24-савол. Наряд неча нусхада ёзилади?
а) иш бажарувчи бир вақтнинг ўзида ишга қўювчи бўлганда бир нусхада ёзи-лади.
б) наряд қандай усулда берилишидан қатъий назар, икки нусхада ёзилади.
в) махаллий шароитга қараб, наряд берувчи белгилайди.
г) наряд икки нусхада, телефон ёки радио орқали берилганда эса уч нусхада ёзилади.*
25-савол. Наряд қайси ҳолатда фақат икки нусхада ёзилади?
а) иш бажарувчи бир вақтнинг ўзида ишга қўювчи қилиб тайинланганида, наряд қандай усулда берилишидан қатъий назар, икки нусхада ёзилади.*
б) иш рахбари бир вақтнинг ўзида иш жойини тайёрловчи қилиб тайинлан-ганида наряд қандай усулда берилишидан қатъий назар, икки нусхада ёзи-лади.
в) иш жойини тайёрловчи бир вақтнинг ўзида ишга қўювчи қилиб тайинлан-ганда наряд қандай усулда берилишидан қатъий назар, икки нусхада ёзила-ди.
г) махаллий шароитга қараб наряд икки нусхада ёзилиши мумкин.
26-савол. Иш бажарувчига ишга қўювчи вазифасини бажариш тайин-ланган ҳолларда наряднинг иккинчи нусхаси кимда қолади?
а) иш рахбарида қолади.
б) наряд берувчида қолади.*
в) иш жойини тайёрлашга ва ишлашга ижозат этувчида қолади.
г) иш жойини тайёрловчида қолади.
27-савол. Расмийлаштирилган наряд кимларга берилади?
а) устага ва ишга қўювчига.
б) иш жойини тайёрловчига ва ишга қўювчига.
в) ишга қўювчига ва иш бажарувчига (кузатувчига).*
г) иш рахбарига ва иш бажарувчига.
28-савол. Иш бажарувчига (кузатувчига) ва ишга қўючига нечта наряд ёки фармойиш берилиши мумкин?
а) бир иш кунига бериладган наряд ва фармойишлар сонини наряд берувчи белгилайди.
б) бир иш кунига фақат битта наряд берилади. Фармойишлар иш куни даво-мида кетма-кет берилиши мумкин.
в) навбатма-навбат ишларга қўйиш ва улар бўйича ишлаш учун берилган нарядлар ва фармойишлар сони бир иш кунида иккитадан ошмаслиги керак.
г) навбатма-навбат ишларга қўйиш ва улар бўйича ишлаш учун бирданига бир неча нарядлар ва фармойишлар берилиши мумкин.*
Do'stlaringiz bilan baham: |