Тақризчилар: доцентлар Н


II. Дарс - таълимни йўлга қўйишнинг асосий шакли


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

II. Дарс - таълимни йўлга қўйишнинг асосий шакли 
эканлиги 
 
Таълимни 
ташкил 
этиш 
муаммоси 
таълим-тарбия 
мақсадларини самарали амалга оширишга қаратилган бўлиши 
керак. Шу мақсадда, XVII аср охирларида буюк чех педагоги 
Я.А.Коменский томонидан («Буюк дидактика» асарида) ушбу 
масала назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиб чиқилди ва 
таълимни ташкил этишнинг асосий шакли бу - синф-дарс 
системаси деб топилди. Синф-дарс системаси амалда 
ҳозиргача кўпчилик Европа ва МДҲ мамлакатларида таълимни 
ташкил этишнинг асосий шакли сифатида қўлланиб келинмоқда. 
Унга мувофиқ синф - маълум бир ёшдаги, билим 
даражаси бир хилда бўлган ўқувчилар гуруҳи. Дарс эса 
тугалланган, вақти чегараланган ва маълум ўқув-тарбия 
вазифалари ҳал этиладиган ўқув машғулотидир. Ҳар бир дарс 
жадвалга киритилган бўлиб, вақт ва ўқув материали ҳажми 
чегараланган. 
Дарс бошқа ўқув шаклларидан фарқли ўлароқ таълимни 
ташкил этишнииг доимий шакли ҳисобланиб, унда ўқувчилар 
томонидан 
билим, 
кўникма 
ва 
малакаларни 
системали 
ўзлаштириш йўлга қўйилади. 
Дарс таълимни ташкил этишнинг ихчам шакли ҳисобланиб, у 
ўзида турли-туман мазмун ва унга кўра хилма-хил метод, усуллар 
қўлланиладиган жараёнларни бирлаштирган. 
Дарс ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликдаги актив 
фаолияти йўлга қўйиладиган ва ўқувчиларнинг доимий 
гуруҳи билан ишлаб, жамоани ташкил этиш ҳамда шу орқали 
ўқувчилар тарбиясини комплекс ҳал этиш имкониятини 
берувчи машғулот тури ҳисобланади. 
Дарс 
ўқувчиларда 
билиш 
имкониятларини 
шакллантиришга, яъни фаоллик, мустақиллик, ижодкорлик 
каби сифатларни тарбиялашга имкон беради. 
Шундай 
қилиб, 
дарс 
ўқув 
жараёнининг 
барча 
компонентларини бирлаштирувчи, қувват берувчи, асосан, 
таълимнинг мақсад, мазмун ва метод бирлигини таъминловчи 


100 
машғулот кўринишидир. 
Дарсда 
ўқув 
жараёнининг 
қонуниятлари, 
қарама-
қаршиликлари ва ҳаракатлантирувчи кучлари ўз ифодасини 
топган. 
Дарснинг юқорида кўрсатилган ўзига хос афзалликлари ўз-
ўзидан ўқитиш муваффақиятини тўла таъминлаб бермайди. 
Дарснинг моҳияти ўқувчилар ижодий-мустақил билиш 
жараёнини ташкил этиш билан ҳам боғлиқ. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling