Тармоқ маркази директори проф. Н. Муслимов
“ПЕДАГОГИК МАҲОРАТНИНГ ЎҚИТУВЧИ ФАОЛИЯТИДАГИ ЎРНИ” МОДУЛИНИ
Download 186.56 Kb.
|
битирув иши-Химматалиев Д.
2.5. “ПЕДАГОГИК МАҲОРАТНИНГ ЎҚИТУВЧИ ФАОЛИЯТИДАГИ ЎРНИ” МОДУЛИНИ
ЎҚИТИШГА ОИД ТАҚДИМОТ ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР 1. Таълим тизимли билим олишнинг энг муҳим ва ишончли усулидир. Шу сабабли таълим жараёнининг сифатини яхшилаш ва самарадорлигини ошириш муҳим педагогик вазифа саналади. 2. Ҳар қандай дарс ўзида ўқитувчи ва талабанинг фаолияти, яъни, ўқитувчининг ўргатиш ҳамда талабанинг ўрганишга йўналтирилган фаолияти, бошқача айтганда тўғридан тўғри, бевосита ва нисбий муносабат акс этади. 3. Замонавий дарсларни ташкил этишга қўйиладиган муҳим талаблардан бири ортиқча руҳий ва жисмоний куч сарф этмай, қисқа вақт ичида юқори натижаларга эришиш ҳисобланалди. 4. Қисқа вақт орасида муайян назарий билимларни ўқувчиларга етказиб бериш асосида маълум фаолият кўникма ва малакаларни шакллантириш, фаолиятини назорат қилиш, улар томонидан эгалланган назарий ва амалий билимлар даражасини баҳолаш ўқитувчидан юксак педагогик маҳоратни, таълим жараёнига нисбатан янгича ёндашувни талаб этади. 5. Бугунги кунда ривожланган хорижий мамлакатларда дарсларнинг сифатини ошириш, самарадорлигини такомиллаштириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада бой тажриба тўпланган. Замонавий дарсларнинг самарадорлигини ошириш борасида тўпланган мавжуд тажрибалар орасида модулли ўқитиш ҳамда таълим жараёнида интерфаол методларни қўллаш тажрибаси алоҳида ўрин тутмоқда. 6. Ривожланган мамлакатларда ўқувчиларнинг ўқув ва ижодий фаолликларини оширувчи, дарсларнинг самарадорлигини кафолатловчи инновацион технологияларни қўллашга доир катта тажриба тўпланган бўлиб, бу тажриба асосини интерфаол методлар ташкил этмоқда. 7. Бу турдаги методлар ўз моҳиятига кўра таълим олувчиларда ўқув-билиш фаоллигини ошириш, уларни кичик гуруҳ ва жамоада ишлаш, ўрганилаётган мавзу, муаммолар бўйича шахсий қарашларини дадил, эркин ифодалаш, ўз фикрларини ҳимоя қилиш, далиллар билан асослаш, тенгдошларини тинглай олиш, ғояларни янада бойитиш, билдирилган мавжуд мулоҳазалар орасидан энг мақбул ечимни танлаб олишга рағбатлантириш имкониятига эгалиги билан алоҳида аҳамият касб этади. Чиқарилган хулосалар асосида “Замонавий дарслар ва уларни ташкил этиш” модулини ўқитишда интерфаол методлардан самарали фойдаланиш юзасидан қуйидаги тавсияларни илгари суриш мумкин: - илғор хорижий тажрибалар сифатида таълим жараёнида интерфаол методларни қўллаш орқали ОТМда ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш сифатини яхшилаш ва самарадорлигини оширишга эришиш; - республика олий таълим муассасалари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари фаолиятига ривожланган хорижий мамлакатлар таълими амалиётида қўлланилаётган илғор тажрибалар ва замонавий педагогик технологияларни самарали татбиқ этиш орқали бу борада педагогларнинг иш тажрибаларини бойитиш ва уларда дарс жараёнини самарали ташкил этишга нисбатан ижодий, инновацион ёндашувни қарор топтириш; - ОТМда талабаларнинг ўқув-билиш фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилган ҳолда дарсларнинг сифатини ошириш ва самарадорлигини таъминлашга доир маҳаллий тажрибаларни тўплаш, уларни оммалаштириш. Download 186.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling