Тармоқ маркази директори проф. Н. Муслимов


Бинар дарслар: таълим муассасаларида ўқитиш назарияси ва амалиёти интеграцияси


Download 186.56 Kb.
bet19/32
Sana25.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1121203
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   32
Bog'liq
битирув иши-Химматалиев Д.

3. Бинар дарслар: таълим муассасаларида ўқитиш назарияси ва амалиёти интеграцияси. Ҳозирги замон педагогларининг касбий тайёргарлигини ўрганиш натижалари ўқитишнинг анъанавий моделига ўзгартиришлар кириш зарурлигини кўрсатди. Чунки ўқитишнинг анъанавий модели асосида талабаларда ўзаро боғлиқ билимлар тизимини шакллантириш анча мушкул иш. Мазкур муаммо ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун кўпроқ долзарблик касб этмоқда. У касбий фаолиятнинг интегратив хусусияти билан узвий боғлиқ.
Назария ва амалиёт интеграциясини ўқитишнинг янги модели сифатида қараш мумкин. Чунки берилаётган билим, ўзлаштирилаётган зарурий кўникма ва малакалар хилма-хил ва уларнинг ҳажми доимий равишда ортиб бормоқда. Шунингдек, мутахассисларнинг фикрлаш тарзи ва касбий фаолияти усули ўзгармоқда.
Бизнинг талқинимизда, интеграция ўқитиш технологияси, метод ва шаклларининг интеграцияланиши сифатида қаралмоқда. Шу боис, ўқув фаолиятининг хилма-хил усулларини итеграциялаш, тўғри бириктириш муҳим ҳисобланади. Ўқитишдаги муаввафақият ва демак, натижа ҳам худди ана шунга боғлиқ бўлади.
Ўз моҳиятига кўра, назария ва амалиёт интеграцияси уч даражадаги мақсадларга эга. Биринчи даражадаги мақсадлар ўқитиш мазмунини, унинг тузилиши ва таълим жараёнини ташкил этишни такомиллаштириш ҳисобланади. Бу мақсадларга интеграция тадбирларини бевосита амалга ошириш орқали эришилади. Иккинчи даражадаги мақсад - таълим олувчиларни когнитив, интеллектуал-креатив, ахлоқий-этик соҳаларда ривожлантириш, шахсда касбий аҳамиятга эга сифатларни шакллантириш. Учинчи даражадаги мақсад – талабаларни профессинал ва шахс сифатида шакллантириш.
Бўлажак мутахассисларда яхлит интегратив касбий билимлар, кўникма ва малакалар, шунингдек, касбий аҳамиятга эга шахсий сифатларни шакллантириш учун тайёргарлик мазмунини лойиҳалаш интегратив ёндашув асосида фанлараро боғлиқлик тамойилидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Бунда умумкасбий, махсус фанлар ҳамда ўқув ва ишлаб чиқариш амалиёти интегарциясига эътибор қаратилади. Ўқитиш объекти, предмети, мақсади ва мазмуни ўхшаш бўлади.
Таълим муассасалариданазария ва амалиёт интеграциясини жорий этиш шаклларидан бири бинар машғулотдир. У икки педагог ёки махсус фан ўқитувчиси ва ишлаб чиқариш талими устасининг ўзаро таъсирига асосланади.
Бинар машғулоти вақтида ўқув материалини қабул қилиш жадал кечади, кузатиш муҳим ҳисобланади, эмоционал хотира фаолашади, тасаввур жараёни тезлашади. Бинар машғулоти талабаларда назарий билимлардан турли вариантларда, ностандарт ишлаб чиқаш вазиятларида, тез тўғри қарор қабул қилиш талаб этилаиган шароитларда фойдалана олиш кўникмасини шакллантиради.
Бинар машғулотида назарий билимларнинг фойдали меҳнат билан ўзаро боғлиқлиги, политехник йўналганлиги касбий билим, кўникма ва малакалар ҳажмини ошириш йўли била эмас, балки политехник фикрлашни шакллантииш воситасида таъминланади. Бунда ахборот олиш амалий аҳамиятга эга бўлади.
Бинар машғулотида ўқитишнинг кўплаб тамойиллари жорий этилади. Уларнинг энг устуворлари қуйидагилар ҳисобланади:
-касбий йўналганлик;
-политехник, яъни талабаларни олган билимларини ўзларининг ишлаб чиқариш фаолиятида қўллашга йўналтириш;
-назария билан амалиётнинг ўзаро боғлиқлиги;
-эмпирик билимнинг назаий билимлар билан бирлиги.
Бинар машғулоти ўз моҳиятига кўра, лойиҳа шаклларидан бири ҳисобланади ва қуйидаги функцияларни жорий этади:
-мотивацияни ошириш воситаси бўлиб хизмат қилади, яъни билимларни амалий қўллаш учун шарт-шароит яратади;
-талабаларда мустақил билим олиш малакасини ривожлантиради;
-конгвергент тафаккурни шаклантиради;
-талабаларда ихтирочилик ва таҳлил қилиш қобилиятини ривожлантиради;
-катта тарбиявий имкониятга эга.
Шуни қайд этиш лозимки, лойиҳавий ёндашув тадбирларни ташкил этиш ва уларни ўтказиш қоидаларини аниқлашга, дастурни режалаштириш ва амалда жорий этиш, натижаларни баҳолашга имкон беради.
Бунда бинар машғулотидаги асосий педагогик ғоя айнан таълим муҳитини ташкил этиш билан узвий боғлиқ бўлади: талабаларда мақсад қўйишга қизиқиш ўйғотиш; муаммолар, масалалар, натижаларни ажратиш ва расмийлаштириш, коммуникацияни йўлга қўйиш ва ҳоказо. Шубҳасиз, бинар машғулоти тузилмасида янги билимларнинг асосий манбаи махсус фан ўқитувчилари ва ишлаб таълими устаси ҳисобланади. Талабаларнинг ўзларини ҳам бундай билимлар манбаидан бири сифатида қараш мумкин. Коммуникация муҳити турли тажрибалар турли ёндашув ва тасаввурлар билан тўлдирилади.
Баён этилганларга асосланиб, таъкидлаш мумкинки, бинар машғулот – бу ўқитишнинг ноанъанавий шакли. У ахборот техноогиялари ва ўқитишнинг амалий методларидан фойдаланишга асосланган. Унинг тузилишида ўқитувчи, ишлаб чиқариш таълими устаси ва талабалар шахси, уларнинг бир-бирларига ўзаро таъсири, ўзаро боғлиқ ўқитиш ва ўқиш фаолияти узвий бирлашади..
Бизнинг фикримизча, бинар машғулотини тўрт босқичга ажратиш мумкин: мавзуни фаоллаштириш, билим ва кўникма тушунчаларини шакллантириш, кўникма ва малакаларни шакллантириш, якунлаш.
1-босқич. Мавзуни фаолаштириш.
Йўналиш олиш босқичи. Унинг вазифаси: талабаларни янги ўқув материалини ўзлаштиршга тайёрлаш. У ўтилган мавзуларни такрорлаш ёки мавжуд билимларни; диққат-этиборни фаолаштиришдан бошланади.
Бунинг учун ўқитувчи талабаларга бир неча саволлар беради:

  1. Йўналтирувчи саволар:

«Айни мавзу бўйича сиз нимаарни биласиз? Айтинг…., баён этинг…»;
«Сизнингча, бу билимлар келгусидаги касбий фаолиятингизда керак бўладими?»

  1. «Очиқ» саволлар берилади (тестлар доскага ёзилади экранга чиқарилади) ва мулоҳаза юритиш талаб этилади (жуфтликка бўлиниб фикр алмашинилади;

  2. Мавзунинг муҳим йўналишларини ифода этувчи ва аниқ («Ҳа» ва «Йўқ», «Тўғри» ва «Нотўғри») жавобни талаб этувчи саволлар.

Янги ўқув материалини ўзлаштиришга ўтишдан олдин ўқув машғулот мақсди баён этилади, ўқув натижалари аниқланади, ўқув машғулотини ўтказиш мазмуни ва шакллари умумий тавсифланади.
2-босқич. Янги билимларни шакллантириш (машғулотнинг ахборот қисми)
Янги ўқув материални тақдим этиш шакллари: маъруза, слайдлар тақдимоти, ўқув материалини мустақил ўқиш, гуруҳ бўлиб ишлаш (ҳамкорликда ўқитиш).
Қайтар алоқа. Қайтар алоқанинг энг яхши усулларидан бири – бу талабалардан асосий тушунчаларнинг таърифларини такрорлашни, маърузани чуқурлаштиришни ёки ўқув машғулотида таҳлил этилган асосий ғояларнинг мазмунини баён этишни сўрашдир.
Билимларни ўзлаштириш ва тушуниш амалиётни ва билимларни янги вазиятларда қўллашни тақозо этади. Демак, айни турдаги бинар машғулотининг кейинги босқичи амалиёт ҳисобланади.
3-босқич. Амалиёт (машғулотнинг амалий қисми)
Янги билимлардан ҳамкорликда фойдаланиш. Махсус фан ўқитувчиси ва ишлаб чиқариш таълими устаси талабалар фаолиятини мақсадга эришиш сари изчил йўналтириб, бутун гуруҳ билан биргаликда янги ўқув материалидаги бирор масалани ҳал этади, ёки бўлмаса, ўтилган мавзур бўйича талабалар томонидан билдирилган мулоҳазаларни таҳлил этишни ташкил этади.
Янги билимлардан мустақил фойдаланиш. Бинар машғулотида иштирок этганлар ўқув топшириғини мустақил бажарадилар. Бунда улар ўзлаштирилган янги билимлардан фойдаланади.
Ишлаб чиқариш таълими устаси заруратга қараб, талабаларга топшириқларни бажариш жараёнидв ёрдам беради ва уларнинг топшириқларни қандай бажараётганини назорат қилади, лозим бўлса, топшириқларни бажариш қоидаларни яна қайтадан тушунтиради.
4-босқич. Якунлаш. Хулоса.
Бу бинар ўқув машғулотининг энг сўнгги таркибий қисми. Ушбу босқични якунлаш орқали талабаларнинг бирор мантиқий хулосага чиқаришига эришилади. Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими устаси эса, ўқув машғулоти мақсадига қай даражада эришилганлигини текшириб кўради.
Шундай қилиб, дарснинг бинар технологияси махсус фанлар бўйича назарий машғулотларни ўқув устахоналарида ўтказиш, кўникма малакаларни шакллантиришни илмий асосланган ишлаб чиқариш даражасида амалга ошириш имконини беради. Бунда юзага келган муаммоларга ягона нуқтаи назардан ёндашилади. Ўқув ишлаб чиқариш фаолияти жараёнида талабаларга қўйиладиган талаблар бирлигига эришилади. Бошқача айтганда, махсус фан ўқитувчиси ва ишлаб чиқариш таълими устаси аниқ масалани ечиш бўйича ягона бир фикрга келадилар.

Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling