39-савол. Умуртқа суяги шикастланган жабрланувчини жойдан - жойга кандай кўчириш керак?
а) умуртқа суяги шикастланган жабрланувчини жойдан - жойга кўчириш учун замбилнинг тагига кенг тахта, унинг устига эса кийимларни солиб қўйиб, жабрланувчини чалқанча ётқизган ҳолда амалга ошириш лозим. Тахта бўлма-ган тақдирда жабрланувчини замбилга қорнини пастга қилиб ётқизиш керак.*
б) умуртқа суяги шикастланган жабрланувчини жойдан - жойга кўчириш учун замбилнинг тагига юмшоқ мосламалар қўйиб, жабрланувчини орқаси билан ётқизган ҳолда амалга ошириш лозим. Юмшоқ мосламалар бўлмаган тақдирда жабрланувчини замбилга тахта қўйган ҳолда қорнини пастга қилиб ётқизиш керак.
в) умуртқа суяги шикастланган жабрланувчини жойдан - жойга кўчириш учун замбилнинг тагига текис турувчи мослама қўйиб, жабрланувчини текис мосла-мага боғлаган холда амалга ошириш лозим. Текис турувчи мослама бўлмаган тақдирда жабрланувчини замбилга тахта қўйган ҳолда қорнини пастга қилиб ётқизиш керак.
г) умуртқа суяги шикастланган жабрланувчини жойдан - жойга кўчириш учун замбилнинг тагига кенг тахта, унинг устига эса кийимларни солиб қўйиб, жабрланувчини қорни билан ётқизган ҳолда амалга ошириш лозим. Тахта бўлмаган тақдирда жабрланувчини замбилга чалқанча ётқизиш керак.
40-савол. Жарбланувчининг пастки жағ синганида ва ҳаво етишмаётган бўлса уни замбилга қандай ётқизиш керак?
а) пастки жағ синганида жабрланувчига ҳаво етишмаётган бўлса уни замбилга ўтирган ҳолатда, орқасига кийимларни буклаб қўйиб жойлаштириш керак.
б)пастки жағ синганида жабрланувчига ҳаво етишмаётган бўлса, уни замбилга юзини пастга қаратиб ётқизиш керак.*
в) пастки жағ синганида жабрланувчига ҳаво етишмаётган бўлса, уни замбилга курагини пастга қилиб «қурбақа» ҳолатида ётқизиш керак.
г) пастки жағ синганида жабрланувчига ҳаво етишмаётган бўлса уни замбилга бошини олдинга қилиб, чалқанча ётқизиш керак.
41-савол. Газлардан заҳарланганда одамда қандай ўзгаришлар содир бўлади?
а) газлардан заҳарланганда одамда умумий ҳолсизлик, бўшашиш, кучли қизиш, тери қизариш, тер чиқиш кўнгил айниши ва қайт қилиши мумкин.
б) газлардан заҳарланганда одамда бош оғриғи, маст ва уйқи ҳолатга келиши, боши тез - тез айланиши, юракнинг пульси бир дақиқада 100 - 120 уришгача етиш ва қайт қилиши мумкин.
в) газлардан заҳарланганда одамда бош оғриғи, чаккада дуккилаш, қулоқда шанғиллаш, умумий ҳолсизлик пайдо бўлади, бош айланиши, юракнинг тез уриб кетиши, кўнгил айниши ва қайт қилиши мумкин.*
г) газлардан заҳарланганда одамда нафас сиқилиши, кўз қорачиғи кичрайи-ши, қўл-оёқлари музлаши, пульс тез-тез уриши ва унинг овози секин чиқиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |