“тасдиклайман” “Худудий электр тармоклари”аж сирдарё филиали Бош мухандиси Т. Х. Мирзаев


-савол. Музлаб қолганга ёрдам кўрсатишда энг мухими нима?


Download 196.88 Kb.
bet99/107
Sana08.03.2023
Hajmi196.88 Kb.
#1248614
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   107
Bog'liq
Билим синови савол-жавоблари

25-савол. Музлаб қолганга ёрдам кўрсатишда энг мухими нима?
а) ёрдам кўрсатаётганда энг муҳими - инсон бармоқлари, панжалари, оёқ юзлари, қулоқлар ва бурунни бирданига тез исишига йўл қўймасликдир.
б) музлаб қолганда ёрдам кўрсатишнинг энг муҳими - тананинг музлаб қолган жойларининг бир маромида иситишдир.
в) музлаб қолганда ёрдам кўрсатишнинг энг муҳими - тананинг музлаб қолган жойларининг бирданига тез исишига йўл қўймасликдир.*
г) ёрдам кўрсатаётганда энг муҳими - тананинг музлаб қолган жойлари устига иссиқ ўтказмайдиган боғламлар қўйиб иссиқнинг таъсиридан муҳофаза қилишдир.
26-савол. Бегона жисмлар қаерларга тушиши мумкин?
а) бегона жисмлар томоққа, қизилўнгачга, нафас йўлларига, кўзга, тери остига ва ҳокозаларга тушиши мумкин.*
б) бегона жисмлар инсон нафас олиш тизимига тушиши ва нафас олишнинг қийинлашиши, йўтал тутиши, нафас сиқиб қолиши мумкин.
в) бегона жисмлар, шу жумладан майда заррачадаги бегона жисмлар инсон кўзига, нафас олиш тизимига ва тери остига тушиши мумкин.
г) бегона жисмлар инсоннинг томоғига, ошқозонига, қорин бўшлиғига, нафас олиш тизимига, кўз қорачиғига тушиши мумкин.
27-савол. Ҳушсизлик нима?
а) ҳушсизлик - бу тўсатдан бош айланиши, кўз-олди қоронғулашиши, қулоқ шанғиллаши ва кўнгил айниб, қайт этишдир.
б) ҳушсизлик - бу қаттиқ қўрқув, кучли оғриқ, қон кетиши, тананинг ётган ҳолатдан тикка ҳолатга кескин ўтиши натижасида содир бўладиган ҳолатдир.
в)ҳушсизлик - бу инсоннинг бир неча дақиқаларга ҳушини йўқотиб қўйиш-даги ҳолатидир.
г) ҳушсизлик - бу тўсатдан, миядан қоннинг кетиб қолиши сабабли қисқа вақтга (бир неча сониядан бир неча дақиқагача) ҳушни йўқотишдир.*
28-савол. Ҳушсиз одам танасида кандай ўзгаришлар бўлади?
а)ҳушсиз одам танаси ташқи таъсирларни сезмайди, нафаси сиқади, қайт қилади ва кўз қорачиғи кичраяди.
б) ҳушсиз одам танасининг аҳволи ёмонлашади, ўзи бўшашади, кучли қизиш сезилади, тери қизаради, кучли тер чиқади.
в) ҳушсиз одам танаси қаттиқ терлайди, қўл-оёқлари музлайди, пульси тез-тез уради ва унинг овози секин чиқади, нафас олиши сиртқи бўлади, тери қатламлари оқаради.*
г) ҳушсиз одам танасининг ҳарорати 38 - 40°С гача кўтарилади, пульснинг тезлиги бир дақиқада 100 - 120 уришгача етади.

Download 196.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling