Тақризчилар: доцентлар Н


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

ташқи 
кўринишини 
ифодалайди 
(яъни 
ўқитувчи-
ўқувчиларнинг фаол муносабатларини ўрнатиш), балки, энг 
асосийси, унинг ички жараёнини, моҳият-мазмунини очиб 
берадиган бўлиши, ўқитувчи ва ўқувчилар актив фаолиятида 


102 
мустақил, ижодий билиш жараёни кечишини ҳисобга олиши 
керак. 
IV. Дарсда ўқув ишларини йўлга қўйишнинг турли 
кўринишлари 
 
Дарс жараёнида ўқитувчи ўқувчиларнинг фаол билиш 
фаолиятини 
таъминлайди, 
уларни 
мустақил 
билиш 
жараёнини ташкил этиш методикаси билан қуроллантиради 
ва бу ўринда таълимни ташкил этишнинг турли шаклларидан 
(жумладан, оммавий, гуруҳ ва индивидуал шаклларидан) 
унумли фойдаланади. Ўқитувчилар ўқув ишларини ташкил 
этиш билан бирга ўқувчилар ўртасида ўзаро тушуниш, ёрдам, 
ҳамкорлик 
ва 
синф 
жамоасини 
шакллантириш 
ва 
ривожлантириш каби сифатларни ҳам кўзда тутадилар. 
Оммавий ишлар дарсда ўқувчиларнинг ўқитувчи ва бутун 
синф билан муносабатларини ўзаро ишонч асосида йўлга қўйишга 
ёрдам беради. Булардан ташқари, таълимий-тарбиявий ва 
ривожлантирувчилик вазифаларини ҳал этишга, билишга бўлган 
ҳавас, ишончни ошириш, ўқитиш жараёнини фаоллаштирувчи 
турли метод ва усулларни қўллаш имконини беради. 
Шу билан бирга, таълимни ташкил этишнинг ушбу кўриниши 
ҳар 
бир 
ўқувчининг 
ривожланиш 
даражасини, 
билиш 
имкониятлари ва қизиқишларини, ўзига хос томонларини етарли 
даражада ҳисобга ололмайди. Ҳар бир ўқувчининг билиш 
фаолияти самарадорлигини максимал ошириш учун уларнинг 
ўзига хослигини ҳисобга олиш керак. 
Масалан, ўқитувчи дарс вақтида суҳбат методидан 
фойдаланиб, синф олдига саволларни қўйиб, уни тушунтириб
изоҳлаб бергач, синф жамоасининг фикрини ва, шу билан бирга, 
ҳар бир ўқувчининг ўзига хослигини, унинг имкониятларини ҳам 
ҳисобга олади. Оммавий ўқитиш шундай ташкил этиладики, бу 
ўринда ўқув жараёнида ҳар бир ўқувчининг у ёки бу саволга 
муносабати, 
ҳал 
этиш 
услуби, 
фикрни 
ривожлантириш 
имкониятлари ҳисобга олинади. Бу эса ўқув жараёнига 
ўзгартиришлар киритиш, метод ва мазмун коррекциясига эътибор 
бериш имконини беради. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling