104
боғлиқ.
Нафақат ҳаётий тажриба, балки махсус ўтказилган
тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ўқув жараёнида
иштирок
этувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатдаги рағбатлантирувчи
таъсир дарсда ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиради
ва дарс натижасига таъсир этади. Тадқиқотчиларнинг жумладан,
Г.И.Ҳукина (Проблема познавательного интереса в педагогике.
М.,1971 г.)нинг фикрича, ижтимоий рағбат ўқувчи шахсига бошқа
рағбатлардан кучлироқ таъсир этади. Бизнинг фикримизча, рағбат
берувчи омилни идеаллаштириш ёки бир томонлама изоҳлаш
билиш жараёнида ўқувчи
ички мотивлари, қарашларини
чегаралаб қўйишга олиб келади.
Тадқиқотлар натижаларининг
кўрсатишича, ўқувчиларнинг билиш фаоллиги ва қизиқишига
сабаб бўлувчи рағбатлар (стимуляторлар), одатда ўқув
жараёни қатнашчилари ўртасидаги муносабат билан боғлиқ
бўлиб, улар турлича кўринишга эга: ўқув фаолиятида ҳиссий
кайфият
яратиш;
ўқувчининг
педагогик
оптимизми;
ўқувчиларнинг билиш кучига ишонч; рағбатлантириш; дарсда
ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида ўзаро қўллаб-қувватлаш.
Буларнинг барчаси нафақат ўқувчиларнинг қизиқиши ва
муваффақиятида
ифодаланади, балки, ахлоқий муносабатларда
ижобий
тажриба
тўпланишига,
инсонларга
ҳурмат
ва
инсонпарварлик ҳиссини тарбиялашга ҳам ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: