32-савол. Иссик уришининг оқибати нимага олиб келиши мумкин?
а) агар иссиқ урганда ўз вақтида ёрдам кўрсатилмаса, одам суъний кома ҳола-тига тушиб қолиши мумкин.
б) агар иссиқ урганда ўз вақтида ёрдам кўрсатилмаса, одам ўлиб қолиши мум-кин.*
в) агар иссиқ урганда ўз вақтида ёрдам кўрсатилмаса, одамда инсульт ҳолати қайд этилиши мумкин.
г) агар иссиқ урганда ўз вақтида ёрдам кўрсатилмаса, одам юраги тўхтаб қоли-ши қолиши мумкин.
33-савол. Офтоб уриши қандай содир бўлади?
а) офтоб уриши одам бошига ҳеч нарса киймай узоқ вақт давомида бевосита қуёш нурлари остида бўлганида содир бўлади.*
б) офтоб уриши ёз фаслида узоқ вақт қуёш нурлари остида ишлаш натижасида содир бўлади.
в) офтоб уриши одам бошига ҳеч нарса киймай об-ҳавонинг иссиқ вақтларида ишлаш натижасида содир бўлади.
г) офтоб уриши одам бошига ҳеч нарса киймай об-ҳавонинг дим вақтида узоқ вақт ишлаши натижасида содир бўлади.
34-савол. Иссик ёки офтоб урганида биринчи ёрдам кандай кўрсатилади?
а) иссиқ ёки офтоб урганида, жабрланувчини зудлик билан салқин жойга олиб ўтилади, боши танасидан пастроқ турадиган қилиб, чалқанча ётқизилади, нафас олишда сиқувчи кийимининг тугмаларини ечилади, тоза ҳаво келишини таъминлаш, юзига совуқ сув сепиш, нашатир спиртига ҳўлланган пахтани ҳидлатиш лозим.
б) иссиқ ёки офтоб урганида, жабрланувчини зудлик билан салқин жойга олиб ўтилади, бошини тагига букланган кийимдан ясалган ястиқчани қўйиб чалқан-ча ётқизилади, кийимларини тугмасини ечиб бўшатилади ёки кийимларини ечилади, реанимацион чора-тадбирлар, сунъий нафас олдириш ва юракка таш-қи массаж ўтказиш ишлари бажарилиши лозим.
в) иссиқ ёки офтоб урганида, жабрланувчини зудлик билан салқин жойга олиб ўтилади, бошини тагига букланган кийимдан ясалган ястиқчани қўйиб чалқан-ча ётқизилади, кийимларини тугмасини ечиб бўшатиш ёки кийимларини ечилади, боши ва кўкрагини совуқ сув билан хўлланади, бошига (пешонаси, бошини тепаси, гарданига) ҳамда қон томирлар кўп ўтган жойлари, бутига, ўмров суяги остига, қўлтиғининг тагига ва тизза остига совуқ сувга ҳўлланган латта ёки муз қўйиш лозим.*
г) иссиқ ёки офтоб урганида, жабрланувчини зудлик билан салқин жойга олиб ўтилади, боши танасидан пастроқ турадиган қилиб, чалқанча ётқизилади, кийимларини тугмасини ечиб бўшатилади ёки кийимларини ечилади, бошига (пешонаси, бошини тепаси, гарданига) ҳамда қон томирлар кўп ўтган жой-лари, бутига, ўмров суяги остига, қўлтиғининг тагига елпиш орқали шамол юбориш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |