Тармоқ маркази директори проф. Н. Муслимов


Download 186.56 Kb.
bet17/32
Sana25.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1121203
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   32
Bog'liq
битирув иши-Химматалиев Д.

Дарс ва унинг турлари

I. Янги билимларни ўрганиш дарси. Бундай дарсларда мавзу ҳамда кўзланган мақсад айтилиб, янги ўқув материали баён этилади ва ўқувчиларни мустақил ишлаши уюштирилади, уларга топшириқлар берилади, дарснинг бу тури ўқув материалини ўзлаштириш осон ҳолларда ўтказилади.
Унинг тузилиши: 

  1. Ташкилий қисм.

  2. Янги ўқув материални баён қилиш ва мустаҳкамлаш.

  3. Уйга топшириқ бериш.

  4. Дарсни якунлаш.

II. Умумий ёки аралаш дарс. Бундай дарсларда хар хил дидактик масалалар ҳал этилади, уй топшириқларини ва ўқувчиларнинг билимларини текшириш, янги материални баён қилиш амалга оширилади. Бу махсус фанларни ўрганишда энг кўп тарқалган турдир. Аралаш дарс ўқув жараёнининг бир-бирига яқин звеноларини ўз ичига олади, бу эса ўқувчилар билимларини пухта ва онгли эгаллашини таъминлаш учун муҳимдир.
Унинг тузилиши:

  1. Ташкилий қисм.

  2. Уй топшириғини текшириш.

  3. Ўқувчилар билимини оғзаки ёки тест ёрдамида текшириш.

  4. Янги ўқув материалини баён қилиш.

  5. Янги ўқув материалини мустаҳкамлаш.

  6. Уйга топшириқ бериш.

  7. Дарсни якунлаш.

III. Билимларни мустаҳкамлаш дарси. Бундай дарсларда олдин ўрганилган материаллар юзасидан ўқувчилар билан сухбатлар ўтказилади, кинофильмлар кўрилади, билимлар эсга солинади, фактлар ва тушунчалар ўқувчиларнинг хотирасида мустаҳкамланади. Натижада билимлар анча пухталашади.
Унинг тузилиши:

  1. Ташкилий қисм.

  2. Уй топшириғини текшириш.

  3. Ўқувчилардан сўраш, ўқув материалини мустахкамлаш.

  4. Уйга топшириқ бериш.

  5. Дарсни якунлаш.

IV. Синаш-текшириш дарси. Бундай дарсларда мавзу, билим юзасидан оғзаки савол-жавоблар, тест ёрдамида, ёзма ёки график усулда текшириш ишлари ўтказилади. Улардан кўзланган мақсад ҳар бир ўқувчининг тайёргарлик даражасини асосли баҳолаш учун керакли маълумотлар олиш, яъни билимлари қанчалик онгли ва пухталигини аниқлашдан иборат.
Унинг тузилиши:

  1. Ташкилий қисм.

  2. Ўқитувчиларнинг топшириқни тушунтириши.

  3. Ўқувчиларнинг саволларига жавоб бериши.

  4. Ўқувчиларнинг топшириқларни бажариши.

  5. Бажарилган ишларни ўқитувчига топшириш.

  6. Уйга топшириқ бериш.

  7. Дарсни якунлаш.

V. Муаммоли дарс. Бундай дарслардан мақсад ўқувчилар олдига қўйилган муаммоларни еча олиш ёки еча олмаслигини аниқлашдир.

Интегратив курсларни яратиш учун турли ўқув фанларининг элементлари (билимлари, тушунчалари, методлари)ни бирлаштириш зарур. Интеграция тушунчаси мавҳум фалсафий чегарадан чиқиши биланоқ “фанлараро ўқув муаммолари” тушунчасига айланади. Бундай ҳолда ўқув фанларини ўзаро боғлиқликда (интеграция асосида) ўргатишни илмий нуқтаи назардан изоҳлаб бериш мумкин. Таълим жараёнидаги интеграцияларни тадқиқот этиш кўрсатадики, у ҳеч қачон айрим ўқув курслари доираси ва муаммолари билангина чекланиб қолмайди, бутун таълим жараёнини қамраб олади. Интеграция тўғрисидаги тасаввурлардаги муҳим камчиликлардан бири технологик ишланманинг мавжуд эмаслигидир. “Интеграция – бу бирикиш” иборасининг ўзи етарли эмас. Бу бирикишнинг қандай ва қай тарзда содир бўлишини тушунмоқ муҳимдир. Интеграция тушунчаси интеграллашган тизимда дидактик жараённи ташкил этиш методи ҳақидаги билимларни изоҳлашга хизмат қилади.


Интеграция асосида ўқитиш ҳозирги вақтда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, шунингдек олий касбий таълим сифатини ошириш мақсадида қўлланилади. Таълим мазмунини тузилмалаштиришда мажмуавийлик ва тизимлиликдан фойдаланиш, шунингдек ўқув жараёнини интегратив асосда ташкил этиш қуйидаги афзалликларга эга:
- таълимнинг интеграллашган мазмунида маълумотлар анча сиқиқ ҳолда берилади ва у тизимли фикрлаш қобилиятини шакллантиришга йўналтирилади;
- интеграллашган тушунчалар умумлаштиришнинг юқори даражадаги таъсирларининг йўналтирувчи асосини шакллантиришга имкон беради;
- интеграллашган мазмун таълим олувчиларда далилларни эркин баҳолашга ва қўйилган масалаларни ечишнинг мутлақо янги методларини излашга имкон берувчи альтернатив фикрлашни ривожлантиради;
- ўқув жараёнини интеграция асосда ташкил этиш мантиқий фикрлашни, яъни ташқи жиҳатдан турлича сифатга эга ҳодиса ва жараёнлардаги умумийликни кўриш қобилиятини шакллантиради;
- интеграллашган таълим диалектик фикрлашни ривожлантириб, мураккаблиги турли даражадаги муаммоли вазиятларни қараб ўтишга имкон беради;
- таълим жараёни таркибий қисмларининг тимсолий-руҳий интеграциясида оламни яхлит идрок қилишга, билиш ва тадқиқот фаолиятининг турли тартиб-қоидаларини қўллашга эришилади;
- турли характердаги мазмунни интеграциялаш нуқтаи назаридан ёндашувни жорий этишга имкон беради, таълим олувчиларнинг шахсий ва касбий мотивацияси даражасини оширади.
Шундай қилиб, интегратив ёндашув педагогикада назарий тадқиқотнинг умумилмий методларидан фойдаланиш истиқболларини очиб беради. Педагогикада интегратив ёндашувдан фойдаланиш сифат жиҳатдан мутлақо янги тизим – интеграл таълимий муҳитни шакллантириш имконини яратади.

Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling