Тармоқ маркази директори проф. Н. Муслимов
Download 186.56 Kb.
|
битирув иши-Химматалиев Д.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тушуниш Таҳлил Баҳолаш
- Таъриф № Атама
- Жавоб: 1 2 3
- 2.4.2. Мустақил таълим юзасидан кўрсатмалар 2.4.2.1. Мустақил таълим мавзулари
- Мустақил таълим мавзулари Берилган топшириқлар Бажариш муддати
Жавоб:
18. Б.Блум таксономияси кетма-кетлигини аниқ кўрсатинг.
Жавоб:
19. Прeдмeтли бўлимлaр чeгaрaсидa янги тaсaввурлaрни қaбул қилиш вoситaси нимa дeйилaди?
20. Келтирилган таърифни атамаси билан жуфтланг.
2.4.2. Мустақил таълим юзасидан кўрсатмалар 2.4.2.1. Мустақил таълим мавзулари
2.4.2.2. Мустақил таълим юзасидан кўрсатмалар Талабалар мустақил ишини ташкил этишда ўқитувчининг раҳбарлиги, назорати остида муайян ўқув ишларини мустақил бажариш учун зарур билим, кўникма, малакаларни шакллантириш ва ривожлантириш мақсади кўзланади. Мустақил ишини ташкил этишда ҳар бир талабанинг билим, фан асосларини пухта ўзлаштириш даражаси ва қобилияти ҳисобга олинади. Талабаларнинг мустақил ишлари қуйидаги шаклларда ташкил этилади: муайян мавзуларни ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш; берилган мавзулар бўйича реферат тайёрлаш; назарий билимларни амалиётда қўллаш; семинар машғулотларини ташкил этишга тайёргарлик кўриш; ўзлаштирилган билимларга таянган ҳолда муайян мавзулар моҳиятини ёритувчи макетлар, моделлар, ижодий ишларни яратиш, илмий мақолалар, нашр ишларида чоп этилган педагогик мазмундаги мақолалар юзасидан тақризлар ёзиш, муаллифлик дастурлари, илмий лойиҳалар, дарс ишланмалари, маънавий-маърифий ишларнинг сценарийларини тайёрлаш. Талабалар мустақил ишини назорат қилиш ўқув машғулотларини олиб борадиган ўқитувчи томонидан амалга оширилади. Талабалар учун тегишли фан бўйича мустақил иш топшириқлари масъул кафедра профессори томонидан ўқув машғулотини бевосита олиб борувчи ўқитувчи билан биргаликда тузилиб, кафедра мудири томонидан тасдиқланади. Мустақил ишни бажариш учун талабаларга ахборот манбаси сифатида дарсликлар, ўқув ва методик қўлланмалар, методик кўрсатма, тавсияномалар, маълумотлар тўплами ва банки, илмий ва оммавий даврий нашрлар, Интернет материаллари, мавзу бўйича аввал бажарилган ишлар рўйхати, алфавитли каталог кабилар тақдим этилади. “Махсус фанларни ўқитиш методикаси” фани бўйича талабаларнинг мустақил таълими шу фанни ўрганиш жараёнининг таркибий қисми бўлиб, услубий ва ахборот ресурслари билан тўла таъминланган. Талабалар аудитория машғулотларида профессор-ўқитувчиларнинг маърузасини тинглайдилар, саволларга жавоб берадилар ва топшириқларни бажарадилар. Аудиториядан ташқарида талаба дарсларга тайёрланади, адабиётларни конспект қилади, уй вазифа сифатида берилган топшириқларни бажаради. Бундан ташқари айрим мавзуларни кенгроқ ўрганиш мақсадида қўшимча адабиётларни ўқиб, реферат, мустақил иш ва тақдимотлар тайёрлайди, ҳамда мавзу юзасидан тестлар тузади ва ечишни ўрганади. Уйга вазифаларни бажариш, қўшимча дарслик ва адабиётлардан янги билимларни мустақил ўрганиш, керакли маълумотларни излаш ва уларни топиш йўлларини аниқлаш, интернет тармоқларидан фойдаланиб маълумотлар тўплаш ва илмий изланишлар олиб бориш, илмий тўгарак доирасида ёки мустақил равишда илмий манбалардан фойдаланиб, илмий мақола ва маърузалар тайёрлаш кабилар талабаларнинг дарсда олган билимларини чуқурлаштиради, усларнинг соғлом, мустақил фикрлаш ва ижодий қобилиятларини ривожлантиради. “Махсус фанларни ўқитиш методикаси” фанидан мустақил иш мажмуаси фаннинг барча мавзуларини қамраб олган ва қуйидаги 10 та мавзу кўринишида шакллантирилган. Download 186.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling