожланган мамлакатлар таълим
тизимига эътибор берсак, бу ерда кўпроқ ўқувчиларнинг
қобилиятлари, қизиқишлари, хоҳишларига кўра индивидуал
тарзда ўқитиш кенг йўлга қўйилган. Ҳатто бу ўринда, ўқувчилар
томонидан таълимнинг мақсади, мазмуни ва
воситаларини эркин
танлаш орқали таълимни ташкил этиш йўлга қўйилганининг гувоҳи
бўламиз.
АҚШ мактабларида кенг тарқалган
Трамп режасига кўра
ўқишга кетадиган вақтнинг 40 фоизи катта потокларни ўқитишга
(100-
150 одам); 20 фоизи 10-15 одамга мўлжалланган кичик
гуруҳларга ва 40 фоиз вақт мустақил ишлашга сарф қилинади. Бу
ерда фаолият марказини истедодли, қобилиятли болалар
тўғрисида ғамхўрлик, уларга яратиладиган шарт-шароитлар ҳамда
бундай болаларнинг тез, пухта билим олишлари ташкил этади.
Бу тизимнинг танқид остига олинаётган
томони шундаки,
болаларнинг системапи, илмий, изчил билим олишларига эътибор
берилмайди. У ҳолда қайси йўналиш маъқул? Илгарилаб кетиш
назариясими? Ёки ўқувчиларга қатъий вақт, муддат, тизим
асосида чегараланган билимларни сингдиришми?
Агар биз ўқувчиларни келажакда мустақил ижодий фаолиятга
тайёрлашни мақсад қилиб қўйган бўлсак, энг муҳими, ўқувчининг
мустақил билиш фаолиятини ташкил этиш, ўз-ўзини назорат, баҳо
бериш каби сифатларни, олган билимларни ижодий қўллай олиш
кўникмаларини шакллантириш ўқитиш жараёни учун бош
йўналиш,
айтиш мумкинки, бош мезон бўлиб қолишини ҳисобга
олсак, таълимни ташкил этишининг қатьий қилиб қўйилган тизими
самараси қандай бўлиши керак?
Ҳозирда таълимни ташкил этишнинг турли шакллари, таълим
мақсадлари, мазмун ва унинг натижавий томондан технологик
99
хусусиятларини ўрганиш ва ижодий қўллаш ушбу ўрганилаётган
мавзунинг бош мақсади бўлиб қолиши керак.
Юқоридаги саволларга жавоб топиб, ҳар бирини алоҳида
қараб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: