“тасдиклайман” “Худудий электр тармоклари”аж сирдарё филиали Бош мухандиси Т. Х. Мирзаев


-савол:Иш бажарувчи ЭХ бўйича нечанчи гуруҳ бўлиши керак?


Download 196.88 Kb.
bet33/107
Sana08.03.2023
Hajmi196.88 Kb.
#1248614
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   107
Bog'liq
Билим синови савол-жавоблари

16-савол:Иш бажарувчи ЭХ бўйича нечанчи гуруҳ бўлиши керак?
а) кучланишидан қатъий назар барча электр қурилмаларида IV гуруҳга эга бўлишлари шарт.
б) 1000 Вдан юқори кучланишли электр қурилмада III гуруҳ, 1000 Вгача кучланишли электр қурилмада II гуруҳга эга бўлиши шарт.
в) 1000 Вдан юқори кучланишли электр қурилмада IV гуруҳ, 1000 В гача кучланишли электр қурилмада II гуруҳга эга бўлиши шарт.
г) 1000 Вдан юқори кучланишли электр қурилмада IV гуруҳ, 1000 В гача кучланишли электр қурилмада III гуруҳга эга бўлиши шарт.*
17-савол. Қайси холатда кузатувчи тайинланиши керак?
а) электр қурилмаларда мустақил ишлаш ҳуқуқига эга бўлмаган ишчилар бригадаси устидан назорат олиб бориш учун кузатувчи тайинланиши шарт.*
б) электр қурилмаларда бажариладиган барча ишларда ишга қўйилгандан сўнг бригада аъзолари томонидан хавфсизлик талабларини бажарилиши устидан назорат олиб бориш учун кузатувчи тайинланади.
в) ишлаб турган электр қурилмаларида ва электр узатиш линияларининг муҳофаза зонасида қурилиш монтаж ишларини бажараётган бригада аъзо-лари устидан назорат олиб бориш учун кузатувчи тайинланади.
г) электр қурилмаларда бажариладиган ишларда электр хавфсизлиги бўйича етарли малакага гуруҳига эга бўлмаган бригада аъзолари томонидан хавфсиз-лик талабларини бажарилиши устидан назорат олиб бориш учун кузатувчи тайинланади.
18-савол. Кузатувчи нимага жавоб беради?
а) тайёрланган иш жойининг наряд кўрсатмаларига мувофиқлигига; нарядда кўрсатилган иш жойини тайёрлаш бўйича, шунингдек иш шароитлари бўйи-ча талаб қилинаётган чораларни (қулфларни, плакатларини тўсиқларни ўрна-тиш ва ш.ў.) тўғри ва аниқ бажарилишига жа­воб беради.
б) тайёрланган иш жойи наряд кўрсатмаларига мувофиқлигига; иш жойида ўрнатилган ерга улагичлар, тўсиқлар, хавфсизлик белгилари ва плакатлар, юритмаларнинг беркитувчи қурилмалари мавжудлиги ва сақланишига, бри-гада аъзоларини электр қурилма электр токидан жарохатланиш борасидаги хавфсизлиги учун жавоб беради.*
в) тайёрланган иш жойининг наряд кўрсатмаларига мувофиқлигига; керакли ҳимоя воситалари, асбоблар, инвентар ва мосламаларнинг мавжудлигига, иш-га яроқлиги ва улардан тўғри фойдаланилишига; иш жойидаги тўсиқлари, хавфсизлик белгиларини ва плакатларини, беркитиш қурилмаларини сақла-нишига; ишларни хавфсиз бажарилишига жавоб беради.
г) кузатувчи тайёрланган иш жойининг наряд кўрсатмаларига мувофиқли-гига; иш жойида ерга улагичлар, тўсиқлари, хавфсизлик белгилари ва плакат-ларини, мавжудлиги ва сақланишига, хамда бригада аъзолари устидан дои-мий назорат олиб бориш ва алкоголь таъсирида бўлган бригада аъзоларини четлатилишга жавоб беради.

Download 196.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling