45-савол. Заҳарли илон ва ҳашаротлар чақганда одамда қандай ўзгариш-лар бўлади?
а) заҳарли илон ва ҳашаротлар чақганда бош тез-тез айланиши, томир тортиши, оғизда мазани сезиш қобилиятининг йўқолиши, тер чиқиши, нафас сиқиши ва уйқучилик аломатлари пайдо бўлади.
б) заҳарли илон ва ҳашаротлар чақганда одамнинг аҳволи ёмонлашади, ўзи бўшашади, кучли қизиш сезилади, тери қизаради, кучли тер чиқиши (тер томчи-томчи бўлиб оқади), юракнинг уриши тезлашади, нафас сиқади, пульси тезлашади, уйқучилик аломатлари пайдо бўлади.
в) заҳарли илон ва ҳашаротлар чақганда бош айланиши, кўнгил айниши, қайт этиш, оғизда қуруқлик ва аччиқ маза сезилади, юрак уриши тезлашади, қизиш, нафас сиқиши ва уйқучилик аломатлари пайдо бўлади.*
г) заҳарли илон ва ҳашаротлар чақганда одамда юрак уриши тезлашади, умумий аҳволи ёмонлашади, терини қизиши, нафас сиқиши ва уйқучилик аломатлари пайдо бўлиши мумкин,
46-савол. Илон чаққанда биринчи ёрдам қандай кўрсатилади?
а) илон чаққанида ёрдам кўрсатиш учун чаққан жойдаги заҳарни (иложи борича тезроқ) сўрғич билан сўриб олиш, ҳамда заҳарнинг тарқалишини секинлаштириш учун чаққан жойдан тепасига жгут қўйиш лозим.
б) илон чаққанида ёрдам кўрсатиш учун чаққан жойга намланган латтани қўйиш, нафас олишига халал берувчи кийимининг тугмаларини ечиш, тоза ҳаво келишини таъминлаш, нашатир спирти(иложи борича тезроқ) ҳидлатиб туриш керак.
в) илон чаққанида ёрдам кўрсатиш учун чаққан жойдаги заҳарни (иложи борича тезроқ) сўриб туфлаб ташлаш, ҳамда заҳарнинг тарқалишини секин-лаштириш учун жабрланувчининг ҳаракатларини чеклаш лозим.*
г) илон чаққанида ёрдам кўрсатиш учун чаққан жойдаги заҳарни тезкорлик билан сўриб ташлаш, ҳамда заҳарнинг тарқалишини секинлаштириш учун жабрланувчини
47-савол. Ҳашаротлар чақганда биринчи ёрдам қандай кўрсатилади?
а) ҳашаротлар чақганида терининг ичига кириб қолган нишини олиб ташлаш, чалқанча ётқизиб, ҳаракатларини чеклаш лозим.
б) ҳашаротлар чақганида чаққан жойни сўриб туфлаб ташлаш, ҳамда заҳар-нинг тарқалишини секинлаштириш учун жабрланувчининг ҳаракатларини чеклаш ва кўпроқ суюқлик ичириш керак.
в) ҳашаротлар чақганида терининг ичига кириб қолган нишини олиб ташлаш, шишган жойига «ях» (муз, совуқ солинган идиш, совуқ сувга ҳўлланган латта) қўйиш ва жабрланувчига 1-2 таблетка димедрол ҳамда 20-25 томчи кордиамин ичириш керак.
г) ҳашаротлар чақганида терининг ичига кириб қолган нишини олиб ташлаш, шишган жойига «ях» (муз, совуқ солинган идиш, совуқ сувга ҳўлланган латта) қўйиш, жабрланувчига кўпроқ суюқлик ичириш керак.*
Do'stlaringiz bilan baham: |