Тартиби Режа: Тадбиркорлик фаолиятининг ташкил қилиниши. Таъсис этиш ва унинг усуллари


Якка тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш учун жисмоний шахс томо


Download 60.01 Kb.
bet3/7
Sana18.06.2023
Hajmi60.01 Kb.
#1557948
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
маъруза

Якка тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш учун жисмоний шахс томонидан ўз яшаш жойидаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказувчи органга келган ҳолда ёки почта алоқаси орқали давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этилади.
Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага қуйидагиларилова қилинади: 3х4 см ўлчамдаги иккита фотосурат; давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати; икки нусхада муҳр ва штамп эскизлари (якка тадбиркор хоҳишига кўра); паспорт нусхаси.
Юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказувчи органга деҳқон хўжалиги раҳбари томонидан шахсан ўзи келиб ёки почта алоқаси орқали давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этилади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларни ҳисобга қўйиш
Давлат рўйхатидан ўтказиш учун кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Хорижий муассис тўғрисида савдо реестридан кўчирмада ёки ушбу юридик шахснинг фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжатда хорижий юридик шахснинг, у жойлашган жойнинг номи, хорижий юридик шахс номидан имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг маълумотлари мавжуд бўлиши керак. Кўрсатиб ўтилган кўчирма берилган пайтидан бошлаб бир йил мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.
Жисмоний шахс - Ўзбекистон Республикаси норезиденти ўз паспортининг нусхасини тақдим этади. Ушбу ҳужжатлар белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган давлат тилидаги таржимаси билан тақдим этилиши керак. Агар хорижий муассиснинг корхона (ташкилот) устав фондига улуши интеллектуал мулк бўлса, у ҳолда ариза берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилот томонидан тайёрланган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиши керак;
кредит ташкилотлари учун - муассислардан ҳар бирининг корхона устав фондидаги улуши миқдоридан 30 фоизи киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (вақтинча жамғариладиган сўм ва валюта ҳисоб рақамига пул маблағлари ўтказилганлиги тўғрисида банкнинг маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига мол-мулк олиб кирганлигини тасдиқловчи божхона ҳужжати, мол-мулкнинг олди-берди далолатномаси, киритилаётган мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ва бошқалар);
қайта ташкил қилинаётган юридик шахсга маълум бўлган барча кредиторлар ёзма равишда хабардор этилганлигини ва оммавий ахборот воситаларида қайта ташкил этиш ҳақида ахборот эълон қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
қайта ташкил этилаётган юридик шахсларнинг уларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига, шу жумладан томонлар даъволашаётган мажбуриятларга нисбатан барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси (қўшиб юборишда ва ўзгартиришда) ёки бўлиш баланси (бўлишда ва ажратиб чиқаришда);
қайта ташкил қилинаётган юридик шахснинг рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасининг асл нусхаси, муҳри ва штампи (юридик шахсни қўшиб юбориш, бўлиш ва ўзгартириш йўли билан ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказишда тақдим этилади).
Тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тегишли давлат органи томонидан “бир дарча” принципи бўйича ва, қоида тариқасида, хабардор қилиш асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. [“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуннинг 13-моддаси]
Рўйхатдан ўтказувчи органлар ариза берувчини тадбиркорлик фаолияти субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказишни уни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этишга ёки унга қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган қўшимча талабларни белгилашга ҳақли эмас.
Ариза берувчини тадбиркорлик фаолияти субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказиш муддатларини бузганлик устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарори, шунингдек мазкур орган мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) суд томонидан қонунга хилоф деб топилган тақдирда, улар ариза берувчига рўйхатдан ўтказишни рад этганлик ёки рўйхатдан ўтказиш муддатини бузганлик туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплайди ва маънавий зарар учун компенсация тўлайди.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйxатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг xабардор қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйxатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг xабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-357-сон Қарорига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш учун маъмурий сарф-xаражатларни камайтириш, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйxатига олиш ва ҳисобга қўйишдаги бюрократик тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиш йўли билан янада қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида 2006 йилнинг 1 сентябридан бошлаб тадбиркорлик субъектларини давлат рўйxатига олишнинг xабардор қилиш тартиби ўрнатилди.
Ер майдонлари ажратиб бериш, газ ва электр тармоқларига улаш тўғрисида, шунингдек лицензияланадиган фаолият турлари бўйича қарор талаб этиладиган тадбиркорларни рўйxатга олиш бундан мустасно.

Download 60.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling