Таълимни технологиялаштириш – бу ўқитиш жараёнига технологик ёндашиш асосида таълим мақсадларига эришишнинг энг мақбул йўллари ва самарали воситаларни тадқиқ қилувчи ва қонуниятларни очиб берувчи педагогик йўналишдир.
Гуруҳли- кичик гуруҳларда ҳамкорликда бир топшириқни бажариш.
Якка тартибли (индивидуал) - ўқув топшириғини якка ўзи бажариши.
Назорат – доимий текшириш ёки назорат мақсадидаги текширув. Таълим олувчиларни билим, кўникма, малакаларини (БМК) аниқлаш,ўлчаш ва баҳолашни англатади.
Мақсадни белгилаш-дидактик вазифаларни аниқлаш, ўқув натижаларини шакллантириш. Бу педагогик фаолиятниасосийомили бўлиб, таълим берувчи ва таълим олувчининг биргаликдаги фаолияти ҳаракатини умумий натижага йўналтиради.
Ташхис - таълим олувчилар хусусиятларини ва мавжуд моддий - техник имкониятларни ўрганиш. Бумақсадни тўғрилаш зарурлигига ва уларга эришиш воситаларини танлашга имкон беради.
Қизиқиш – шахс ҳаракатига сабаб бўладиган фаолият йўналишининг онгли шакли.
Яхлит педагогик жараён – тарбия жараёнида ва таълим жараёнида тарбия беришнинг ўзаро сингиб кетган, яхлит ҳолга келган жараёни.
Фаолият – шахснинг моддий борлиққа, табиатга, бошқа шахсларга муносабати шакли ва уларга таъсир кўрсатишга қаратилган ҳатти-ҳаракатларининг мажмуи
2.4. Назорат топшириқлари ва мустақил
таълим юзасидан кўрсатмалар
2.4.1. Даражали тест топшириқлари
I. Ёпиқ тестлар
1. Касб таълими бўйича дарс шакллари қандай бўлиши керак?
а) якка тартибда, звено, фронтал;
б) ўқув-ишлаб чиқариш ишлари, назарий билим ва амалий кўникмаларни синаш;
в) дарс-синов, экскурсия дарслари;
г) ишлаб чиқариш амалиёти.
2. Янги билим бериш дарсида асосий ўринни нима белгилайди?
а) лаборатория;
б) янги мавзу баёни;
в) мустақил иш;
г) такрорлаш.
3. Дарснинг ташкилий қисми неча минутдан иборат?
а) 10-15 минут;
б) 20-25 минут;
в) 3-5 минут;
е) 2-6 минут.
4. Технологик харита нима?
а) педагогик билимларни амалиётда қўллаш;
б) ўтиладиган мавзуларнинг режалари;
в) ноанъанавий дарсларнинг режалари;
Do'stlaringiz bilan baham: |