Тармоқ маркази директори проф. Н. Муслимов


Download 186.56 Kb.
bet26/32
Sana25.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1121203
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   32
Bog'liq
битирув иши-Химматалиев Д.

Методология - "метод'' ва "логия" ибораларининг бирлигида билиш фаолияти усули, воситалари ва мантикий тартиби ҳакидаги таълимот маъносини англатади.
Ўқув режалари – таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган давлат ҳужжати.
Ўқув дастурлар – ўқув фани мазмуни, уларни талабалар томонидан ўзлаштиришнинг мақсадга мувофик келувчи хусусан ташкил этиш йўллари аниқланган ҳужжат.
Дарсликлар – ўқув фани мазмуни ўқув дарстурига мувофиқ баён қилинади.
Ўқув қўлланмалар – ўқув дастури асосида услубий ва амалий тавсиялар берилади.
Таълим бериш- бу ҳамкорий фаолиятни намоён қилиб бунда касб таълим ўқитувчиси талабалар фаолиятини ташкиллаштиради, рағбатлантиради, ўзгартиради ва назорат қилади.
Анъанавий тизим-ушбу тизим асосчилари Я.О. Коменский, Г. Песталоцци, И. Гербартлар таълим беришда асосий ўринни ўқитувчи фаолиятига ажратганлар.
Дастурлаштирилган таълим бериш-бу ғоя 1950 йилларда илгари сурилган. Дастурлаштирилган таълим бериш асосини, тартибга келтирилган топшириқларни намоён қилувчи, ўргатуви дастур ташкил этади. У бутун ўқитиш жараёнини бошқаради.
Муаммоли таълим бериш - муаммони ҳал этиш ғояси ётувчи, яхлит тизим.Муаммоли ўқитиш ҳам амалий, ҳам назарий-билиш хусусиятидаги муаммоли вазиятларни ҳал этиш орқали янги билимларни эгаллашга асосланган.
Ривожлантирувчи таълим- ўқитувчининг асосий вазифаси билиш мустақиллиги ва қобилиятларини ривожлантиршга йўналтирилган, талабаларни ўқув фаолиятини ташкиллаштириш ҳисобланади.
Мазмун – инсон ривожланиши мақсадлари билин мувофиқликда танланадиган ва унга етказиб бериладиган, авлодлар ижтимоий маҳорат қисми.
Ўқитиш мазмуни (ўқитиш, маълумот олиш)- таълим жараёнида эгаллаши зарур бўлган, илмий билим, амалий кўникма ва малакалар тизими.
Метод (усул) - юнонча сўздан олинган бўлиб, “Metodos”- бирор нарсага йўл маъносини англатади
Маъруза - давомли вақт ичида катта ҳажм бўйича монологик ўқув материалини баён қилиш.
Семинар - бу таълим берувчини таълим олувчилар билан фаол суҳбатга киришишига йўналтирилган, назарий билимларни амалий фаолиятда амалга ошриш учун шароитни таъминловчи, машғулотни ўқитиш шаклидир.
«Технология» юнонча сўздан келиб чиққан бўлиб «techne» - маҳорат, санъат, малака ва «logos» - сўз, таълимот маъноларини англатади.

Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling