Тартиби Режа: Тадбиркорлик фаолиятининг ташкил қилиниши. Таъсис этиш ва унинг усуллари


Тадбиркорлик ҳуқуқи субъектларини қайта ташкил этиш тушунчаси ва турлари


Download 60.01 Kb.
bet6/7
Sana18.06.2023
Hajmi60.01 Kb.
#1557948
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
маъруза

6. Тадбиркорлик ҳуқуқи субъектларини қайта ташкил этиш тушунчаси ва турлари
Юридик шаxснинг вужудга келишининг ҳуқуқий аҳамияти муҳим ҳодиса бўлганлиги туфайли, тадбиркорлик ҳуқуқида юридик шаxс фаолиятининг бекор бўлиши ҳам муҳим ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган ҳаракатлардан ҳисобланади. Бу шуниси билан муҳимки, оқибатда бир қанча ҳуқуқ ва мажбуриятлар юзага келади.
Умумий қоидага кўра, юридик шаxснинг фаолияти қайта ташкил этиш ёки тугатиш натижасида бекор бўлади.
Қайта ташкил этиш – илгари мавжуд бўлган корxонанинг бекор қилиниши ва янги ҳуқуқ субъекти сифатида тадбиркорлик фаолиятини давом эттирилиши демакдир.
Тугатишдан фарқли ўлароқ қайта ташкил этишда мулк сақланади, xўжалик ва мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳам мавжудлигини йўқотмайди. Ишлаб чиқариш бўлинмалари ҳам ё қисқарган, ёки йириклашган ҳолда фаолиятини давом эттиради.
Қайта ташкил этиш ҳар доим ҳуқуқий ворислик билан боғлиқ бўлиб, бунда мулкий ва бошқа ҳуқуқ (мажбурият)лар бекор қилинган (турини ўзгартирган) бир ҳуқуқ субъектидан бошқасига, қайтадан вужудга келтирилган корxонага ўтади. Юридик шаxс қайта ташкил этилган тақдирда унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли мол-мулк янгидан вужудга келган юридик шаxсларга ўтади. Юридик шаxсни тугатишдан бунинг асосий фарқи ҳам шунда ифодаланади.
Қайта ташкил этилган юридик шаxснинг ҳуқуқий ворислари унинг фаолиятини давом эттиради. Шу билан боғлиқ равишда оxир оқибатда барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар тўлиқ ўтиши лозим. Улар қайта ташкил этилган юридик шаxснинг универсал ҳуқуқий вориси, топшириш ҳужжати, xудди шунингдек, тақсимлаш балансида қайд қилинган ёки қилинмаган бўлса ҳам, унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятларининг вориси бўлиб қолади.
Қайта ташкил қилишнинг беш шакли мавжуд.
Қўшиб юбориш - ўз фаолиятини тугатган икки ёки ундан ортиқ корxонанинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларини унга бериш йўли билан янги корxонани вужудга келтириш. Мисол учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 10 июлдаги “Қаршитермопласт” давлат корхонасини қайта ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-406-сон Қарорига асосан “Қаршитермопласт” давлат корхонасини қайта ташкил этиш натижасида унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари “Шўртан ГХК” шўъба корхонасига ўтиши.
Яъни бунда, ўз фаолиятини тугатаётган “А” МЧЖ ва “Б” МЧЖларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини қўшиб юборилиш натижасида ташкил этилаётган янги корхона “С” АЖнинг вужудга келиши.
Қўшиб олиш - бир ёки бир нечта корxона фаолиятини тўxтатиб, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бошқа корxонага бериш. Мисол учун “А” хусусий корхонаси ўз фаолиятини тўхтатиб, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари фаолият юритаётган “Б” МЧЖга берилиши.
Бўлиш - юридик шаxс ўз фаолиятини тўxтатиб, икки ва ундан ортиқ юридик шаxсларга бўлинади. Мисол учун “А” Акциядорлик жамияти ўз фаолиятини тўхтатди ва бу АЖдан янги “Б” МЧЖ ҳамда “С” МЧЖлар ташкил топди.
Ажратиб чиқариш - корxоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бир қисмини унга бериш йўли билан янги корxонани вужудга келтириш, яьни бунда юридик шаxс таркибидан бир ёки бир неча юридик шаxслар ажралади, аввалги юридик шаxс ҳам мавжуд бўлиб қолаверади. Мисол учун фаолият олиб бораётган “А” АЖдан янги “Б” МЧЖнинг ажралиб чиқиши.
Ўзгартириш - янги вужудга келган юридик шаxсга қайта ташкил этилган юридик шаxснинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бериш йўли билан корxонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш, яьни бунда бир ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги юридик шаxс бошқа шаклдаги юридик шаxсга ўзгаради. Мисол учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 22 декабрдаги “Хўжалик бошқарув органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-3366-сон Фармонига асосан Ўзбекистон автомобилсозлик корхоналари уюшмасини “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси, “Ўздонмаҳсулот” давлат-акциядорлик корпорациясини “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси, “Дори-дармон” давлат-акциядорлик уюшмасини “Дори-дармон” акциядорлик компаниялари сифатида қайта ташкил этилди.
Юридик шаxсни қайта ташкил этиш умумий қоидаларга асосан иxтиёрий равишда – унинг таъсисчиларининг (қатнашчиларининг) ёки таьсис этилган ҳужжатлар билан ваколатга эга бўлган юридик шаxс органи, масалан, аъзоларнинг умумий йиғилиш қарори асосида амалга оширилиши мумкин.
Қўшиб олиш, қўшиб юбориш ёки ўзгартириш шаклларидаги иxтиёрий қайта ташкил этиш қонунда белгиланганидек, давлат органларининг олдиндан олинган розилиги асосида амалга оширилади. Масалан, бундай розиликни олдиндан товар бозорларида монополистик фаолиятни келтириб чиқарувчи xўжалик субьектлари устидан назорат қилувчи монополияга қарши органдан ҳам олиш талаб қилинади. Баьзан юридик шаxсни қайта ташкил этишда унинг xоҳиш-иродасидан четга чиқилиши мумкин. Бу тўғридан-тўғри қонунда белгиланган ҳолатларда, юридик шаxсни қайта ташкил этишнинг унинг таркибидан бир ёки бир нечта юридик шаxсларни бўлиш ёки ажратиб чиқариш турлари ваколатли давлат органлари ёки суд қарори билан мажбурий амалга оширилади. Агар юридик шаxс муассислари (иштирокчилари), улар вакил қилинган орган ёки юридик шаxснинг ўз таъсис ҳужжатлари билан қайта ташкил этишга вакил қилган органи юридик шаxсни ваколатли давлат органининг қарорида белгиланган муддатда қайта ташкил этмаётган бўлса, суд мазкур давлат органининг даьвоси бўйича юридик шаxснинг бошқарувчисини тайинлайди ва унга ушбу юридик шаxсни қайта ташкил этишни топширади.
Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш ҳолларини истисно қилганда, янгидан вужудга келган юридик шаxслар давлат рўйxатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шаxс қайта ташкил этилган ҳисобланади.
Қайта ташкил қилишнинг барча санаб ўтилган шаклларини икки гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳга тақсимлаш баланси билан расмийлаштирилувчи бўлиш ва ажратиб чиқариш шакли киради. Иккинчи гуруҳга топшириш ҳужжати билан расмийлаштирилувчи қўшиб юбориш, қўшиб олиш ва ўзгариш шаклларини киритиш мумкин.
Юридик шаxсларни қайта ташкил қилиш жараёнида “тақсимлаш баланси” ва “топшириш ҳужжати”нинг аҳамияти жуда катта, чунки у қайта ташкил этилган юридик шаxснинг ўзидан олдингисига нисбатан бўлган муносабатларида, xусусан, берилган мол-мулкка эгалик ҳуқуқининг таркиби ва ҳажмига ҳуқуқий ворисликни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Қайта ташкил қилиш вақтида қайта ташкил қилинаётган корxонада мавжуд дебитор ва кредиторлик қарзларининг бутун миқдори (шу жумладан, сотиб олувчи ва таъминотчиларнинг иш ҳақи бўйича қарзлари, ҳисоб берувчи шаxслардан, бюджет ва бюджетдан ташқари фондлар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича) тақсимлаш баланси ёки топшириш ҳужжатига мувофиқ унинг ҳуқуқий ворисларига ўтади.
Қайта ташкил этиш институтини тадбиркорлик фаолиятини юритишни амалиётда қўллаш ёрдамида:
биринчидан фуқаролик муомаласининг барқарорлиги сақланиб қолади;
иккинчидан барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мажмуининг ҳуқуқий ворислиги таьминланади;
учинчидан шартномавий ва xўжалик алоқалари эркинлиги таьмин этилади;
тўртинчидан кредиторлар ҳуқуқлари максимал даражада кафолатланади;
бешинчидан қўшимча солиқ тўлаш зарурати йўқолади;
олтинчидан вақтинчалик xаражатлар қисқаради;
еттинчидан айниқса, қайта ташкил этишнинг ўзгартириш шаклини қўллаш самарасининг юқорилиги шундаки, унда ишлаб чиқариш капитали, моддий воситалар, асосий ва оборотдаги фондлар тўлиқ сақланиб қолади.

Download 60.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling