Тарҳлари қўлланилади. Иншоотларнинг ҳисоблаш тарҳи деб унинг ҳақиқий


I. Геометрик белгисига кўра иншоотлар ўз навбатида учга бўлинади: 1) cтерженлардан ташкил топган иншоотлар


Download 127 Kb.
bet2/6
Sana03.02.2023
Hajmi127 Kb.
#1154071
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
mexanika oraliq javoblari

I. Геометрик белгисига кўра иншоотлар ўз навбатида учга бўлинади:
1) cтерженлардан ташкил топган иншоотлар.
Стержен деб, кўндаланг кесимининг ўлчамлари узунлигига нисбатан
анча кичик бўлган элементларга айтилади
(2.3-расм, а). Стерженлардан
ташкил топган иншоотларга балка, рама, арка, кўп оралиқли балка, фермалар
киради. Агар иншоот тўғри чизиқли стержендан ташкил топган бўлса, унга
балка дейилади (2.3-расм, б). Иншоот эгри чизиқли стержендан ташкил топган
бўлса, арка дейилади (2.3-расм, г). Бир-бирига бикр қилиб бириктирилган
стерженлардан ташкил топган иншоот рама дейилади (1.2-расм, в).
Стерженларни шарнирлар орқали бириктиришдан ҳосил қилинган иншоотлар
фермалар дейилади (2.3-расм, д). Балкаларни ўзаро шарнирлар воситасида
туташтиришдан ҳосил қилинган иншоотлар кўп оралиқли балкалар дейилади
2…Кинематик белгисига кўра иншоотлар хам учга бўлинади:
1) геометрик ўзгарувчан системалар (механизмлар)
(2.6-расм, а).
2) геометрик ўзгармас етарли боғланишга эга бўлган системалар
(статик аниқ системалар) (2.6-расм, б).
3) геометрик ўзгармас, аммо ортиқча боғланишга эга бўлган
системалар
(статик аниқмас системалар) (2.6-расм, в). III. Иншоот элементларининг ўзаро боғланишига кўра қуйидагича бўлади:
1) шарнирли боғланишли иншоотлар.
2) бикр боғланишли иншоотлар.
3) комбинацияли боғланишли иншоотлар.
Шарнирли боғланишли иншоотларга ф е р м а л а р мисол бўлса (2.3-
расм, д), бикр боғланишли иншоотларга р а м а л а р киради (2.3-расм, в). Ҳам
шарнирли, ҳам бикр боғланишли бирикмалардан
ташкил топган иншоотлар к о м б и н а ц и я л и
боғланишли иншоотлар дейилади. Бундай
иншоотларга балка ва шпренгелдан ташкил топган
ш п р е н г е л л и б а л к а мисол бўлади (2.7-
расм). шпренгель балка IV. Иншоот элементларининг жойлашишига кўра ясси ва фазовий
системаларга бўлинади.

Иншоот ва унга қўйиладиган юклар бир
текисликда бўлса, бундай иншоотлар я с с и
с и с т е м а л а р дейилади (2.3-расм, б, в, г, д ва е).
Агар иншоот элементлари турли текисликларда
жойлашган бўлса, у ф а з о в и й с и с т е м а
дейилади (2.8-расм).

V. Иншоотлар таянч реакцияларининг
йўналишига кўра ҳавонли ва ҳавонсиз системаларга бўлинади
. Вертикал
юклар таъсирида бўлган иншоотларнинг таянчларида вертикал ва горизонтал
йўналишларда реакциялар ҳосил бўлса, у ҳ а в о н л и с и с т е м а дейилади.
Масалан 2.3-расм, г даги арка ҳавонли системага киради. Агарда вертикал
юклар таъсирида бўлган иншоотларнинг таянчларида факат вертикал
йўналишларда реакциялар ҳосил бўлиб, горизонтал йўналишларда реакциялар
ҳосил булмаса, унга ҳ а в о н с и з с и с т е м а дейилади. Масалан 2.3-
расм, б даги балка, 2.3-расм, д даги ферма ва 2.3-расм, е даги кўп ораликли
балка, ҳавонсиз системаларга киради.

Download 127 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling