Тартиби Режа: Тадбиркорлик фаолиятининг ташкил қилиниши. Таъсис этиш ва унинг усуллари
Download 60.01 Kb.
|
маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таъсис этиш усули
- Шартномавий таъсис
- “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонуни
Таъсис-фармойиш усул билан асосан давлат мулкига асосланган корхоналар ташкил қилинади. Бу усулнинг характерли томони шундаки, бунда тадбиркорлик субъекти давлат вакил қилган шахс томонидан ташкил этилади. Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги 224-сон қарор билан МЧЖ «JV MAN Auto - Uzbekistan» корхонаси ташкил топганлигини келтириш мумкин.
Таъсис этиш усули билан битта шахс иштирокидаги ташкилотлар ҳам тузилиши мумкин. Уларнинг фаолияти хусусий мулкка асосланган бўлади. Мисол учун битта шахс томонидан хусусий корхонани ташкил этилиши. Шартномавий таъсис усули билан икки ва ундан ортиқ таъсисчилар томонидан ўзларининг мулкий улушларини бирлаштириш асосида таъсис шартномаси тузиш йўли билан хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг фаолият йўналишлари белгиланади ва тузилади. Мисол учун бир неча шахслар томонидан масъулияти чекланган жамиятлар, қўшимча масъулиятли жамиятлар ва шу кабиларни ташкил этиш ва тузиш. Тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш юқорида таъкидланганидек, уларни ташкил этишнинг энг сўнгги босқичи бўлиб ҳисобланади. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш Республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, ялпи ички маҳсулотда хусусий мулк, жумладан, чет эл капитали иштирокидаги улушини изчил ошириш мақсадида 2015 йил 15 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ–4725-сон Фармони қабул қилинди. Ушбу Фармонга кўра хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича чоратадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Фармонга кўра туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари негизида тадбиркорлик субъектларига “бир дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларини ташкил этиш белгилаб ўтилди. Шунингдек, фармонда “бир дарча” марказларининг фаолияти 2016 йилнинг 1 январидан кечиктирмасдан бошланиши таъминланиши, шу муддатдан бошлаб “бир дарча” марказлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун бошқа давлат ва хўжалик бошқарув органларига тадбиркорлик субъектларидан бевосита ҳужжатлар қабул қилиш тақиқланиши ўрнатилди. Ушбу Фармонда белгилаб ўтилган чора-тадбирлар дастуридан келиб чиққан ҳолда 2015 йил 20 августидаги Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-391-сон Қонуни қабул қилинди. Ушбу қонунга биноан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида 40 дан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. 2015 йил 15 майдаги ПФ–4725-сон Фармоннинг ижросини таъминлаш ва тадбиркорлик тузилмаларига замонавий ахбороткоммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда давлат хизматларини кўрсатиш сифати ҳамда улардан фойдаланиш имкониятларини тубдан ошириш ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2412-сон Қарори қабул қилинди. Айнан, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб юридик шахс мақоми белгиланиб, бу юридик факт ҳуқуқий муносабатни белгиловчи аҳамиятга эгадир. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, тадбиркорлик субъектларини юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади. Аввало, шахс ариза тақдим этиб, унда ташкил этилаётган тадбиркорлик субъекти тўғрисидаги асосий маълумотларни, чунончи, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи субъектнинг номи, юридик манзили, раҳбарнинг исми, шарифи, низом (устав) жамғармасининг миқдори, муассислар, уларнинг низом (устав) жамғармасидаги улуши, давлат рўйхатидан ўтказишни сўраб мурожаат этган шахснинг исми, шарифи ўз ифодасини топган бўлиши лозим. Шуни таъкидлаш жоизки, ариза билан, албатта, таъсисчининг ўзи мурожаат этиши шарт эмас, балки унинг номидан нотариал тасдиқланган ишончнома асосида барча давлат органларида унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун вакил қилинган шахс ҳам мурожаат қилиши мумкин. Масалан, АҚШнинг Индиана, Делавер, Юта каби штатларида бу каби фаолият билан шуғулланувчи “One stop centre” ёки “One stop business registration” каби органлар мавжуд. Лекин улар балки 5-6 та давлат хизматларини кўрсатади. Масалан, Юта шататидаги “One stop business registration” 5 та давлат хизмати, жумладан, солиқ, меҳнат, савдо, ишчи кучи ва атроф-муҳит масалалари бўйича давлат хизматларини кўрсатади. Юридик шахсларнинг фирма номини захирага олиш Ўзбекистон Республикасининг “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонуни билан белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Фирма номи юридик шахс бўлган тижорат ташкилотининг индивидуал номи бўлиб, унга доир мутлақ ҳуқуқ юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтда юзага келади. [Ўзбекистон Республикасининг “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддаси] Икки нусхада муҳр ва штамп эскизлари. Download 60.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling